Алламжоновга суиқасд қилинганига бир ой бўлди. Нималар маълум?

Жорий йилнинг 26 октябрь санасида Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти собиқ раҳбари Комил Алламжоновга қуролли ҳужум уюштирилган эди. Ушбу воқеага ҳам бугун бир ой тўлди. Аммо ҳали-ҳануз муҳокамалар тўхтагани йўқ. Ҳолатни ҳар ким ўзича талқин қилиш билан овора. Хўш, бугунгача Алламжонов иши юзасидан нималар маълум? Кимлар қамалдию, кимлар қидирилмоқда?

Улашиш:

Allamjonovga suiqasd qilinganiga bir oy boʻldi. Nimalar maʼlum?

Allamjonovga suiqasd qilinganiga bir oy boʻldi. Nimalar maʼlum?

Жорий йилнинг 26 октябрь санасида Бош прокуратура Тошкент вилояти Қибрай туманида фуқаро С.С. бошқарувидаги "Range Rover" русумли автомашинага қарата икки нафар номаълум шахс ўқотар қуролдан бир неча маротаба ўқ узиб, қасддан одам ўлдиришга ҳаракат қилиб, номаълум томонга яширинганини маълум қилди

Сўнг мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-(Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) ҳамда 248-(Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. 

27-октябрь куни эса ўтказилган тергов ва тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этган шахсларнинг бир нафари аниқланиб, гумонланувчи тариқасида ушланди. Айнан шу вақт орасида ижтимоий тармоқ фаоллари Алламжоновга қилинган суиқасдни турлича талқин қилишни бошлади. Хусусан, журналист Анора Содиқова Алламжоновга қилинган суиқасд фейк эмас эканлигини билдириб, қаттиқ хавотирда эканлигини ёзди.

"Демак, Алламжоновга қилинган суиқасд фейк эмас, рост. Қаттиқ хавотирдамиз. Расмий баёнот эълон қилинди. Унда бу тасдиқланди", деб ёзади журналист.

"Газета.уз" бош муҳаррири Муҳрим Агзамкҳоджаев эса "Газета.уз" нашрида эълон қилинган хабарни Telegram’даги саҳифасида улашиб, Алламжоновга суиқасд уюштирилганини тасдиқлаган. 

"Дастуримизни яна Қибрай янгиликлари билан давом эттирамиз", дея каналига расм жойлаган у.

Шу каби хабар тармоқларда айлангандан кейин Бош прокуратура ОАВ вакилларига огоҳлантириш билан чиқди.

"Сўнгги кунларда Бош прокуратура томонидан тергов қилинаётган жиноят иши юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали тасдиқланмаган ва асоссиз, шунингдек, ишончли расмий манбаларга таянилмаган маълумотлар кенг тарқатилмоқда. Ҳолбуки, ҳолат юзасидан тегишли идораларнинг малакали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, тергов ҳаракатлари давом этаётгани ҳақида хабар берилган. Тафсилотлар ҳақида қўшимча равишда хабар берилади" дейилади хабарда.

Бундан ташқари, прокуратура фаол ва катта аудиторияга эга блогерлар, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ ва каналлар маъмурларига худди давлат органларидан талаб этилгани каби соҳага оид амалдаги қонунчилик меъёрларига риоя этишлари шарт эканлигини унутмаслигини айтган.

"Жамоатчилик орасида турли нотўғри талқин ва тахминлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида, оммавий ахборот воситаларидан прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор ёки тергов тадбирларини ёритишда фақат Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан тақдим этилган расмий маълумотларга таяниш ва ҳавола келтиришни қатъий сўраб қоламиз. Аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик бор", дея қўшимча қилган Бош прокуратура огоҳлантиришида.

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Бош прокуратура томонидан ўтказилган тергов ва тезкор қидирув тадбирлари давомида Алламжонов иши бўйича яна уч нафар гумонланувчи аниқланиб, ушлангани маълум қилинди

Кейин хорижий нашрлар мазкур суиқасдда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг алоқаси борлилигини ёзишди. Қодиров эса буни инкор қилиб ўзининг Telegram’даги саҳифасида пост ёзди. Постда у юқоридаги гапларни "сиёсий ўйин" ҳамда "ўзбеклар ва чеченлар ўртасида низо келтириб чиқаришга қаратилган ҳаракат", дея баҳолади

"Ўзбекистонда бир неча ҳафта олдин Президент администрациясининг собиқ ходими бўлган машинага қарата ўқ узилган эди. Ҳеч ким жабрланмади. Гумонланувчилардан бири аллақачон ҳибсга олинган, тергов барча иштирокчиларни ва суиқасд сабабларини аниқлаши керак. Бироқ, натижаларни кутмасдан, ғарбпараст ва баъзи мухолифат нашрлар "чечен изи" ҳақидаги версияни ўртага ташлади, кейин бу изни бутунлай менга боғлашди", деб ёзган Қодиров.

Шунингдек, Чеченистон етакчиси бу "провокация"га жавоб бермаслигини таъкидлаган.

"Мен бу провокацион нарсаларга жавоб бермайман. Қолаверса, Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёевнинг оқилона сиёсати туфайли барча соҳалар, жумладан, ахборот ва ҳуқуқ-тартибот тизимидаги ишлар аъло даражада. Қўшимча қиламанки, агар мен ҳақиқатан ҳам бирор нарсани режалаштирадиган бўлсам, бу ишни 100 фоиз натижа билан охирига етказаман", дея қўшимча қилган Қодиров.

Бундан ташқари, Рамзан Қодиров бу хабарларни сиёсий ўйин ва ўзбеклар билан чеченлар ўртасида низо келтириб чиқаришга қаратилган ҳаракат сифатида баҳолаган.

"Чеченлар ва ўзбеклар тарихий ўтмиши умумий бўлган қардош халқлардир. Бизнинг умумий жиҳатларимиз жуда кўп. Шахсан мен учун Ўзбекистон – ўзбек халқини, унинг одоб-ахлоқини севган азиз отам Аҳмад Ҳожи ҳаётининг алоҳида ва муҳим қисмидир. Ва мен бу маълумотларни учинчи томонларнинг сиёсий ўйин қуроли ва мамлакатларимиз ўртасида низо келтириб чиқаришга қаратилган очиқ уриниш сифатида баҳолайман. Ишончим комилки, Ғарбнинг сохта услубига бошқа нашрлар ҳам эргашади. Қандай бўлмасин, мен ва Ўзбекистондаги азиз биродарларим бу провокацион маълумотлар ортида ким турганини билиб оламиз. Бу борада ишлар аллақачон бошланган", дея постни якунлаган Рамзан Қодиров.

Бош прокуратура дастлаб икки нафар шахсни Алламжонов иши бўйича қўлга олганди. Кеча, 25 ноябрь куни Алламжонов иши бўйича гумонланувчилар сони яна 5 нафарга ортганини, шулардан икки нафари қидирувда эканлигини  маълум қилди.

"Ўтказилган тергов ва тезкор–қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган жами 7 нафар шахс аниқланиб, 5 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди, шунингдек 2 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган эди. Қидирувда бўлган айбланувчи К.С.нинг Қозоғистон Республикасида яширинган манзили аниқланиб, унинг иштирокида тергов ҳаракатлари олиб борилди. Шунингдек, қидирувда бўлган айбланувчи Жавлон Юнусов Жанубий Корея Республикасида қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди", дейилади прокуратура хабарида.

Аммо ўқдан омон қолган Алламжонов юқоридаги ҳолат юзасидан ҳанузгача ўз фикрини билдиргани йўқ.

Ўзбекистон

26.11.2024, 10:32

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01

Тошкентда “ақлли” светофорлар тизими кенгайтирилади

Шаҳар чорраҳалари ягона сунъий интеллектли тизимга уланиб, транспорт оқимини самарали тартибга солиш ва тирбандликларни камайтириш имкони пайдо бўлади. 

Ўзбекистон

13.03.2026, 10:23

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди

ЖИБ Миробод тумани суди судьяси М. Ахмедов Абдурахмон Ташановга нисбатан Республика Ҳарбий прокурори томонидан қўзғатилган маъмурий иш материалларини рад этди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 16:56

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмасида жойлашган янги йўл деворининг бир қисми ўпирилиб тушди. Ҳодиса кучли ёмғирдан сўнг содир бўлган.

Ўзбекистон

12.03.2026, 14:48

Исроилга қилинган ракета зарбаси оқибатида ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Эрон томонидан Исроилдаги қурилиш объектига берилган ракета зарбаси оқибатида икки ишчи - 62 ёшли ўзбекистонлик Рустам Ғуломов ва 40 ёшли озарбайжонлик Амид Муртузов ҳалок бўлди. 

Жаҳон

12.03.2026, 12:31

Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда

АҚШ ракеталарининг Жанубий Кореядан Яқин Шарққа кўчирилиши, айниқса, Сеулни безовта қилмоқда.

Жаҳон

12.03.2026, 11:38

“Crocus City Hall” теракти: суд 15 нафар айбланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди

Москвадаги “Crocus City Hall” концерт залида содир этилган теракт бўйича суд ҳукми эълон қилинди. Жиноят иши судда етти ой давомида кўриб чиқилди. 

Жаҳон

12.03.2026, 10:56

«Қўқонлик табиб» Иқбол Солиев Озарбайжонда ҳибсга олинди

Ўзини халқ табиби сифатида таништириб келган Иқбол Солиев Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида қўлга олинди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 10:46