2000 га яқин санъаткорлар солиқ декларациясини тўлдирди

Ўзбекистонда 1954 нафар хонанда даромадлари тўғрисидаги солиқ декларациясини тўлдирди. Хоразм, Тошкент ва Бухоро вилоятлари санъаткорлар энг кўп ҳужжат топширган вилоятлар учлигига кирди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар қилди.

Улашиш:

2000 mingga yaqin sanʼatkorlar soliq deklaratsiyasini toʻldirdi

Маълум бўлишича, қўмита томонидан аввалроқ “Концерт-томоша фаолияти” хизмати бўйича “Солиқ” мобил иловасида солиқ декларациясини юбориш йўлга қўйилган. Ушбу хизмат хонанда ва ижрочиларга йиллик даромадлари бўйича декларацияни солиқ органларига тақдим этиш имконини беради.

 

“Бу орқали улар конституциявий бурчи бўлган – даромад солиғини тўлаш мажбуриятини бажармоқда”, — дейилади қўмита хабарида.

 

Мазкур тизим “Ўзбекконсерт” давлат муассасасининг маълумотлар базаси билан интеграциялашган ҳолда ишлайди.

 

Солиқ декларациясини тўлдирган энг кўп ҳудудлар бешталиги қуйидагича шаклланган:

 

Хоразм вилоятида294 нафар;

Тошкент шаҳрида291 нафар.

Бухоро вилоятида212 нафар;

Самарқанд вилоятида207 нафар;

Тошкент вилоятида157 нафар.

 

Лицензияга эга бўлган санъаткорлар иловада ўз шахсини ва Face ID'сини тасдиқлаганидан сўнг хизматдан автоматик равишда фойдаланиши мумкин. Қўмита маълумотларига кўра, 1954 нафар лицензия эгаси солиқ декларациясини топширган.

сўнгги янгиликлар

Энди "Афросиёб" тезюрар поездларининг ҳар бир вагонида Wi-Fi хизмати мавжуд

Интернетдан фойдаланиш — дастлабки 30 дақиқа мутлақо бепул.

Ўзбекистон

20.08.2025, 19:21

Жанжалкаш оилалар ҳолидан камида ҳар 3 кунда хабар олиш амалиёти йўлга қўйилади

Маҳаллаларда босқичма-босқич маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолияти йўлга қўйилади.

Ўзбекистон

20.08.2025, 18:22

2,6 миллиард сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олди олинди

Қайд этилган ҳолат юзасидан агентликнинг тақдимномаси асосида харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилиниб, ноқонуний давлат харидининг олди олинди.

Ўзбекистон

20.08.2025, 17:14

Putin endi Ukrainadagi vaziyat haqida Erdogʻona bilan gaplashdi

Путин энди Украинадаги вазият ҳақида Эрдоғон билан гаплашди

Путин Эрдоған билан Украинадаги вазият ҳамда Аляскада Трамп билан ўтган учрашуви ҳақида телефон орқали суҳбатлашди.

Жаҳон

20.08.2025, 17:02

Термизга 35 дона замонавий Zhongtong автобуслари олиб келинади

Дастлабки босқичда 35 дона замонавий Zhongtong автобуслари олиб келиниши режалаштирилган бўлса, йил якунига қадар яна 65 дона шу турдаги ҳаракат таркиблари олиб келинади.     

Иқтисодиёт

20.08.2025, 16:18

ЦСКА Файзуллаевнинг трансфер тўлови амалга ошганини тасдиқлади

ЦСКА коммуникациялар директори Кирилл Брейдо ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаевнинг трансфер тўлови келиб тушганини тасдиқлади.

Спорт

20.08.2025, 15:16

“Asr loyihasi”ga amaliy qadamlar: muammolar va istiqbol

“Аср лойиҳаси”га амалий қадамлар: муаммолар ва истиқбол

Ўзбекистон ташқи сиёсатида Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларини Афғонистон орқали ўзаро боғлаш стратегиясини устувор аҳамият касб этиши Трансафғон транспорт коридори, айниқса, “Термиз-Мозори Шариф-Кобул-Пешовар” темирйўлини барпо этиш жараёнларини атрофлича таҳлил қилиш ва бу борадаги мавжуд муаммоларни чуқур ўрганишни тақозо этади. “Аср лойиҳаси” бўлиши кутилаётган мазкур темирйўл “Кобул йўлаги"  деб ҳам номланади. Эътиборли жиҳати, жорий йилнинг 17 июль куни ушбу темирйўл учун яна бир муҳим “қадам” қўйилди. 

Сиёсат

20.08.2025, 15:13

Tibbiyot chiqindilari utilizatsiya deklaratsiyasini nega toʻxtatildi?

Тиббиёт чиқиндилари утилизация декларациясини нега тўхтатилди?

Ижтимоий тармоқларда “Utilmet Servis” МЧЖ ёнида катта миқдордаги ишлатилган тиббиёт буюмларининг  сақланаётганлиги ҳамда улардан қўланса ҳид чиқаётгани ҳақида видео тарқалди. Ҳолат Тошкент вилояти Тошкент туманида содир бўлаётгани айтилмоқда. Мазкур ҳодиса юзасидан PARADIGMA.UZ интернет нашри Санитария ва эпидемиология қўмитаси ва бошқа мутасаддилардан жавоб олди.

Ўзбекистон

20.08.2025, 14:37

Тошкентда тунги автобуслар ҳаракати қачондан йўлга қўйилиши маълум бўлди

Тошкент шаҳрида 2025 йилнинг охиригача тунги автобусларнинг биринчи йўналиши (T1) иш бошлайди. У Қўйлиқ деҳқон бозори — Ҳусайн Бойқаро кўчаси бўйлаб ҳаракатланади. Биринчи босқичда 8 та, иккинчи босқичда 7 та туризм кўчаларини қамраб олган йўналиш очилади. 

Ўзбекистон

20.08.2025, 14:06

Криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда манзилли ишлаш механизмлари жорий этилади

Ички ишлар вазирлиги академиясида масофавий таълим шакли жорий этилади ҳамда бакалавриат дастури бўйича қабул квоталари босқичма-босқич ошириб борилади.

Ўзбекистон

20.08.2025, 13:17

Оқ уйда дунё етакчилари суратга тушгани тасвирланган сохта расм бутун дунёга тарқалди — BBC

Гўёки Оқ уйда учрашувни кутган дунё етакчилари акс этган фотосурат сохта бўлиб чиқди. У генератив сунъий интеллект ёрдамида яратилган. Бу ҳақда BBC ўз текшируви натижаларига таяниб хабар берди.

Жаҳон

20.08.2025, 12:20