Давлат ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг рейтинги жорий этилади
Коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолаш натижалари бўйича Адлия вазирлиги томонидан тегишли рейтинг шакллантирилади.
Ўзбекистон
10.08.2025, 14:42
Улашиш:

Адлия вазирининг буйруғи билан давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолаш услубиёти тасдиқланди.
Ҳужжат президентнинг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Услубиёт давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг НҲҲ ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолаш тартибини белгилайди.
Коррупцияга қарши экспертизани баҳолашнинг вазифалари:
юридик хизмат ходимларининг масъулиятини кучайтириш;
НҲҲ ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизаси сифатини ошириш;
юридик хизмат ходимлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш.
НҲҲ ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш натижаларини баҳолаш Адлия вазирлиги томонидан ҳар йили 20 январгача амалга оширилади.
Бунда қуйидагилар ҳисобга олинади:
НҲҲ ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш қамрови – 10 балл;
экспертиза натижасида аниқланган коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларнинг мувофиқлиги – 30 балл;
коррупция пайдо бўлишига кўмаклашувчи барча омилларнинг акс эттирилганлиги – 50 балл;
экспертиза натижаларини ОАВда чоп этилганлиги – 10 балл.
Коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолаш натижалари бўйича Адлия вазирлиги томонидан тегишли рейтинг шакллантирилади.
Шунингдек, "аъло" баҳо олган масъул давлат ташкилотлари юридик хизмат ходимларини рағбатлантириш ва "қониқарсиз" баҳо олган ходимлар фаолиятини самарадорлигини ошириш бўйича чоралар кўриш, уларга интизомий жазо қўллаш чоралари кўриб чиқилади.
Ўзбекистон
10.08.2025, 14:42
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Рамазон саховати: арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилади
Маданий
13.02.2026, 17:31
сўнгги янгиликлар

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади
Жаҳон
14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди
Иқтисодиёт
13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин
Ўзбекистон
13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди
Ўзбекистон
13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори
Жаҳон
13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади
Жаҳон
13.03.2026, 12:01

Тошкентда “ақлли” светофорлар тизими кенгайтирилади
Ўзбекистон
13.03.2026, 10:23

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди
Ўзбекистон
12.03.2026, 16:56

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди
Ўзбекистон
12.03.2026, 14:48
машҳур янгиликлар

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Рамазон саховати: арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилади
Маданий
13.02.2026, 17:31
