АҚШ 19 давлат фуқароларига берилган грин-карталарни қайта текширади

Трамп маъмурияти АҚШга 19 давлатдан кўчиб келган фуқароларга берилган грин-карталарни тўлиқ қайта кўриб чиқишини маълум қилди. Бу қарор Оқ уй яқинида Миллий гвардия ҳарбийларига қилинган қуролли ҳужумдан кейин қабул қилинди. Афғонистон фуқароси ҳужумни содир этганликда гумонланмоқда.

Жаҳон

28.11.2025, 11:20

Улашиш:

АҚШ фуқаролик ва иммиграция хизмати (USCIS) раҳбари Жозеф Эдлоунинг айтишича, президент унга «ташвиш уйғотувчи барча давлатлардан келган ҳар бир чет элликнинг грин-картасини тубдан ва синчиклаб қайта текшириш» вазифасини юклатган.

Иммиграция хизмати текшириладиган мамлакатлар рўйхати Трампнинг июнь ойидаги фармонига асосланишини айтди. Ушбу фармонда АҚШга 12 та Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатлари (Афғонистон, Мьянма, Чад, Конго, Экваториал Гвинея, Эритрея, Гаити, Эрон, Ливия, Сомали, Судан, Яман) фуқароларининг кириши тақиқланган, яна етти давлат (Бурунди, Куба, Лаос, Серра-Леоне, Того, Туркманистон ва Венесуэла) фуқаролари учун чекловлар жорий этилган эди. 

Грин-карталарни қайта текшириш ҳақидаги баёнот Вашингтонда икки нафар Миллий гвардия хизматчисига қилинган ўқ отишдан кейин берилди. Жароҳат олган ҳарбийлардан бири — Сара Бекстром шифохонада вафот этди.

Гумонланувчи Рахмонулло Лаканвал АҚШга 2021 йилда америкалик қўшинларни Афғонистондан чиқаришдан кейин афғонларга берилган махсус муҳофаза дастури орқали келган.

сўнгги янгиликлар

«Уни бермаймиз». Лукашенко Бакиев Қирғизистонга бормаслигини айтди

Беларус президенти Александр Лукашенко Минскда яшаб келаётган Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиевни топшириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Бакиев ватанини соғинишига қарамай, мамлакатни тарк этишига рухсат берилмайди.

Сиёсат

28.11.2025, 10:28

Электрон сигареталарни ўтказганлик учун жавобгарлик белгиланди

Ўзбекистонда электрон сигаретларни  тайёрлаш, сақлаш, ташиш, ўтказиш, мамлакатга олиб кириш ёки олиб чиқиш учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Ўзбекистон

28.11.2025, 10:01

Ҳонгконгда ёнғин қурбонлари камида 94 нафарга етди, ўт ўчирувчилар иккинчи кун ҳам ёнғин билан курашмоқда

Ҳонгконгнинг Тай По туманидаги Wang Fuk Court  кўп қаватли уйлар мажмуасида содир бўлган ёнғинни ўчириш ишлари иккинчи кун давом этди. Шаҳарнинг замонавий тарихидаги энг даҳшатли ёнғинлардан бири ҳисобланаётган ҳодисада ҳалок бўлганлар сони 94 нафарга етди.

Жаҳон

28.11.2025, 09:49

Экорейдлар натижасида чиқинди ёқаётган корхоналар аниқланди

Текширув чоғида Зангиота туманида жойлашган ушбу объектда чиқиндиларни белгиланган тартибда қайта ишлаш ўрнига, уларни тўғридан-тўғри ёқиб юбораётгани маълум бўлди.

Ўзбекистон

27.11.2025, 16:20

Москва вилоятидаги масжидда ОМОН рейд ўтказди

Текширув давомида 16 нафар ноқонуний мигрант қўлга олинган. Шунингдек, 37 нафар ҳарбий ҳисобда турмаган шахс ОМОН томонидан ҳарбий комиссариатга олиб кетилган.

Жаҳон

27.11.2025, 14:24

Фото: THE WASHINGTON POST

Вашингтонда Оқ уй яқинида отишма содир бўлди, ҳужумчи қўлга олинди

Вашингтонда 26 ноябр куни Оқ уй яқинида эркак Миллий гвардия хизматчиларига ўқ узди. Ҳодиса натижасида икки ҳарбий оғир жароҳат олди. Ҳужумчи воқеа жойида қўлга олинган. Президент 2021 йилда мамлакатга кирган барча афғон фуқароларини қайта текширишни ва АҚШга фойдаси йўқ деб топилганларни депортация қилишни талаб қилди.

Жаҳон

27.11.2025, 12:19

Тошкент ИЭС бўйича видео ҳақиқатга тўғри келмайди — Энергетика вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда “Мана нега ҳаво заҳарланди” сарлавҳаси билан тарқалган видео ҳақиқий вазиятни акс эттирмайди. Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, мазкур видео қарийб 2 йил аввал — 2024 йил феврал ойида олинган бўлиб, бугунги кун билан ҳеч қандай боғлиқлиги йўқ.

Ўзбекистон

27.11.2025, 11:41

Алимент тўловчилар чет давлатга чиқиши мумкин бўлади

Янги қўшимчаларга кўра, алимент тўлаш мажбурияти юклатилган шахслар чет давлатга чиқиш учун вақтинчалик чекловни бекор қилиш мақсадида суғурта полисини илова қилган ҳолда давлат ижрочисига илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин. Илтимоснома кўриб чиқилганидан сўнг, давлат ижрочиси четга чиқиш бўйича чекловни маълум муддатга тўхтатиб туради.

Ўзбекистон

27.11.2025, 09:55

Ўзбек—француз университети ташкил этилади

Ўзбекистон Президентининг 26 ноябрдаги қарорига мувофиқ, мамлакатда Ўзбек—француз университети ташкил этилади. Дастлабки босқичда таълим магистратура йўналишида йўлга қўйилади, кейинчалик эса босқичма-босқич бакалавриат ва докторантура таълим дастурлари очилади. Шунингдек, университетга кириш учун тайёрлов курси ҳам жорий этилади.

Ўзбекистон

27.11.2025, 09:38

Gateway черкови асосчиси 12 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилганини тан олди

Техас штатидаги Gateway йирик черковининг асосчиси ва собиқ бош пастори Роберт Моррис 12 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилганини судда тан олди. Роберт Моррисга Осейдж округи прокуратураси томонидан болага нисбатан беш эпизод бўйича ахлоққа зид ҳаракатлар содир этганлик айблови қўйилди. Терговга кўра, зўравонлик 1982 йил декабрида бошланган — ўшанда жабрланувчи 12 ёшда, Моррис эса тахминан 21 ёшда бўлган.

Жаҳон

26.11.2025, 12:22

Қаддофийнинг йўқолган бойликлари қаерда? 14 йиллик қидирув ва ҳануз очилмаган сирлар

2011 йил октябрида Ливия раҳбари Муаммар Қаддофийнинг ўлдирилиши билан сиёсий давр якунланди, аммо унинг дунё бўйлаб тарқатилган мол-мулки масаласи ҳануз сирлигича қолмоқда. 40 йиллик ҳукмронлик даврида тўпланган маблағлар, олтин, санъат асарлари ва кўчмас мулклар ўрни аниқланмагани сабабли, халқаро марказлар ва махсус хизматларнинг эътибори шу масалага қаратилган.

Жаҳон

26.11.2025, 10:42