Хитой Марказий Осиёнинг абадий қўшнисига айланди

Қозоғистонда "Марказий Осиё - Хитой" иккинчи саммити бўлиб ўтди. Унда президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. Саммитда нималар гаплашилди? Мирзиёев ўз нутқида нималарни тилга олди? Хитой нега минтақа мамлакатларига беғараз 207 миллион АҚШ доллари миқдорида ёрдам кўрсатмоқчи? 

Сиёсат

18.06.2025, 17:48

Улашиш:

Xitoy Markaziy Osiyoning abadiy qoʻshnisiga aylandi

Fotot: Prezident matbuot xizmati

Кеча, 17 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим Жўмард-Тўқайов таклифига биноан "Марказий Осиё - Хитой" иккинчи саммитида иштирок этиш учун Остона шаҳрига борган эди. Мирзиёевни аэропортда Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектанов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

 

Саммит давомида Шавкат Мирзиёев Хитой раҳбари Си Сзинпин билан икки мамлакат ўртасидаги алоқалар ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан музокаралар олиб борилди.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 2024 йилда товар айрибошлаш 14 миллиард АҚШ долларига етган. Инвестиция салоҳият портфели эса 60 миллиард доллардан ошган.

 

Шунингдек, раҳбарлар икки мамлакат ўртасида "яшил" энергетика, нефть-газ, кимё, фармацевтика, металлургия, тоғ-конь, тўқимачилик, озиқ-овқат ва қурилиш тармоқлари ҳамда логистика, "ақлли" қишлоқ хўжалиги, сунъий интеллект ва рақамлаштириш соҳаларида истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқиш бўйича суҳбатлашишган.

 

Музокаралар давомида "Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон" стратегик темир йўли қурилишини жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди. Учрашув якунидан давлат раҳбарлари Хитой Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиши бўйича икки томонлама музокаралар якунлангани тўғрисидаги баённома имзоланганини маълум қилишди.

 

"Марказий Осиё - Хитой" иккинчи саммитида минтақа мамлакатларининг раҳбарлари ва Хитой раҳбари Си Сзинпин иштирокида бўлиб ўтди. Мазкур саммит илк бор 2023 йилда Хитойнинг Циан шаҳрида бўлиб ўтган.

 

2023 йилдаги саммитдан сўнг мамлакатлар ўртасида котибият ташкил этилди, вазирлар, экспертлар учрашувлари ва йиғилишларини ўтказиш механизмлари ишга туширилган, кенг кўламли ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси шакллантирилган.

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев саммит давомида сўзга чиқди. Унга кўра, низоли масалалар ва зиддиятларни ҳал қилиш учун куч ишлатиш воситаларидан фойдаланиш ўзини оқламайди ва бунга йўл қўйиб бўлмайди. Барча низо ва зиддиятлар суверенитетни ҳурмат қилиш, халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва БМТ низоми асосида фақат дипломатик саъй-ҳаракатлар билан музокаралар столида ҳал этилиши шарт.

"Бизнингча, бир томондан, ишонч, яхши қўшничилик ва шериклик маконига айланган Марказий Осиёнинг ўзидаги чуқур трансформация жараёнлари, бошқа томондан, Хитой раҳбариятининг қўшни давлатлар билан дўстона муносабатларни ривожлантириш ва “Белбоғ ва йўл” глобал концепциясини илгари суришга қатъий содиқлиги ушбу форматдаги ҳамкорликнинг ривожланишига имкон бермоқда", - деган Шавкат Мирзиёев.

 

Шу билан бирга Ўзбекистон давлат раҳбари минтақавий барқарорликни таъминлашга умумий ҳисса қўшадиган Абадий яхши қўшинчалик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани қабул қилиш тарихий аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

 

Шунингдек, ушбу шартномани ривожлантириш мақсадида аниқ механизм ва лойиҳаларни киритган ҳолда узоқ муддатли шериклик концепциясини ишлаб чиқишни таклиф қилди.

 

Мирзиёевнинг таъкидлашича, Хитой билан савдо инвестициявий ва технологик ҳамкорлик Марказий Осиёнинг барча мамлакатларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияларини амалга оширишда кучли локомотив бўлиб хизмат қилмоқда.

 

Шунингдек давлат раҳбари инфратузилмавий ташаббусларни илгари суриш учун "Марказий Осиё - Хитой" тараққиёт фондини таъсис этишни таклиф қилди.

 

Саммитда Марказий Осиёнинг ажралмас бўлаги эканлиги айтилаётган Афғонистон ҳақида ҳам гаплашилди. Мирзиёев Афғонистоннинг тикланишига кўмаклашиш ва уни минтақавий интеграция жараёнларига жалб этиш масалаларини кўриб чиқиш учун юқори даражадаги гуруҳни таъсис этиш таклифини берди.

 

Таҳлилларга кўра, Марказий Осиё мамлакатларининг Хитой билан умумий савдо айланмаси жорий йилда бу кўрсаткич деярли 100 миллиард долларга етади. Қўшма корхоналар ва лойиҳалар сони эса 10 мингдан ошади.

 

 

Саммитда сўзга чиққан Хитой Халқ Республикаси раиси Си Сзинпин 2025 йилда Марказий Осиёнинг бешта давлатига аҳоли фаровонлигини ошириш ва ўз ривожланишларига кўмаклашиш бўйича муҳим лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун  умумий қиймати 207 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдоридаги беғараз грант ажратишга тайёр эканлигини айтди.

 

Унинг айтишича, келгуси икки йил ичида бу маблағлардан ташқари Хитой минтақадаги бешта давлатга касбий тайёргарлик курсларидан ўтиш учун уч мингта квота ажратади.

 

ХХР раҳбари таълим ва маданият соҳасидаги ҳамкорлик иқтисодий соҳадаги ҳамкорликдан кам аҳамиятга эга эмаслигини ҳам таъкидлаган. Унга кўра, эндиликда Хитой университетларида Марказий Осиё мамлакатлари тилларини ўрганиш курси очилади.

Саммитда Си Сзинпин Марказий Осиё давлатларини замонавий таҳдидларга биргаликда қарши туришга, минтақа хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришга чақирди. 

Шунингдек, у минтақа мамлакатларида мудофаа, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва хавфсизликни модернизация қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

 

Йиғилиш сўнгида давлат раҳбарлари Остона декларацияси ва Абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Саммит якунида камбағалликка қарши, чўлланишга қарши курашиш, таълим соҳасидаги ҳамкорлик марказлари ҳамда тўсиқсиз савдо бўйича ҳамкорлик платформасини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

 

17 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Остонага амалий ташрифи якунланиб Тошкентга қайтиб келди.

мавзуга оид янгиликлар

Markaziy Osiyoda kuchlar kurashi: qaysi davlatlarda xorijiy harbiy bazalar bor?

Марказий Осиёда кучлар кураши: қайси давлатларда хорижий ҳарбий базалар бор?

Дунёда қудратли ҳарбий кучга эга давлатлар ўз таъсир доирасини кучайтириш ва сўзини ўтказиш учун маълум ҳудудларда ҳарбий базалар очади. Масалан, Америка Қўшма Штатларининг 80 та давлатда, Россиянинг 14 та, Туркиянинг 11 та, Эрон ва Саудия Арабистонининг учта мамлакатда ўз ҳарбий базалари мавжуд. Марказий Осиё ҳудудида ҳам бир нечта хорижий ҳарбий базалар жойлашган. Хўш, улар қайси давлатларга тегишли ва минтақада бу борада кимнинг таъсири кучли? Бугун шу ҳақда гаплашамиз.

Сиёсат

04.02.2025, 14:04

Markaziy Osiyo — kimni qarzi koʻp?

Марказий Осиё — кимнинг қарзи кўп?

Марказий Осиё давлатларининг 2024 йилдаги ташқи қарзларини умумий қилиб қўшганда, тахминан 210 миллиард АҚШ доллари атрофида бўлади.Бу қарзларнинг асосий қисмлари қуйидаги манбалардан олинган:1. Халқаро молия институтлари: Жаҳон Банки, Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ), Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) каби ташкилотлар.2. Давлатлар: Асосий ёрдам ва қарзларни тақдим этаётган мамлакатлар Хитой, Россия ва бошқа ривожланган давлатлар.3. Тижорат банклари ва молия компаниялари: Турли тижорат банклари ва хусусий молия институтлари томонидан тақдим этилган қарзлар.Умумий қарзнинг тақсимланиши ва манбалари ҳар бир мамлакат учун фарқ қилиши мумкин, аммо кўпинча йирик лойиҳалар ва инфратузилма учун қарз олинади.

Иқтисодиёт

08.08.2024, 15:12

Шавкат Мирзиёев Тожикистонда "Марказий Осиё - Россия" саммитида иштирок этади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 9-10 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди. Давлат раҳбари Душанбе шаҳрида ўтадиган "Марказий Осиё - Россия" форматидаги иккинчи саммит ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Ўзбекистон

08.10.2025, 19:08

Shavkat Mirziyoyev va Donald Tramp

Доналд Трампнинг Ўзбекистонга ташрифи: стратегик манфаатлар ва дипломатик сигналлар ортидаги ҳақиқат

Доналд Трампнинг Марказий Осиёга, хусусан Ўзбекистонга ташриф буюриши эҳтимоли ҳануз долзарб бўлиб қолмоқда. Расмий равишда эълон қилинмаган бўлса-да, мавжуд дипломатик вазият ва структуравий омиллар бундай ташрифнинг юзага келишига замин яратмоқда.

Сиёсат

29.04.2025, 17:39

Qirgʻiziston Tojikiston bilan 23 yillik muzokarasiga nuqta qoʻydi

Қирғизистон Тожикистон билан 23 йиллик музокарасига нуқта қўйди

Кеча, 19 март куни Қирғизистон парламенти қўшни Тожикистон 23 йилдан бери давом этиб келаётган музокараларни якунлаб, чегара тўғрисидаги шартномани ратификация қилди.

Жаҳон

20.03.2025, 13:51

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?

Эроннинг асосий дипломатик ҳамкорлари — Россия ва Хитой АҚШ–Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини халқаро ҳуқуқ бузилиши деб атади, урушни қоралади. Бироқ улар ҳарбий ёрдам кўрсатмади.

Жаҳон

06.03.2026, 14:09

сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01