Оқ уйда дунё етакчилари суратга тушгани тасвирланган сохта расм бутун дунёга тарқалди — BBC

Гўёки Оқ уйда учрашувни кутган дунё етакчилари акс этган фотосурат сохта бўлиб чиқди. У генератив сунъий интеллект ёрдамида яратилган. Бу ҳақда BBC ўз текшируви натижаларига таяниб хабар берди.

Улашиш:

Фото: ИИ

Нашрнинг қайд этишича, фото ижтимоий тармоқларда тез суръатда тарқалган ва муҳокама ҳамда кулгиларга сабаб бўлган. Google орқали сурат бўйича излаш хизматида юзлаб нусхалар топилган. BBC журналистлари биринчи 250 нашрни таҳлил қилган, аммо уларнинг сони бундан анча кўп бўлган.

Суратнинг дастлабки постлари нидерланд тилидаги аккаунтларда пайдо бўлган. Бироқ энг кўп кўрилганлари Россияга оид аккаунтлардан тарқалган — улардан бири 1,3 миллион марта кўрилган.

Энг оммалашган версияси эса 2,2 миллион марта кўрилган. Шундан сўнг янги тўлқин бошланган: бир соат ичида ижтимоий тармоқларда юзлаб постлар чиқди, кўпчилиги ҳазиломуз изоҳлар билан. Сурат X (собиқ Twitter) ва Telegram’да инглиз, немис, италян, беларус, рус, француз, араб ва поляк тилларида тарқалди. Бу тўлқин яна 1,7 миллион кўриш олиб келди.

Украинанинг Trukha ва Insider UA каби Telegram каналларида, шунингдек Discord’даги фактчекинг жамоасида бу сурат сунъий интеллект ёрдамида яратилгани ҳақида постлар пайдо бўлди. Уларнинг умумий кўрилиши тахминан 1 миллионга етди.

Кўп ўтмай, россиялик Telegram каналлар — ҳарбий таҳлилчилар, блогерлар ва хабар сайтлари аккаунтлари ҳам сурат ҳақиқий эмаслигини тан олишди. Бу билдиришларни 500 мингдан ортиқ одам кўрди.

Медиамайдонда сохта суратни рад этувчи нашрлар устунлик қила бошлади. Воқеага муносабат билдирганлар орасида Польшанинг АҚШ ва Исроилдаги собиқ элчиси Марек Магеровский ҳам бор. У шундай ёзди:

«Кимлар тузоққа илинган бўлса, барчага муборак бўлсин».

Жаҳон

20.08.2025, 12:20

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Хитойнинг сунъий интеллект дастурлари цензура босими остидами?

Хитойнинг сунъий интеллект (СИ) чат-ботлари кўпинча сиёсий саволларга жавоб беришдан бош тортади ёки расмий давлат позициясини такрорлайди.

Фан-технология

22.02.2026, 09:08

Сунъий интеллект дунё мактабларига оммавий кириб келмоқда

Сальвадор, Қозоғистон, БАА ва АҚШда миллионлаб ўқувчи ҳамда ўқитувчилар таълимга мослаштирилган чат-ботлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Фан-технология

08.02.2026, 07:47

Хитой «одамсимон» сунъий интеллект учун қатъий қоидалар жорий қилмоқда

Қоидалар инсон хислатлари, фикрлаш моделлари ва мулоқот услубларини тақлид қилувчи, шунингдек, матн, тасвир, аудио ёки видео орқали фойдаланувчилар билан ҳиссий алоқа ўрнатувчи маҳсулот ва хизматларга нисбатан қўлланилади.

Жаҳон

05.02.2026, 12:27

X платформасида сунъий интеллект билан боғлиқ можаро

Платформа фойдаланувчилари томонидан реал инсонлар, жумладан, аёллар ва болаларнинг кийимсиз тасвирларини сунъий интеллект орқали яратиш ҳолатлари кўпайиши халқаро миқёсда кескин норозиликларга сабаб бўлди.

Жаҳон

10.01.2026, 09:24

Google СИ инфратузилмасини кенгайтиради

Google сунъий интеллект инфратузилмасини кенгайтириш мақсадида тоза энергия соҳасида фаолият юритувчи Intersect Power компаниясини тахминан 4,75 миллиард доллар эвазига сотиб олди.

Жаҳон

29.12.2025, 12:34

Сунъий интеллект лойиҳаларига 100 миллион доллар ажратилади

Президентнинг янги қарорига кўра, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 2026–2027 йилларда сунъий интеллект лойиҳаларини молиялаштиришга  100 млн доллар йўналтирилади. Шундан 50 млн доллар — давлат ташкилотларига AI технологияларини жорий этиш учун беғараз беришга, 50 млн доллар — “IT Park Ventures” ва “Фондлар фонди” венчур жамғармалари устав капиталига қўшилади.

Фан-технология

31.10.2025, 14:11

сўнгги янгиликлар

Wolt компанияси Ўзбекистондаги фаолиятини тўхтатади

Компаниянинг курьерларга йўллаган мурожаатида 2026 йил 4 март, чоршанба кунидан бошлаб Ўзбекистондаги фаолиятини якунлаши айтилган.

Ўзбекистон

25.02.2026, 16:40

Зеленский: Путин мақсадига эришолмади, биз Украинани сақлаб қолдик

Володимир Зеленский урушнинг тўрт йиллиги муносабати билан мурожаат қилиб, Украина Россия босқинидан буён мустақиллигини ҳимоя қилаётганини ва тинчлик йўлида халқ қурбонликларига хиёнат қилмаслигини билдирди.

Жаҳон

25.02.2026, 13:51

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди

Ҳинд Ал-Овайс БААнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича доимий қўмитаси директори ва БМТда фаол дипломат. У файлда Эпштейнга 14 ёшли синглисини таништириш ниятини билдирган.

Жаҳон

25.02.2026, 11:56

АҚШ Ўзбекистонлик хакерга санкция эълон қилди

АҚШ PAIPA қонуни доирасида санкциялар рўйхатини янгилади. Ўзбекистон фуқароси Азизжон Мамашов ва БААдаги Advanced SecuritySolution киберҳужум ва тижорат сирлари ўғирлашда айбланмоқда.

Ўзбекистон

25.02.2026, 10:52

Telegram'га чеклов: Павел Дуров терроризмда айбланмоқда

Дуров хавфсизлик кучлари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани сабабли Telegram Россияда блокланиши мумкин. 

Жаҳон

25.02.2026, 09:48

Россия-Украина уруши: йўқотишлар, зарар ва музокаралар

Россиянинг Украинага тўлиқ масштабдаги босқини бошланганига бугун, 24 февралда тўрт йил тўлди.

Жаҳон

24.02.2026, 14:06

Масъулларнинг масъулиятсизлиги боғча болаларининг бошига болға бўляпти

Фарғона шаҳридаги бир нечта давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларда иситма, кўнгил айниши, қайт қилиш ва ич кетиш аломатлари кузатилди.

Ўзбекистон

24.02.2026, 12:04

Мексика ЖЧ–2026 ўйинларини ўтказа олмаслиги мумкин

Мамлакатдаги зўравонликлар сабаб айрим ўйинлар тақдири, жумладан Ўзбекистон — Колумбия учрашуви ҳам хавфсизлик вазияти туфайли бекор қилиниши мумкин.

Жаҳон

24.02.2026, 10:39

Россияда болани қутқарган ўзбек мигранти “Жасорат” медали билан тақдирланди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик фуқаро Хайрулло Ибодуллаев 7-қаватдан тушиб кетган болани қутқариб қолган эди.

Ўзбекистон

24.02.2026, 09:40

Теҳронда талабалар ва Хоминаий тарафдорлари ўртасида тўқнашув юз берди

Намойишчилар Эрон байроғини кўтариб, Оятуллоҳ Хоминаийни назарда тутган ҳолда “Диктаторга ўлим!” шиори билан чиқишган.

Жаҳон

23.02.2026, 14:41

Мексикада машҳур наркобароннинг ўлдирилиши ортидан тартибсизликлар авж олди

Мексика Қуролли кучлари мамлакатдаги энг йирик наркокартеллардан бирининг етакчиси, “Эль Менчо” номи билан танилган Немесио Осегера Сервантесни махсус операция давомида йўқ қилди. 

Жаҳон

23.02.2026, 12:28

8 март якшанбага тўғри келади: дам олиш кунлари қандай бўлади?

2026 йилда 8 март — Хотин-қизлар куни якшанбага тўғри келади. Шу сабабли қўшимча дам олиш куни 9 март (душанба)га кўчирилади.

Ўзбекистон

23.02.2026, 11:38