1 мартдан янги тартиблар: Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?
2026 йил 1 мартдан мамлакат қонунчилигида қатор янгиликлар амалга киритилади. Улар рақамлаштириш, бизнес, божхона, қурилиш, ижтимоий соҳа ва экология йўналишларини қамраб олади.
Ўзбекистон
27.02.2026, 10:25
Улашиш:

Қуйида энг муҳим ўзгаришлар ҳақида қисқача маълумот берилади.
Рақамлаштириш: онлайн хизматлар кенгаяди
Март ойидан фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали яшаш жойи тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, ўзларига тегишли турар жойда рўйхатда турган шахслар ҳақидаги маълумотларни таҳрир қилиш имкониятига эга бўлади.
Шунингдек:
- Ўлим ҳолати қайд этилгани ҳақидаги QR-кодли маълумотнома яқин қариндошларнинг шахсий кабинетига автоматик юборилади;
- QR-кодли ҳужжат гербли гувоҳномага тенглаштирилади;
- Суд ишлари бўйича дастлабки маълумотларни онлайн олиш мумкин бўлади;
Футбол учрашувларига чипталар шахсни идентификация қилиш ва QR-код орқали сотилади.
Хорижий фуқаролар учун ўзбек тили имтиҳони
Хорижий фуқаролар учун ўзбек тилини билиш даражасини аниқловчи CEFR (A1, A2 ва B1) стандартлари асосида сертификат бериш тизими жорий этилади. У давлат тилини билишнинг расмий тасдиғи ҳисобланади.
Бизнес учун янги имконият ва талаблар
1 мартдан:
- “Ягона дарча” тамойили асосида “Бизнес ҳамроҳ” лойиҳаси ишга тушади;
- Давлат органлари раҳбарларининг тадбиркорлар билан мулоқот қилишининг янги формати жорий этилади;
- Давлат фуқаролик хизматида бўш лавозимларни эгаллаш қоидалари ўзгаради;
- “Лицензия” тизимида ҳужжат топширишдан аввал талабларга мувофиқликни ихтиёрий дастлабки баҳолаш имконияти яратилади.
Ёш тадбиркорларга инфратузилмага уланиш харажатлари қоплаб берилади. Электромобилда ишловчи ўзини ўзи банд қилган такси ҳайдовчилари ижтимоий солиқ бўйича 10 фоиз чегирма олади ва давлат автотураргоҳларидан 30 дақиқагача бепул фойдаланиши мумкин.
Божхона ва давлат харидлари
Товарлар келгунига қадар дастлабки декларациялашда:
- Божхона расмийлаштируви йиғими 20 фоизга камайтирилади;
- Тўловларни 14 кунгача кечиктиришда фоиз ҳисобланмайди.
Давлат харидлари порталида сунъий интеллект асосида ўртача бозор нархини ҳисоблайдиган электрон модуль ишга туширилади.
Қурилиш соҳасида назорат кучайтирилади
Хавфсиз деб топилмаган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчиларнинг электрон реестри шакллантирилади. Ушбу рўйхатга киритилган компаниялар давлат харидларида иштирок эта олмайди.
“Ўзбеккосмос” агентлиги ҳудудлардаги қурилиш майдончаларини доимий мониторинг қилади. Шунингдек:
- Кўприк ва тоннелларнинг сейсмик чидамлилиги онлайн кузатилади;
- Сунъий интеллект орқали бинолар ҳолати таҳлил қилинади;
Потенциал сейсмик хавфли ҳудудлар прогноз қилинади.
Нотариат ва суд тизимида ўзгаришлар
Нотариуслар ижара, коммунал тўловлар ва мажбурий бадаллар бўйича қарздорликларни ундириш юзасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваригача бўлган суммаларда ижро хатларини чиқариш ҳуқуқига эга бўлади.
Нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида рўйхатдан ўтмаган ташкилотлар томонидан суд-экспертиза тадқиқотлари ўтказиш тақиқланади.
Ижтимоий соҳада янгиликлар
“Инсон” марказларида ижтимоий ҳимояга муҳтож болали оилалар учун “Меҳрли оила” хизмати йўлга қўйилади. Ота-оналарга бепул оилавий терапия хизмати кўрсатилади.
Деменция, Паркинсон ва Альцгеймер касаллиги билан рўйхатда турган беморлар учун “Фаол ҳаётга қадам” дастури доирасида кундузги парвариш хизматлари жорий этилади.
Экология ва интеллектуал мулк
I ва II тоифадаги корхоналар фон мониторинги станцияларини ўрнатмаган ва миллий эко-назорат тизимига уламаган бўлса, компенсация тўловларини беш баравар миқдорда тўлайди.
Интеллектуал мулк соҳасидаги қоидабузарликлар “Бизнеснинг барқарорлик рейтинги”га таъсир қилади: жарималар рейтинг балларини камайтиради, рўйхатдан ўтган товар белгилари эса балл қўшади.
Архив хизматлари тезлаштирилади
Қуйидаги хизматлар бўйича муддатлар қисқартирилади:
- Ўқиганлик ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;
- Йўқолган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш;
- Архив ҳужжатларини вақтинча хорижга олиб чиқиш учун рухсатномалар расмийлаштириш.
Муддати ўтган товарлар автоматик блокланади
1 мартдан рақамли маркировка тизимига кирувчи, яроқлилик муддати ўтган товарларни сотиш автоматик равишда блокланади. Касса аппаратлари бундай маҳсулот учун чек чиқара олмайди.
Туризм ва “яшил” стандартлар
Ҳар йили энг яхши 10 та туристик стартап харажатларининг 50 фоизигача (бироқ 1 млрд сўмдан ошмаган ҳолда) субсидия олиши мумкин.
Меҳмонхоналарга халқаро даражада тан олинган “яшил” сертификат олиш харажатларининг ярми қоплаб берилади.
Ўзбекистон
27.02.2026, 10:25
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Журналистлар ва фуқаролик жамияти вакилларига эътироф — Paradigma Media 8 нафар фаолни эътироф этди
Маданий
02.02.2026, 19:18

Жеффри Эпштейн иши: ошкор этилган файллар ва элита билан алоқалар
Жаҳон
03.02.2026, 16:44

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?
Ўзбекистон
06.02.2026, 08:01

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

15 миллион аҳолининг маълумотлари сиздирилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди
Ўзбекистон
04.02.2026, 09:52

«Нигилист пингвин»: исён рамзими ёки шунчаки тренд?
Маданий
28.01.2026, 17:49
сўнгги янгиликлар

28 февраль куни ноёб астрономик ҳодисага гувоҳ бўламиз
Фан-технология
27.02.2026, 11:08

Дунё мамлакатлари ижтимоий тармоқларга ёш чеклови қўймоқда
Жаҳон
26.02.2026, 15:11

Шимолий Корея АҚШ билан ярашиши мумкин, аммо Жанубий Кореяни “йўқ қилиш”га тайёр
Жаҳон
26.02.2026, 13:38

Ғазоликлар яна хавф остида: Исроил ёрдам ташкилотлари фаолиятини чекламоқчи
Жаҳон
26.02.2026, 10:29

Wolt компанияси Ўзбекистондаги фаолиятини тўхтатади
Ўзбекистон
25.02.2026, 16:40

Зеленский: Путин мақсадига эришолмади, биз Украинани сақлаб қолдик
Жаҳон
25.02.2026, 13:51

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

АҚШ Ўзбекистонлик хакерга санкция эълон қилди
Ўзбекистон
25.02.2026, 10:52

Telegram'га чеклов: Павел Дуров терроризмда айбланмоқда
Жаҳон
25.02.2026, 09:48

Россия-Украина уруши: йўқотишлар, зарар ва музокаралар
Жаҳон
24.02.2026, 14:06

Масъулларнинг масъулиятсизлиги боғча болаларининг бошига болға бўляпти
Ўзбекистон
24.02.2026, 12:04
машҳур янгиликлар

Журналистлар ва фуқаролик жамияти вакилларига эътироф — Paradigma Media 8 нафар фаолни эътироф этди
Маданий
02.02.2026, 19:18

Жеффри Эпштейн иши: ошкор этилган файллар ва элита билан алоқалар
Жаҳон
03.02.2026, 16:44

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?
Ўзбекистон
06.02.2026, 08:01

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

15 миллион аҳолининг маълумотлари сиздирилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди
Ўзбекистон
04.02.2026, 09:52

«Нигилист пингвин»: исён рамзими ёки шунчаки тренд?
Маданий
28.01.2026, 17:49

