Сунъий интеллект ҳуқуқ соҳасида: «Адолат» мaркази янги платформани ишга туширди

Бугун Адолат миллий ҳуқуқий ахборот маркази (МҲАМ) фаолиятига бағишланган илк матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон

06.05.2026, 21:36

Улашиш:

Сунъий интеллект ҳуқуқ соҳасида: «Адолат» мaркази янги платформани ишга туширди

Тадбир доирасида марказ томонидан ҳуқуқий ахборотни аҳолига етказиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди.

Матбуот анжуманининг асосий мақсади — кенг жамоатчиликка ҳуқуқий ахборот тарқатиш соҳасидаги натижаларни етказиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдан иборат бўлди.

Lex.uz платформаси ва қонунчилик базаси

Тадбирда Lex.uz — Қонунчилик маълумотлари миллий базасининг бугунги фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Қайд этилганидек, платформа нафақат Ўзбекистонда, балки дунё миқёсида ҳам фойдаланувчиларга эга бўлиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мунтазам равишда янгиланиб бормоқда.

Шунингдек, платформада ҳужжатларни ўзбек тилида жойлаштириш, улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш борасидаги ишлар алоҳида таъкидланди.

«Ҳуқуқий ахборот» канали ва инновацион лойиҳалар

Анжуманда Ҳуқуқий ахборот Telegram канали фаолияти ҳам кўриб чиқилди. Ушбу канал орқали қонунчиликдаги янгиликлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этилмоқда.

Бундан ташқари, ҳуқуқий ахборотни етказишга қаратилган инновацион лойиҳалар, расмий ва юридик нашрлар, шунингдек ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ишлари ҳақида ҳам маълумот берилди.

Ёшлар учун ҳуқуқий таълим ва медиа лойиҳалар

Болалар ва ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида 14 та интерактив ўйин лойиҳалари ишлаб чиқилгани маълум қилинди. Шу билан бирга, аҳолига ҳуқуқий ахборотни замонавий медиа маҳсулотлар орқали етказиш усуллари ҳам тақдим этилди.

Нашрлар ва таҳририят фаолияти

Матбуот анжуманида Инсон ва Қонун газетаси ҳамда Ҳуқуқ ва Бурч журнали бирлашган таҳририяти фаолияти ҳақида ҳам ахборот берилди.

Рақамлаштириш ва сунъий интеллект

Марказ томонидан рақамлаштириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳам алоҳида урғу билан тилга олинди. Хусусан, LexAI платформаси ишга туширилгани маълум қилинди. Ушбу платформа орқали фойдаланувчилар ҳуқуқий масалалар бўйича сунъий интеллект асосида тезкор жавоб олиш имкониятига эга бўлмоқда.

Шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари билан чет тилларда танишиш имкониятларини кенгайтириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги ишлар ҳам тақдим этилди.

Муаммолар ва келгуси вазифалар

Тадбир якунида ҳуқуқий ахборот тизимларини янада ривожлантириш, замонавий рақамли хизматларни жорий этиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан фикр алмашилди.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Tyson Fury

Тайсонда шизофрения аниқланди

Боксчи бу ҳақда ҳаёти ва спортдаги фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи Netflix ҳужжатли фильмида сўзлаб берди.

Спорт

25.11.2026, 11:52

Гўшт

Ўзбекистонда гўшт импорти: энг кўп гўшт қайси давлатдан келади?

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида мамлакат 12 та давлатдан 132 минг тонна мол гўшти импорт қилди. Харидлар учун 597,7 миллион доллар сарфланган.

Ўзбекистон

25.11.2026, 10:41

Imtihondagi firibgarlik uçun $371 ming mukofot

Имтиҳонда фириб қилганлар 10 йилгача тест топшириш ҳуқуқидан маҳрум этилади

Жанубий Кореяда университетга кириш имтиҳонларида назорат кучайтирилади. Фирибгарлик ҳолатлари ҳақида хабар берганлик учун қарийб 371 000 АҚШ долларигача мукофот пули таклиф қилмоқда.

Таълим

25.11.2026, 10:19

Синдоров ва Гукеш ўйини

Синдаров биринчи мусобақада қанча ютди?

Жавоҳир Синдоров Жаҳон тожи учун шахмат мусобақасида Ҳиндистон вакили Гукеш Доммаражу билан дуранг ўйнади. Ушбу натижа учун ўз ҳисобига 168 минг доллар мукофот пули қўшди.

Спорт

25.11.2026, 09:40

Ўзбекистон Президенти Иорданияда

Аммон шаҳридаги «Ал-Ҳусайния» саройида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёевани Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн ҳамда Малика Рания ал-Абдулла расмий кутиб олди.

Сиёсат

24.11.2026, 16:32

Малайзия рохинжа қочқинларини Мьянмага қайтарадими?

Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим 6,5 мингдан ортиқ Мьянма фуқаросини декабрь ойида мамлакатга қайтариш режасини эълон қилди. 

Жаҳон

24.11.2026, 15:58

Tojikiston Xalqaro jinoyat sudidan chiqmoqda

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда

Душанбе халқаро қидирувдаги президент – Владимир Путин ташрифидан сўнг, ХЖСдан чиқиш қарорини эълон қилди. Европа Иттифоқи Тожикистонни бу ниятидан қайтишга чақирмоқда.

Сиёсат

24.11.2026, 15:41

Женсен Хуанг Nvidia раҳбари лавозимига қайтди: акциялар 31 фоиздан ошди

Nvidia директорлар кенгаши компания асосчиси Женсен Хуангни бош директор лавозимига қайта тайинлади. АҚШ президенти Дональд Трампнинг уни лавозимга қайтариш ҳақидаги чақириқларидан кейин қабул қилинган қарор компания акциялари кескин қимматлашишига сабаб бўлди.

Жаҳон

24.11.2026, 12:53

Ипотека субсидиясига ариза қабул қилиш 25 ноябрда бошланади

Ўзбекистонда ипотека кредити бўйича субсидия олиш учун аризалар 25 ноябрь куни соат 10:00 дан қабул қилинади. Номзодлар ижтимоий мезонлар асосида камида 30 балл тўплаши ва банкнинг кредит тарихи бўйича талабларига жавоб бериши керак.

Ўзбекистон

24.11.2026, 10:42

Nasiyaning tört ming yillik yöli

Лой тахтачалардан замонавий BNPL тизимигача: насиянинг 4 минг йиллик тарихи

Бугун бир неча тугмани босиб, товарни насияга олиш мумкин. Аммо «бугун ол, кейин тўла» тамойили интернет-дўконлардан анча олдин пайдо бўлган. Унинг тарихи қадимги Месопотамияга бориб тақалади.

Фан-технология

24.11.2026, 09:35

Ўзбекистон пул бирлиги

Янги алифбо: амалдаги банкнот ва тангалар алмашадими?

Марказий банк янги ўзбек алифбосига ўтиш муносабати билан амалдаги пулларни алмаштириш шарт эмаслигини маълум қилди.

Иқтисодиёт

23.11.2026, 16:08

Ғишкўприк чегара пости

«Ғишткўприк» чегара-божхона пости 25 ноябрь куни очилади

Халқ орасида «Черняевка» номи билан ҳам танилган «Ғишткўприк» чегара-божхона пости реконструкция ишлари муносабати билан 2025 йил 5 февраль куни ёпилган эди.

Ўзбекистон

23.11.2026, 15:04

Саят Илёсов

Ўзбекистонлик боксчи Қозоғистон фуқаролигини олди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев боксчи Саят Илёсовга фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Спорт

23.11.2026, 10:38

Жавоҳир Синдоров жаҳон чемпионатида

Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпионатини оқ донада бошлайди

Женевада шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун ўтказиладиган Жавоҳир Синдаров ва амалдаги чемпион Гукеш Доммаражу ўртасидаги баҳс учун қуръа ташланди.

Спорт

23.11.2026, 09:35

Italiyaning Milan shahridagi San Siro (Giuseppe Meazza) stadioni yuqoridan olingan tasvir.

Сан Сиро: бир асрлик тарих ва Милан футболининг янги уйи

Сан Сиро ўрнида нима қурилади? Милан шаҳридаги Сан Сиро стадионининг қарийб бир асрлик тарихи янги босқичга юз тутмоқда. 

Спорт

20.11.2026, 16:11

Toshkent metropoliteni

Тошкент метросида тирбандликни камайтириш учун нима ўзгаради?

2026 йил сентябрь–октябрь ойларида метро хизматларидан 61,7 миллион киши фойдаланди. Йўловчилар кўпайиши муносабати билан вагонлар сонини ошириш ва янги поездлар харид қилиш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон

20.11.2026, 14:41

Anthropic акциялари 34% ошди

Трамп билан можарога қарамай, Anthropic акциялари 34 фоизга ошди

IPO орқали 81,3 миллиард доллар жалб қилган Claude ишлаб чиқарувчиси Anthropic  SpaceX ўрнатган биржа рекордини янгилади. 

Иқтисодиёт

20.11.2026, 10:51

Сергелида 1,7 гектарлик сунъий кўл пайдо бўлади

Сергелида 1,7 гектарлик сунъий кўл пайдо бўлади

Яна қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Ўзбекистон

20.11.2026, 10:18

O‘zbekiston va Ummon davlat bayroqlari.

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий этилади

Келишувнинг кучга кириш шартлари қандай? 

Ўзбекистон

19.11.2026, 16:55

Тожикистонда электр устуни қулади

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғонада аҳоли электрсиз қолди

Тожикистон ҳудудидан ўтувчи 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида авария содир бўлди. Оқибатда Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида электр таъминоти узилди.

Ўзбекистон

19.11.2026, 14:53

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →