Дунё мамлакатлари ижтимоий тармоқларга ёш чеклови қўймоқда

“Visual Capitalist” BBC, Reuters ва Euro Weekly маълумотларига таяниб, ижтимоий тармоқлар учун ёш чекловини жорий этган ёки муҳокама қилаётган 15 мамлакат ҳамда АҚШнинг 2 штати ҳақида хабар берди.

Жаҳон

26.02.2026, 15:11

Улашиш:

Ёш чекловини қабул қилган давлатлар:

Австралия — 16 ёшгача;
Франция — 15 ёшгача;
Португалия — 16 ёшгача;
Малайзия — 16 ёшгача;
Небраска (АҚШ штати) — 18 ёшгача;
Виржиния (АҚШ штати) — 16 ёшгача.

 

Муҳокама қилаётган давлатлар:

Греция — 15 ёшгача;
Испания — 16 ёшгача;
Норвегия — 15 ёшгача;
Буюк Британия — 16 ёшгача;
Дания — 15 ёшгача;
Чехия — 15 ёшгача;
Словения — 15 ёшгача;
Германия — 16 ёшгача;
Италия — 15 ёшгача;
Индонезия — 16 ёшгача;
Янги Зеландия — 16 ёшгача.

Аксарият қоидалар маълум бир ёшга — одатда 15 ёки 16 ёшга тўлмаган болаларнинг ижтимоий тармоқларда аккаунт очишига йўл қўймасликка ёки очишдан олдин ота-она розилигини олиш ва ёшини тасдиқлашни талаб этишга қаратилган.

 

Австралия

Австралия 2025 йил декабрь ойида ижтимоий тармоқларга киришда ёш чекловини ўрнатган биринчи давлат бўлди.

Австралия қонунчилигига биноан, 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ижтимоий тармоқларда, жумладан Instagram, TikTok ва YouTube каби йирик платформаларда аккаунт очиши мумкин эмас. Аллақачон ҳисоб очган ёшларнинг аккаунтлари эса ўчириб ташланади.

Ижтимоий тармоқ компаниялари ёшни текшириш бўйича керакли чоралар кўрмаса, 34,9 миллион Австралия долларигача жаримага тортилиши мумкин.

 

Франция ва Португалия

Франция Миллий ассамблеяси 15 ёшдан кичик болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқлаш тўғрисидаги қонун ташаббусини маъқуллади. Энди ушбу қонун лойиҳаси Франция Сенати томонидан маъқулланиши кутилмоқда.

Португалия эса янги қабул қилинган қонун лойиҳасида 16 ёшгача бўлганларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши учун “ота-онанинг аниқ ва тасдиқланган розилиги”ни мажбурий қилиб белгилади, 13 ёшдан кичик болаларга эса улардан фойдаланиш бутунлай тақиқланди.

Европадан ташқарида Малайзия ёшга оид чекловларни жорий қилди, Индонезия ва Янги Зеландия эса шунга ўхшаш чораларни кўриб чиқмоқда.

 

АҚШ

Виржиния штати 2026 йил 1 январдан бошлаб 16 ёшгача бўлган шахслар ҳар бир ижтимоий тармоқдан кунига 1 соатгача фойдаланишини мажбурий қилди. Ушбу лимит ота-она розилиги билангина оширилади.

Небраска штати ҳам вояга етмаганлар учун баъзи платформа хусусиятларини, жумладан чексиз айлантириш ва автоижро каби дизайн элементларини чеклашга оид қонунни қабул қилди.

 

Қозоғистон ва Ўзбекистон

“Tengrinews” нашри Қозоғистон Маданият ва ахборот вазирлиги 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларни ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтказишни тақиқлашни таклиф қилувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиққанини ва у жамоатчилик муҳокамасига қўйилганини хабар берганди.

“16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларни онлайн платформаларда рўйхатдан ўтказиш тақиқланади, тезкор хабар алмашиш хизматларида рўйхатдан ўтиш бундан мустасно”, — дейилади қонун лойиҳасида.

Жорий йилнинг 16 январь куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида партия раиси Алишер Қодиров журналистларнинг Ўзбекистонда ҳам 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларни тақиқлаш зарурми, деган саволига жавобан тақиқлаш кераклигини айтган.

“Тақиқланиши керак. Биз ҳозир бу масала бўйича халқаро тажрибани ўрганяпмиз, Ўзбекистонда бунинг имкониятлари қандай бўлишини таҳлил қиляпмиз. Агар мақсадга мувофиқ деб топиладиган бўлса, албатта, таклифимизни киритамиз”, — деган Қодиров.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Лайло Файзимуродованинг фикрича, болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқлаш — кескин ва ноўрин чора. Чунки Z авлоднинг эрки ва фикрлашини тақиқласак, у кескин ҳаракат қилиши орқали нафақат ўзига, балки жамиятга ҳам зиён етказиши мумкин.

ЮНИСЕФ Австралияда ўсмирлар учун ижтимоий тармоқларнинг тақиқланишига муносабат билдириб, онлайн маконда болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ёш чекловлари етарли бўла олмаслигини таъкидлаган. Ташкилот, шунингдек, кенгроқ ҳимоя стратегиясини қўллашга чақирган.

 

Ижтимоий тармоқларнинг ёшларга таъсири

Америка болалар ва ўсмирлар психиатрияси академиясининг аниқлашича, ёшлар кунига ўртача 7,5 соат вақтини интернетда ўтказмоқда. Бунинг натижасида диққатсизлик, уйқусизлик ва депрессия каби жиддий муаммолар келиб чиқади.

Facebook (ҳозирги Мета) компаниясининг тадқиқотига кўра, Instagram кўплаб ўсмир қизларда ўз танасидан, ташқи кўринишидан қониқмаслик каби салбий фикрлар пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда.

Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров

мавзуга оид янгиликлар

Telegram'га чеклов: Павел Дуров терроризмда айбланмоқда

Дуров хавфсизлик кучлари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани сабабли Telegram Россияда блокланиши мумкин. 

Жаҳон

25.02.2026, 09:48

Масъулларнинг масъулиятсизлиги боғча болаларининг бошига болға бўляпти

Фарғона шаҳридаги бир нечта давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларда иситма, кўнгил айниши, қайт қилиш ва ич кетиш аломатлари кузатилди.

Ўзбекистон

24.02.2026, 12:04

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди

Саудия Арабистони 2026 йилги Ҳаж мавсуми олдидан Умра зиёратига оид муҳим чеклов ва муддатларни расман эълон қилди.

Маданий

21.02.2026, 11:01

Британияда болаларнинг интернетдаги хавфсизлиги бўйича янги чоралар эълон қилинди

Британия Бош вазири Кир Стармер ва Илм, инновация ва технологиялар вазири Лиз Кендалл интернетда болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида янги чораларни эълон қилди. 

Фан-технология

16.02.2026, 10:28

Тошкентда 40 йилдан ошган 52 мингдан ортиқ автомобиль аниқланди

Экологик талабларга жавоб бермайдиган автотранспорт воситаларининг ҳаракати босқичма-босқич чекланади.

Ўзбекистон

22.01.2026, 17:27

Лондон болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи

Британия ҳукумати болаларни интернетдан яхшироқ ҳимоя қилиш мақсадида ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклаш, жумладан, вояга етмаганлар учун уларни тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқда.

Жаҳон

20.01.2026, 14:42

сўнгги янгиликлар

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Жаҳон

18.03.2026, 14:17

Клавиатурадаги “F” ва “J” тугмалари нега бўртма?

Клавиатурадаги “F” ва “J” тугмалари остидаги кичик бўртма тепаликчалар бежиз жойлаштирилмаган. Уларнинг асосий вазифаси — қўл бармоқларини клавиатурага қарамасдан тўғри жойлаштиришга ёрдам бериш.

Фан-технология

18.03.2026, 12:44

Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин

Олий таълим муассасаларида давлат грантлари асосида таълим олган битирувчиларни ишга тақсимлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида амалдаги тартибга муҳим ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда.

Таълим

18.03.2026, 11:20

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити санаси бўйича дастлабки маълумот эълон қилинди

Ўзбекистонда 2026 йилги Рамазон ҳайити санасига оид дастлабки маълумотлар эълон қилинди. Унга кўра, байрам 20 март кунига тўғри келиши кутилмоқда. 

Ўзбекистон

18.03.2026, 10:06

Омбудсман кўмагида фуқаро ишга тикланди ва 21,3 млн сўм ундирилди

Ишдан ноқонуний бўшатилган фуқаро ўз ҳуқуқларини тиклаш юзасидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га мурожаат қилди. 

Ўзбекистон

18.03.2026, 09:46

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди

Исроил вакили мамлакат урушни якунлашга тайёр эканини маълум қилди. Унга кўра, бунинг учун Эрондан таслим бўлиш, қуролсизланиш ёки ҳокимиятни алмаштириш талаб этилмайди.

Жаҳон

17.03.2026, 13:40

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди

Маросимда асосий ғолиб режиссёр Пол Томас Андерсоннинг "Жанг кетидан жанг" филми бўлди, у бир нечта мукофотларга сазовор бўлди, жумладан, асосий номинациялар бўйича ҳам, деб хабар беради Hollywood Reporter.

Маданий

17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди

Туркиянинг Измир шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бўлган 22 ёшли аёл кўп қаватли турар-жой биносининг тўртинчи қаватидан тушиб кетди.

Ўзбекистон

17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади

Тошкентда барпо этилган Ўзбекистондаги энг йирик маданий-маърифий мажмуалардан бири ҳисобланган ушбу марказнинг расмий очилиш маросими бугун, 17 март куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

17.03.2026, 10:18

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди

Инсонпарварлик юки таркибига бир қатор зарур озиқ-овқат маҳсулотлари — ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик буюмлари ҳамда бошқа биринчи навбатдаги эҳтиёж товарлари киритилган.

Ўзбекистон

17.03.2026, 09:57