ЯТТлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун янги ҳуқуқий тартиб яратилади

Энди тадбиркорлар ўзининг 1 миллиардгача бўлган айланма маблағидан бор-йўғи бир фоиз миқдорида солиқ тўлаши белгилаб берилди.

Улашиш:

Жорий йил 12 август куни президентнинг “Якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди

Яширин иқтисодиёт улушини сезиларли даражада қисқартириш, солиқ солиш базасини кенгайтириш, жисмоний шахслар учун қонуний фаолиятнинг жозибадорлигини ошириш йўлида қабул қилинган мазкур қарор хусусида ЎзА мухбири Савдо-саноат палатаси раиси маслаҳатчиси Умидбек САФАРОВнинг фикрларини ёзиб олди.

– Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган ҳар қандай шахс учун янги давр бошланди, – дея фикрини бошлади У. Сафаров. – Маълумки, президентнинг 12 августда “Якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди ва унда якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун 2026 йилнинг 1 январидан янги ҳуқуқий тартиб яратилади. 

Хўш, бунинг моҳияти қандай, янги ҳуқуқий тартиб деганда нимани тушуниш мумкин? Бу шуни англатадики, энди тадбиркорлар ўзининг 1 миллиардгача бўлган айланма маблағидан бор-йўғи бир фоиз миқдорида солиқ тўлаши белгилаб берилди. Буни эса махсус платформа орқали амалга ошириш мумкин, яъни, масалан мобиль илова яратилиб, у орқали Face-ID билан рўйхатдан ўтилади. Якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс йўналишини белгилаб туриб, тадбиркорга айланиш мумкин. 

Қулайлик томони шундаки, тадбиркорда ортиқча жавобгарликлар бўлмайди. Яъни, солиқ ҳисоботларини тадбиркорнинг ўзи топширмайди. Мазкур қарор орқали солиқ ҳисоботларини тадбиркор учун платформа эгалари топширади ва жавобгарликни олади. 

Тадбиркордан эса платформа орқали маҳсулот сотаётганда QR-код орқали рўйхатдан ўтказиш сўралади, холос. Бу орқали платформа сиз учун ҳисоблашни бошлайди. Тадбиркорлар энди мана шундай имкониятлардан фойдаланадиган кунларга ҳам етди. 

Бундан ташқари, биламиз, электрон “кошелёк”лар бор. Бунда якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтилгач, якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс банкка бориб, ҳисоб-китоб очишга ҳожат йўқ. Ўша платформада сизга электрон "кошелёк" очилади. Унинг банкдаги ҳисоб рақамингиз билан ҳуқуқий мақоми бир хил бўлади. Бунда тадбиркор маблағни электрон "кошелёк"ка тушириши ва истаган жойга ўтказиши ёки нақд шаклда олиши мумкин.

Бу платформа яна қандай қулайлик яратади, деган савол туғиладиган бўлса, айтиш мумкинки, турли шартномаларни, ҳисоб рақам қоғозлари ва далолатномаларни ҳам шу орқали шакллантириш мумкин. Қарорда белгиланганидек, булар имзоланган қоғозларга тенглаштирилган ҳужжат ҳисобланади.

Яна бир қулайлик эса тадбиркор ишчиларни Face-ID орқали расмийлаштириб қабул қилиш имконига эга бўлади. Уларга тўланадиган маошни истаса кунлигини кунда бериши ҳам мумкин. Бунда ишчи-хизматчилардан олинадиган даромад солиғини ҳам платформанинг ўзи ташкил қилади. 

Иқтисодиёт

03.09.2025, 16:39

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди

Маросимда асосий ғолиб режиссёр Пол Томас Андерсоннинг "Жанг кетидан жанг" филми бўлди, у бир нечта мукофотларга сазовор бўлди, жумладан, асосий номинациялар бўйича ҳам, деб хабар беради Hollywood Reporter.

Маданий

17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди

Туркиянинг Измир шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бўлган 22 ёшли аёл кўп қаватли турар-жой биносининг тўртинчи қаватидан тушиб кетди.

Ўзбекистон

17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади

Тошкентда барпо этилган Ўзбекистондаги энг йирик маданий-маърифий мажмуалардан бири ҳисобланган ушбу марказнинг расмий очилиш маросими бугун, 17 март куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

17.03.2026, 10:18

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди

Исроил вакили мамлакат урушни якунлашга тайёр эканини маълум қилди. Унга кўра, бунинг учун Эрондан таслим бўлиш, қуролсизланиш ёки ҳокимиятни алмаштириш талаб этилмайди.

Жаҳон

17.03.2026, 10:01

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди

Инсонпарварлик юки таркибига бир қатор зарур озиқ-овқат маҳсулотлари — ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик буюмлари ҳамда бошқа биринчи навбатдаги эҳтиёж товарлари киритилган.

Ўзбекистон

17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?

Эрон, Исроил ва АҚШ ўртасида бошланган уруш қисқа вақт ичида бутун минтақани қамраб олган катта фожиага айланди. Бу тўқнашув қўшни давлатларга ҳам таъсир қилди. Лекин энг оғир зарбалардан бири Ливанга тўғри келмоқда.

Жаҳон

16.03.2026, 13:52

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26