Ўзбекистон президентининг АҚШга қилган ташрифи якунланди
Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун Ню-Ёрк шаҳрига ташрифи якунланди.
Сиёсат
25.09.2025, 09:00
Улашиш:

Foto: Prezident.uz
Президент АҚШга ташрифи чоғида Бош Ассамблеянинг умумсиёсий мунозараларда сўзга чиқиб, БМТнинг энг долзарб глобал муаммоларни ҳал этиш учун асосий платформа сифатидаги ўрнига, шунингдек, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Ўзбекистон етакчиси халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик энг долзарб масалаларни ҳал этиш, тинчлик ва барқарор тараққиётни таъминлашга қаратилган қатор таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.
Ўзбекистон раҳбарининг АҚШ Президенти Доналд Трамп билан учрашуви ташрифнинг марказий воқеаси бўлди. Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.
Шавкат Мирзиёев, шунингдек, БМТ Бош котиби А.Гутерриш, Корея Республикаси Президенти Ли Чже Мён, Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн, Чехия Республикаси Президенти Петр Павел, Албания Президенти Байрам Бегай, шунингдек, ХВФ бошқарувчи директори Кристалина Георгиева, Жаҳон банки гуруҳи президенти Ажай Банга ва Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконджо-Ивеала билан ҳам музокаралар ўтказди.
Ўзбекистон Президенти АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горни, АҚШ Конгрессидаги "Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича кокус" раиси, конгрессмен Трент Келлини қабул қилди.
Ташрифнинг ишбилармонлик дастури ҳам сермазмун бўлди. Ўзбекистон етакчиси АҚШ ишбилармонлари иштирокида давра суҳбати, шунингдек, қатор етакчи трансмиллий компаниялар, корпорациялар, инвестиция фондлари ва молиявий институтлар - "Traxys", "FLSmidth", "McKinsey", "Go Green Partners", Колорадо геология мактаби, "BlackRock", "Boeing Global", "Franklin Templeton", "Citigroup", "Air Products", "BNY", "Jefferies", "NASDAQ", "Oppenheimer", "Air Products" ва бошқа кўплаб компаниялар раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.
Учрашув ва музокаралар натижасида ўрта муддатли лойиҳалар дастури шакллантирилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва АҚШ Президентининг махсус вакили Сержио Гор ҳузурида муҳим минераллар, фуқаро авиацияси, кимё саноати, энергетика ва бошқа устувор соҳаларда имзоланган икки томонлама савдо шартномалари ва инвестиция битимларини алмашиш маросими бўлиб ўтди.
Америка Қўшма Штатларига ташрифи якунида давлатимиз раҳбари, анъанага кўра, АҚШда ишлаётган ва яшаётган бир гуруҳ ватандошларимиз, шунингдек, Американинг етакчи университетларида таҳсил олаётган "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатлари билан учрашди.
Ташриф тадбирлари якунлангач, Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.
Сиёсат
25.09.2025, 09:00
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Мирзиёев АҚШда кимлар билан учрашди?
Сиёсат
23.09.2025, 15:00

АҚШ Ўзбекистондан фойдаланмоқчи
Сиёсат
07.05.2025, 17:33

Доналд Трампнинг Ўзбекистонга ташрифи: стратегик манфаатлар ва дипломатик сигналлар ортидаги ҳақиқат
Сиёсат
29.04.2025, 17:39

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди
Иқтисодиёт
13.03.2026, 17:21

Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда
Жаҳон
12.03.2026, 11:38
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди
Фан-технология
16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди
Маданий
16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади
Жаҳон
14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди
Иқтисодиёт
13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин
Ўзбекистон
13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди
Ўзбекистон
13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори
Жаҳон
13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади
Жаҳон
13.03.2026, 12:01
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
