2025 йил Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди

2025 йил 6–13 октябрь кунлари Швеция ва Норвегияда ўтган Нобель ҳафталигида физиология ва тиббиёт, физика, кимё, адабиёт, тинчлик ва иқтисод соҳалари бўйича йил лауреатлари эълон қилинди. Нобель мукофоти 1901 йилдан бери топширилиб, ҳар бир ғолиб 11 млн швед кронаси, диплом ва олтин медаль олади. Расмий маросим 10 декабрда Стокгольм ва Ослода ўтказилади.

Жаҳон

10.12.2025, 18:25

Улашиш:

Нобель мукофоти ҳақида қисқача

Нобель мукофоти — Альфред Нобел васиятига кўра 1901 йилдан бери бериб келинаётган энг нуфузли халқаро мукофот. У:

  • физиология ва тиббиёт,
  • физика,
  • кимё,
  • адабиёт,
  • тинчлик

йўналишларини қамраб олади. 1969 йилдан бошлаб иқтисод бўйича мукофот ҳам қўшилган.

Ҳар бир лауреат 11 млн швед кронаси миқдоридаги пул мукофоти, диплом ва олтин медаль билан тақдирланади. Расмий маросим ҳар йили 10 декабрда Стокгольм ва Ослода бўлиб ўтади.

 

Физиология ва тиббиёт бўйича мукофот

2025 йилги мукофот америкалик олимлар Мэри Брунков ва Фред Рамсделл, шунингдек японлик Шимон Сакагучига берилди. Улар иммун тизимининг ўз ҳужайраларига ҳужум қилмаслигини таъминлайдиган механизм — периферик иммунологик толерантликни очгани учун тақдирланди.

Бу кашфиёт аутоиммун касалликларни даволашда янги йўналишларни очиб берди.

 

Физика бўйича мукофот

Мукофотга британиялик Жон Кларк, франциялик Мишель Деворе ва америкалик Жон Мартинес сазовор бўлди. Улар макро даражада квант туннеллашуви ва энергия квантланиши билан боғлиқ тадқиқотлари учун тақдирланди.

Ушбу ишларнинг натижалари барқарор квант компьютерлар яратишда фундаментал аҳамиятга эга.

 

Кимё бўйича мукофот

Кимё соҳасидаги мукофот япониялик Сусуму Китагава, британиялик Ричард Робсон ва америкалик Омар Муннис Ягига берилди. Улар металлорганик каркаслар (MOF) деб аталувчи янги молекуляр структурани ишлаб чиққани учун эътироф этилди.

MOF технологияси:

  • сувни тозалаш,
  • ҳаводан намлик йиғиш,
  • чиқиндиларни парчалаш,
  • дориларни сақлаш

каби соҳаларда кенг қўлланиши мумкин.

 

Адабиёт бўйича мукофот

Венгер ёзувчиси Ласло Краснохоркаи 2025 йил адабиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди.

Швед академияси уни “апокалиптик воқеалар орасида санъат қудратини намоён эта олган эпик ёзувчи” сифатида баҳолади.

Краснохоркаи — Нобель мукофотини олган венгер ёзувчилар орасида иккинчи номзод.

 

Тинчлик бўйича мукофот

2025 йил Тинчлик мукофоти Венесуэла мухолифати етакчиси Мария Корина Мачадога берилди.

У мамлакатда демократия учун олиб борган кураши ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги саъй-ҳаракатлари учун тақдирланди.

 

Иқтисод бўйича мукофот

Иқтисод соҳаси бўйича мукофот Жоэл Мокир, Филипп Агьон ва Питер Хоуиттга берилди.

  • Мокир — инновациялар ривожланиши ва илм–техника тараққиётининг тарихий асосларини тадқиқ этгани учун,
  • Агьон ва Хоуитт — иқтисодда “ижодий вайрона қилиш” модели учун тақдирланди.

Мукофотнинг ярми Мокирга, қолган ярми Агьон ва Хоуитт ўртасида бўлинди.

Мақолани Азиз Солиев тайёрлади.
 

Жаҳон

10.12.2025, 18:25

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Венесуэла мухолифатчиси Трампга Нобель мукофоти медалини совға қилди

15 январь куни АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уйда Венесуэла мухолифати етакчиси Мария Корина Мачадо билан учрашди. Учрашувда Мачадо тинчлик бўйича Нобель мукофотининг олтин медалини Трампга рамзий совға сифатида топширди.

Жаҳон

16.01.2026, 09:35

Adabiyot boʻyicha Nobel mukofoti venger yozuvchisiga berildi

Адабиёт бўйича Нобель мукофоти венгер ёзувчисига берилди

2025 йил адабиёт боъйича Нобель мукофоти “қиёмат даҳшати шароитида санъатнинг кучини яна бир бор тасдиқлаган ишончли ижоди учун” венгер ёзувчиси Ласло Краснахроникаига берилди. Нобел қўмитасига кўра, “Краснахоркаи Ласло — Кафка ва Томас Бернхардга бориб тақаладиган Марказий Европа анъаналарига мансуб буюк эпик ёзувчи».

Фан-технология

10.10.2025, 12:03

Pokiston Trampni Tinchlik boʻyicha Nobel mukofotiga nomzod etib koʻrsatdi

Покистон Трампни Тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод этиб кўрсатди

Покистон ҳукумати АҚШ президенти Доналд Трампни 2026 йилги Тинчлик  бўйича Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатди. Бу ҳақда "Газта.ru" нашри хабар берди.

Жаҳон

21.06.2025, 12:20

сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01