Доналд Трампнинг Ўзбекистонга ташрифи: стратегик манфаатлар ва дипломатик сигналлар ортидаги ҳақиқат

Доналд Трампнинг Марказий Осиёга, хусусан Ўзбекистонга ташриф буюриши эҳтимоли ҳануз долзарб бўлиб қолмоқда. Расмий равишда эълон қилинмаган бўлса-да, мавжуд дипломатик вазият ва структуравий омиллар бундай ташрифнинг юзага келишига замин яратмоқда.

Shavkat Mirziyoyev va Donald Tramp

Шавкат Мирзиёевнинг Доналд Трампга юборган расмий таклифи ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг юқори даражадаги дипломатик делегациялари орқали бу таклифни иккинчи марта тасдиқлангани, АҚШ томонининг ижобий жавоби билан бир қаторда, муҳим дипломатик сигнал сифатида қаралади. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеникнинг баёноти — Оқ уй бу таклифни "жиддий кўриб чиқаётгани" ҳақида — бу ташрифнинг реаллашиш эҳтимолини оширади.

 

Бундай таклифлар икки tomonlama алоқаларнинг "классик" босқичидан "стратегик алоқалар" босқичига ўтганини англатади. АҚШнинг бундай дипломатик таклифларни рад этмаслиги ёки жавобсиз қолдирмаслиги — айниқса стратегик жиҳатдан муҳим минтақалар бўйича — АҚШ ташқи сиёсатининг "прагматик" руҳидаги сиёсати сифатида қаралади.

 

Трамп маъмуриятининг 2025-йилги ташқи савдо сиёсатида 10 фоизлик глобал бож ставкаси жорий этилмоқда, бу эса АҚШнинг савдо стратегиясини протекционистлик йўналишга бурмоқда. Бироқ, айнан Ўзбекистон билан савдо ҳажмининг 2024 йилда 881 миллион АҚШ доллардан ошгани, АҚШ учун Марказий Осиёдаги иккинчи энг фаол савдо шерикларидан бирини ташкил этаётганини кўрсатади. Бу иқтисодий ўсиш — Ўзбекистонга АҚШ инвестицияларини киритиш ва хорижий инвесторлар учун стратегик жойлашувни баҳолаш нуқтаи назаридан — ташриф учун муҳим иқтисодий фон ҳам яратмоқда.

 

Ўзбекистон билан АҚШ ўртасида камёб ер элементлари (металлар) ва стратегик минераллар соҳасида 2024 йил сентябрида имзоланган меморандум АҚШнинг Хитой билан бевосита боғлиқ бўлмаган етказиб берувчиларни топишга бўлган уринишларига мос келади. АҚШ ташқи сиёсатида муҳим омилга айланган "таъминот занжири хавфсизлиги"(супплй chain security) масаласи Ўзбекистонни янги стратегик манба сифатида позициялаштиради.

 

2023–2024 йилларда фаолият доирасини кенгайтирган "C5+1" шакли Трамп маъмуриятининг ҳам реал сиёсий воситасига айланиши мумкин. Элчи Хеникнинг "бугун энг қулай вақт" деган баёноти — Оқ уй C5+1ни Трамп даврида янги "кўп томонлама " платформага айлантириш эҳтимоли борлигини англатади. Бундай ташриф “C5+1” саммити доирасида ҳам бўлиши мумкин.

 

Агар ташриф C5+1 шакли доирасида амалга оширилса ҳам, унинг Ўзбекистонда ўтказилиш эҳтимоли юқори ва бу мамлакатимиз учун муҳим дипломатик ютуқ ва минтақавий ҳамкорликнинг янги босқичига айланиши мумкин.

 

Ўзбекистонга Трамп ташрифининг ҳеч бўлмаганда рамзий аҳамияти борлиги Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон билан таққослашда яққол кўринади. Қозоғистон минтақанинг энг бой ва ko‘p табиий ресурсга эга давлати (асосан нефть ва газ), аҳолиси 20 миллионни ташкил этади. У минтақавий хавфсизликда ҳам етакчиликка интилади; масалан, МДҲ ва ШҲТ доирасида ҳамкорлик қилади.

 

Қирғизистонн ва Тожикистон иқтисодиётлари кичик, уларнинг 2024 йилги Ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) мос равишда -35,8 млрд ва 12 млрд АҚШ доллар атрофида, аҳоли сони эса 7-11 миллионни ташкил қилади.  Бу давлатлар кўпроқ Россия ва Хитойга иқтисодий жиҳатдан боғлиқ, шу сабабли АҚШ ушбу мамлакатлар билан чекланган стратегик алоқалар ўрнатади. Туркманистон табиий газ захиралари ҳисобига иқтисодий жиҳатдан кучли ($90,9 млрд ЯИМ), аммо у очиқ сиёсат юритмайди ва халқаро алоқалари чекланган.

 

Бу борада Ўзбекистон ҳам ўзига хос ролга эга: у нафақат энг катта аҳолига, балки Марказий Осиёдаги инвестициялар инвестициялар бўйича энг очиқ бозор тизимига эга давлатлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон C5+1 формати (АҚШ ва беш Марказий Осиё давлатлари)га фаол аъзо. Бу дипломатик ҳаракатлар Ўзбекистонни бошқа жамоадошларга нисбатан АҚШ учун ижобий ҳамкорга айлантиради.

 

Марказий Осиё Россия ва Хитойнинг таъсир зонаси сифатида кўрилади. Ўзбекистон эса бу икки давлат ўртасида мувозанатли инвестициялар сиёсат олиб борувчи "учинчи йўл" моделини амалда синаб кўрмоқда. АҚШ учун эса, айниқса Трамп маъмурияти учун, Хитой ва Россиянинг таъсирини юмшатишда Ўзбекистон – "нейтрал, лекин очиқ" давлат сифатида – муҳим  роль ўйнаши мумкин. Шу боис, Трамп ташрифи фақат рамзий ҳаракат эмас, балки стратегик сигнал ҳам бўлади.

 

Трампнинг эътибори ҳозирча АҚШ ички иқтисодий сиёсатини қайта йўлга қўйишга, хусусан, инфляцияни пасайтириш, саноатни ҳимоя қилиш ва хавфсизликни кучайтиришга қаратилган. Марказий Осиёга ташриф унинг ички сиёсий кун тартибида биринчи ўринда эмас, лекин инвестициялар сиёсий PR жиҳатдан у учун қулай лаҳза сифатида қаралмоқда — айниқса, агар бу ташриф АҚШнинг кучли глобал позициясини кўрсатиш воситасига айлантирилса.

 

Хеникнинг Ўзбекистондан АҚШга ноқонуний йўллар билан келган фуқароларни ватанга қайтаришга чақириши — икки tomonlama дипломатик суҳбатларнинг нозик, балки кескинлашув эҳтимоли борлигини англатади.

 

Доналд Трампнинг Ўзбекистонга ташрифи – бу фақат бир давлатга бўлган эътибор эмас, балки Марказий Осиёнинг геосиёсий вазнини АҚШ инвестициялар сиёсати контекстида қайта белгилаш ҳаракати сифатида талқин қилинмоқда. Дипломатик таклифлар, стратегик иқтисодий манфаатлар ва хавфсизлик муҳокамалари бу ташриф эҳтимолини реал даражада оширади.

 

Шунингдек Доналд Трамп расман ташриф буюрадиган бўлса, у Марказий Осиёга келган илк АҚШ президенти сифатида тарихга киради. Бу нафақат сиёсий, балки рамзий жиҳатдан ҳам у учун катта ютуқ саналади.

 

Шунга қарамай, Трампнинг ички сиёсий устуворликлари, миграция ва инсон ҳуқуқлари масалалари ташрифни ҳозирча оралиқ стратегик даражада ушлаб турмоқда. Бироқ, агар Трамп ташрифни амалга оширса, бу Ўзбекистон учун минтақадаги геосиёсий позициясини мустаҳкамлаш, АҚШ учун эса Хитой–Россия таъсир зонасида янги дипломатик фронт очиш имконияти бўлиши мумкин.
 

Нодирбек Эгамбердиев

сиёсий таҳлилчи

мавзуга оид янгиликлар

AQSh Oʻzbekistondan foydalanmoqchi

АҚШ Ўзбекистондан фойдаланмоқчи

Россия-Украина уруши бошланганидан кейин баъзи давлатларга АҚШдан тўғридан тўғри рейслар бекор қилинган. Трамп администрацияси АҚШдан депортация қилинган Собиқ Иттифоқ таркибидаги давлатларнинг фуқаролари учун Ўзбекистондан транзит нуқтаси сифати фойдаланиш учун мамлакат билан музокаралар ўтказган. Бу ҳақда "Washington Post" маълум қилди.

Сиёсат

07.05.2025, 17:33

Pokiston Trampni Tinchlik boʻyicha Nobel mukofotiga nomzod etib koʻrsatdi

Покистон Трампни Тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод этиб кўрсатди

Покистон ҳукумати АҚШ президенти Доналд Трампни 2026 йилги Тинчлик  бўйича Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатди. Бу ҳақда "Газта.ru" нашри хабар берди.

Жаҳон

21.06.2025, 12:20

Xitoy Markaziy Osiyoning abadiy qoʻshnisiga aylandi

Хитой Марказий Осиёнинг абадий қўшнисига айланди

Қозоғистонда "Марказий Осиё - Хитой" иккинчи саммити бўлиб ўтди. Унда президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. Саммитда нималар гаплашилди? Мирзиёев ўз нутқида нималарни тилга олди? Хитой нега минтақа мамлакатларига беғараз 207 миллион АҚШ доллари миқдорида ёрдам кўрсатмоқчи? 

Сиёсат

18.06.2025, 17:48

Amerika boshqa mamlakatlarga yordam berishni toʻxtatdi

Америка бошқа мамлакатларга ёрдам беришни тўхтатди

Кеча, 20 январдан бошлаб АҚШ Президенти лавозимига киришган Дональд Трамп Американинг бошқа мамлакатларга ёрдам дастурларини 90 кун муддатга тўхтатиб туриш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда "Deutsche Welle" нашри маълум қилди.

Жаҳон

21.01.2025, 16:59

Tramp Bayden davrida qabul qilingan 78 ta qarorni bekor qildi

Трамп Байден даврида қабул қилинган 78 та қарорни бекор қилди

Кеча, 20 январь куни АҚШ Президенти лавозимини расман эгаллаган Дональд Трамп Американинг бундан олдинги президенти Жо Байден даврида қабул қилинган 78 та қарорни бекор қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда "Deutsche Welle" нашри хабар берди.  

Жаҳон

21.01.2025, 13:41

Trampga yana suiqasd uyushtirilishi mumkin — OAV

Дональд Трампга яна суиқасд уюштирилиши мумкин — ОАВ

Америкалик журналист собиқ президент Дональд Трампга нисбатан яна бир суиқасд режалаштирилганини айтмоқда.

Жаҳон

07.08.2024, 10:20

сўнгги янгиликлар

Исроил бош штаби Ғазога босқин режасини маъқуллади

7 августда Замир Ғазога босқин режасига қарши чиққани ва вазирлар билан тортишувга киришгани хабар қилинган.

Жаҳон

14.08.2025, 18:45

Ўзбекистонда илк бор уникал юрак жарроҳлиги амалга оширилди

Бобур Тўраев 10 га яқин ривожланган давлатлар клиникаларида малака оширган ва 20 га яқин илмий мақолалар муаллифи саналади.

Фан-технология

14.08.2025, 17:45

Putin va Trampning Alyaskadagi uchrashuvi haqida nimalar maʼlum

Путин ва Трампнинг Аляскадаги учрашуви ҳақида нималар маълум

Владимир Путин ва Доналд Трамп 15 август куни АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Анкориждаги Элмендорф-Ричардсон базасида учрашади. Учрашув тафсилотларини президент ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.

Жаҳон

14.08.2025, 17:18

“Ўзметкомбинат” АЖга раҳбар тайинланди

Баҳодир Абдуллаев 2022 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

Иқтисодиёт

14.08.2025, 16:49

Сўх туманидаги “Тул” чегара назорат-ўтказиш пункти вақтинча ёпилди

Мазкур чегара назорат-ўтказиш пункти фақатгина Ўзбекистон ҳамда Қирғиз Республикалари фуқаролари ва транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган.

Ўзбекистон

14.08.2025, 15:42

ОТМга киролмаганлар эртадан апелляция аризаларини бериши мумкин

Апелляция аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.

Таълим

14.08.2025, 14:44

Сунъий интеллектдан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари яратилди

Сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси парламент қуйи палатаси томонидан қабул қилинди.

Сиёсат

14.08.2025, 12:46

Иноуэ – Аҳмадалиев жанги учун чиқарилган чипталар икки соатда сотиб бўлинди

Нагоядаги янги қуриб битказилган IG Arena иншооти 17 минг мухлисга мўлжалланган.

Спорт

14.08.2025, 11:43

Хорватияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Ҳозирда иккала қонунбузарга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Ўзбекистон

14.08.2025, 10:47

Ozarbayjon MDH Ichki majlisida ishtirok etishdan bosh tortdi

Озарбайжон МДҲ Ички мажлисида иштирок этишдан бош тортди

12 август куни Санкт-Петербургда МДҲга аъзо давлатлар Ички ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга Озарбайжон вакили бормади. Бу ҳақда "APA" агентлиги хабар берди.

Жаҳон

13.08.2025, 14:00

Janubiy Koreya sobiq prezidentining rafiqasi hibsga olindi

Жанубий Корея собиқ президентининг рафиқаси ҳибсга олинди

Жанубий Корея қамоқдаги собиқ президенти Юн Сок Ёлнинг рафиқаси турли жиноятларда, жумладан порахўрлик, акцияларни манипуляция қилиш ва номзод танлашга аралашишда гумонланиб, терговчилар томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда CNN хабар қилди.

Жаҳон

13.08.2025, 13:00

Sherzodxon Qudratxoʻjani natsizmda ayblagan bloger jarimaga tortildi

Шерзодхон Қудратхўжани нацизмда айблаган блогер жаримага тортилди

Кеча, 12 август куни Учтепа тумани Жиноят ишлари бўйича суди блогер ва юрист Азиз Ҳакимовга нисбатан маъмурий иш бўйича қарор чиқарди.

Ўзбекистон

13.08.2025, 11:05