25 сотих ерни 29 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган мансабдор ушланди

Когон туманининг «Сиёзпоён» маҳалласида жойлашган 49 йиллик ижара шартномаси асосида боғдорчилик фаолияти билан шуғулланишга мўлжалланган 25 сотих ер майдонини сотишга уринган шахс қўлга олинди.

Улашиш:

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида ер сотиш билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Бу ҳақида «Xabar.uz»га вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов маълум қилди.

Ғиждувон туманида туғилган, ҳозирда Бухоро шаҳрида фаолият олиб борувчи Кластернинг бошлиқ ўринбосари М.Т. бошқа бир фуқаро – Р.Ч.ни алдаб, моддий манфаат топиш пайига тушган. У Когон туманининг «Сиёзпоён» маҳалласида жойлашган 49 йиллик ижара шартномаси асосида боғдорчилик фаолияти билан шуғулланишга мўлжалланган 25 сотих ер майдонини сотишга уринган. Сотиш ҳуқуқи мавжуд бўлмаса-да, М.Т. нотариус орқали Р.Ч. номига тўлиқ расмийлаштириб беришини айтган. Унинг ишончига кириб, ўз «хизмат ҳақи»ни 29.000 АҚШ долларига тенглаштирган ва Р.Ч.дан шунча миқдорда пул талаб қилган. 

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўринбосарнинг ер майдонини ноқонуний сотиш билан боғлиқ фирибгарлиги фош этилган. М.Т. талаб қилинган пуллардан 9 000 АҚШ долларини бўнак (аванс) сифатида олаётган вақтида қўлга олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168- моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ўзбекистон

21.07.2025, 20:17

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

ДХХ: МИБ ходимига ҳукм ўқилди

Давлат ижрочиси ушбу “хизмати” эвазига муқаддам 450 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм ҳам олган.

Ўзбекистон

11.08.2025, 14:41

Тошкент, Наманган ва Қашқадарёда порахўрлар қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан коррупцияга оид бир қатор ноқонуний ҳолатлар аниқланди.

Ўзбекистон

29.07.2025, 14:02

Buxoroda soliq inspektoriga 400 dollar pora bilan qoʻlga tushdi

Бухорода солиқ инспекторига 400 доллар пора билан қўлга тушди

Бухоро шаҳридаги хусусий корхона — МЧЖ раҳбари 2024 йил ноябрь-декабрь ва 2025 йил январь-февраль ойлари учун айланмадан олинадиган солиқ ва даромад солиқлари бўйича ҳисоботларни ўз вақтида топширмагани сабабли, солиқ инспекцияси томонидан маъмурий жавобгарликка тортилиб, иш Бухоро шаҳар Мажбурий ижро бюросига юборилади. 

Ўзбекистон

28.07.2025, 12:23

Qamoqdagi hokim millionlanb pul ajratish boʻyicha qaror chiqardi

Қамоқдаги ҳоким миллионланб пул ажратиш бўйича қарор чиқарди

Пора билан қамоққа тушган Жиззах вилояти Шароф Рашидов туман ҳокими ҳибсдалиги вақтида унинг номидан пул ажратиш бўйича қарорлар чиққан. 

Ўзбекистон

25.07.2025, 17:32

DXX: Hokim oʻrinbosari hamda agentlik va inspeksiya xodimlari ushlandi

ДХХ: Ҳоким ўринбосари ҳамда агентлик ва инспекция ходимлари ушланди

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳокимининг ўринбосари Тахиатош туманида фаолият олиб бораётган қизилмия илдизларини қайта ишлашга ихтисослашган МЧЖ раҳбарига қизилмия илдизини етиштириши учун Беруний тумани ҳудудидан 150 гектар ер майдони ажратиб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ўзбекистон

08.07.2025, 10:52

Ohangaron shahar hokimligining mansabdor xodimi pora bilan qoʻlga tushdi

Оҳангарон шаҳар ҳокимлигининг мансабдор ходими пора билан қўлга тушди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳар ҳокимлигида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритувчи мансабдор шахс хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, ҳокимият балансига ўтказилиши режалаштирилаётган 3 хонали хонадонни суд тизимидаги танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, фуқародан 18 минг 500 АҚШ доллар талаб қилиб, 9500 АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон

04.07.2025, 09:30

сўнгги янгиликлар

Роналдиньо ва Луиш Фигу Тошкентга келадими?

Жиззах ва Бухоро жамоалари ўртасида "Humo Arena"да бўлиб ўтадиган ўйинга футбол афсоналари ташриф буюриши кутилмоқда. 

Спорт

11.08.2025, 19:47

Жомбойдаги газ қуйиш шохобчасида юз берган ёнғинда автомобиллар ёниб кетди

Жомбойдаги газ қуйиш шахобчасида юз берган ёнғинда KIA Bongo, Damas ва Gentra русумли автомобиллар зарарланди.

Ўзбекистон

11.08.2025, 18:45

Исроил ҳужуми натижасида ҳалок бўлган журналистлар сони 6 нафарга етди

7 октябрь 2023 йилдан буён Ғазо секторида Исроилнинг ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган журналистлар сони 238 нафарга етди.

Жаҳон

11.08.2025, 18:17

2025 йилда Ўзбекистонга нечта сайёҳ келди?

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 255,1 минг нафарга ёки 48,3 % га ошган.

Ўзбекистон

11.08.2025, 17:42

Ўзбекистон ва Қирғизистон Қозоғистонга 600 млн куб метр сув юборади

Келишувга кўра, сув икки ҳафта ичида етказилади.

Ўзбекистон

11.08.2025, 17:14

AI-92 бензин нархи арзонлаштирилди

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида АИ-92 русумли автобензин нархини босқичма-босқич пасайтириш ишлари олиб борилмоқда.

Иқтисодиёт

11.08.2025, 16:40

Шаҳрам Ғиёсов чемпионлик жангини қачон ўтказади?

Ўтган йили 32 ёшли Шаҳрам WBA чемпионлик камари учун мажбурий даъвогарга айланганди.

Спорт

11.08.2025, 15:39

ДХХ: МИБ ходимига ҳукм ўқилди

Давлат ижрочиси ушбу “хизмати” эвазига муқаддам 450 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм ҳам олган.

Ўзбекистон

11.08.2025, 14:41

Давлат ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг рейтинги жорий этилади

Коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолаш натижалари бўйича Адлия вазирлиги томонидан тегишли рейтинг шакллантирилади.

Ўзбекистон

10.08.2025, 14:42

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ ГЭСлар сонини 100 дан оширишни режалаштирмоқда (+видео)

2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида “Ўзбекгидроэнерго” томонидан 3,6 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.   

Иқтисодиёт

10.08.2025, 10:06

Buxoro hokimga yoʻllagan videomurojaatga hokimlik tomonidan rasmiy munosabat berildi

Бухоро ҳокимига йўллаган видеомурожаатга ҳокимлик томонидан расмий муносабат берилди

Аввалроқ PARADIGMA.UZ томонидан Бухоро шаҳри фуқаролари томонидан вилоят ҳокимига Ботир Зариповга йўллаган видеомурожаатигаБухоро шаҳар ҳокимлиги ҳокимлиги расмий муносабат берди. 

Ўзбекистон

09.08.2025, 22:20

Қурғоқчилик вақтида ҳам Ўзбекистон ГЕСлар қуришда давом этадими?

Сўнгги саккиз йил ичида ўртача 6,5 миллиард киловатт-соат кўрсаткичга нисбатан 500-600 миллион киловатт-соат ёки 10-15%га электр энергия кўп ишлаб чиқарилмоқда. Ҳозирги маълумотларга кўра, мамлакат гидроэнергетика салоҳияти йилига 27,4 миллиард киловатт-соатни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон

09.08.2025, 15:32