Ўзбекистон яна рекордлар китобига кирди
Ўзбекистон ёшлари илк бор муҳандислик ва робототехника йўналиши бўйича Гиннес рекордлар китобига киритилди.
Ўзбекистон
19.08.2025, 11:58
Улашиш:

Айтилишича, бу ютуқ Марказий Осиё мамлакатлари орасида илк бор муҳандислик соҳасидаги Гиннес рекорд ҳисобланади.
“Янги Ўзбекистон” боғида ташкил этилган ушбу тадбирда 2 минг нафар ёш муҳандис бир вақтнинг ўзида 25 дақиқада 1 минг 946 та мини-роботни ясаб, ҳаракатга келтирди.
Айтиш керакки, Гиннес рекордлар китобида робототехника соҳасида 351 та турли йўналишдаги рекордлар мавжуд. 2023 йилда Ҳиндистонда 1 минг 459 нафар ёшлар бир вақтнинг ўзида мини-робот ясаб, ҳаракатлантирган эди. Ўзбекистон ёшлари бу галги кўрсаткич билан дунёдаги энг йирик муҳандислик миссиясига эришди.

Ушбу миссия ёш муҳандислар учун Гиннес рекордини қўлга киритиш имкониятини бериши билан бирга, улкан тажриба, амалий билим ва жамоавий иш кўникмаларини ҳам тақдим этди.
2 минг нафар ёш ўз иштироки билан бутун республика ёшларининг бирдамлигини намоён этдилар. Мисол учун, миссияни амалга оширишдан олдин барча 2 минг нафар иштирокчи бир вақтнинг ўзида давлат мадҳиясини жонли хор тарзида ижро этган. Бу лаҳза ёшлар қалбида миллий фахр ва юртга садоқат туйғусини янада кучайтирди.
Бу Гиннес рекордининг яратилиши, айни пайтда, Мустақиллик байрами арафасида ёш муҳандислар томонидан юртимизга берилган тўёна бўлди. Мустақиллик байрамимиз остонасида қўлга киритилган бу ғалаба халқимиз учун рамзий маънога эга бўлиб, ёш авлоднинг юрт равнақига қўшган муносиб ҳиссаси сифатида тарихда қолади.
Тадбир Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилди.Тадбирнинг энг аҳамиятли жиҳатларидан бири шундаки, имконияти чекланган ёшларимиз ҳам ўз иқтидор ва салоҳиятини намойиш этиб, аслида имкониятлари чекланмаганини исботладилар.

25 дақиқа ичида ёш муҳандисларимиз томонидан яратилган роботлар махсус тартибда текширилди ва тадбир бош ҳаками томонидан расман тасдиқланди. Шундан сўнг, Гиннес рекорди янгилангани тўғрисидаги сертификат тантанали равишда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шариповга топширилди. Шу тариқа, Ўзбекистон тарихида илк бор муҳандислик соҳасида Гиннес рекорди ўрнатилди.
Ўзбекистон
19.08.2025, 11:58
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

1 апрелдан нақд тўловлар улуши камайтирилади
Иқтисодиёт
27.03.2026, 16:00

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади
Ўзбекистон
26.03.2026, 14:14

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди
Ўзбекистон
17.03.2026, 09:57

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин
Ўзбекистон
08.03.2026, 10:51

Мексика ЖЧ–2026 ўйинларини ўтказа олмаслиги мумкин
Жаҳон
24.02.2026, 10:39

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 46,85 млрд долларни ташкил этди
Иқтисодиёт
23.02.2026, 08:10
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.
Иқтисодиёт
07.03.2026, 14:42
сўнгги янгиликлар

1 апрелдан нақд тўловлар улуши камайтирилади
Иқтисодиёт
27.03.2026, 16:00

“Ой пойгаси”: АҚШ доимий база қуришга киришди
Жаҳон
27.03.2026, 11:36

Конгрессдаги тўқнашув: Эрон бўйича нотўғри маълумотлар очиқланмоқда
Жаҳон
27.03.2026, 09:33

Россия Эронга ҳарбий ва гуманитар ёрдам кўрсатмоқда
Жаҳон
27.03.2026, 08:11

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади
Жаҳон
26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар
Иқтисодиёт
26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади
Ўзбекистон
26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози
Жаҳон
26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди
Ўзбекистон
26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда
Иқтисодиёт
26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман
Ўзбекистон
26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?
Фан-технология
26.03.2026, 11:59
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.
Иқтисодиёт
07.03.2026, 14:42
