Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 21.03.2026, 22:55

Тошкент ҳавосининг ифлосланишига қарши курашишнинг энди иложи йўқми?

Тошкент — кўп йиллар давомида йиғилиб келган, даволанмаган, сурункали касалликларга чалинган “бемор”. Ўнлаб  йиллар давомида ҳеч ким томонидан парваришланмаган бир бечора. Дарахтларни суғориш ёки ҳавога сув пуркаш — иллюзия яратишдан бошқасига ярамайди. Ягона оқилона таклиф — ариқлар тармоғини қайтариш “бемор”ни соғайтириш учун ташланган самарали қадам. Бироқ у ҳам камлик қилади. «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети собиқ доценти Хуршида Якубова Тошкент ҳавосининг ўта ифлосланишига қарши кўрилаётган чоралар нима учун самара бермаслигини ҳамда аслида нима қилиш кераклигини баён этади.

Тошкент ҳавосининг ифлосланишига қарши курашишнинг энди иложи йўқми?

«Тошкент сурункали бемор» қиёсига ўтишдан аввал, келинг, бир муҳим масалани аниқлаштириб олайлик. Кеча изоҳларни  ўқиб, ажабланарли бир таъкидга дуч келдим: тизимли таҳлил (системний анализ) —  фақат тиббиётга оид термин ва унинг шаҳар муаммоларига нисбатан қўлланилиши гўёки «нотўғри» эмиш. Энг кулгили жойи ҳам айнан шу ердан бошланади. Тизимли таҳлил умуман тиббиётда пайдо бўлмаган. 

Тизимли таҳлилнинг онаси — мудофаа соҳаси. Унинг аслватани — RAND Corporation. Ҳа-ҳа, ўша ядровий урушдан тийилиб туриш моделларини ишлаб чиққан, Учинчи жаҳон уруши сценарийларини ҳисоблаган, давлатлар хатти-харакатининг биринчи математик моделларини яратган ва умуман, мураккаб, ночизиқли, ўз-ўзини таъминлайдиган тизимларни таҳлил қилиш билан боғлиқ бўлган барча ишлар билан шуғулланган RAND Corp. Тиббиёт эсабу воситаларни RAND'дан олиб, уларни сурункали касалликларни ташхислаш, эпидемиология вакўп омилли таҳлилга мослаштирган. Шундай экан, агар нарсаларни ўз номи билан атасак, тизимли таҳлил бу: 

• ҳарбий ишланма; 

• макро-сценарийли режалаштириш воситаси; 

• мураккаб тизимларнинг хулқ-атворини башорат қилиш усули; 

• GPS’дан тортиб, интернетгача бўлган кўп ихтироларнинг асосидир. Тиббиёт бу ерда — яратувчи эмас, балки охирги меросхўр деб айтсак бўлади. Айнан шунинг учун менга тизимли таҳлил «тиктокер-экспертлар бўлар-бўлмасга қўллаётган тиббий термин» деб тушунтиришга уриниш, юмшоқ қилиб айтганда, кулгили кўринади. Бу худди Bluetooth’ни симсиз тарозилардан фойдалангани учун косметологлар ихтиро қилган дейиш билан баробар. 

Менга жуда алам қилади, чунки барча буюк технологиялар ҳақиқатан ҳам мудофаа саноатида пайдо бўлган: 

• Bluetooth — ҳарбий ишланмаларнинг маҳсулоти. 

• GPS — ракета зарбаларини коррекция қилиш учун яратилган. 

• Интернет — ARPANET лойиҳаси, ядровий зарбадан омон қолишига мўлжалланган тармоқ. 

• Тизимли таҳлил — «қон босимига таблетка» ёзиш учун эмас, балки урушларни олдини олиш учун яратилган қуролдир. 

Шундай экан, агар ҳарбийлар уруш оқибатидаги глобал фалокатнинг олдини олиш учун тизимли таҳлилни қўллай олган бўлсалар, биз ҳам маълум хатолар туфайли бўғилиб ётган шаҳарнинг ҳолатини таҳлил қилиш учун қўллашга, сўзсиз, ҳаққимиз бор. Келинг, шундай келишиб оламиз: Тошкентни тизимли таҳлил усуллари билан таҳлил қилиш — бу нормал ҳолат, бу худога қарши чиқиш ёки «шифокорлардан ўғирланган термин» эмас. Шаҳар — бу инсон организмидан ҳам анча мураккаб тизимдир. Энди эса асосий мавзуга ўтишимиз мумкин. 

БЕЧОРА ТОШКЕНТНИНГ АЧЧИҚ ҚИССАСИ

Тасаввур қилинг, сизнинг яқин қариндошингиз бор. Ёши  60-70 ларда, охирги марта шифокор кўригига салкам 30-40 йил олдин кирган. Ўшандан бери на кўрик ва  на анализ топширмай, мазза қилиб даврини сурган. Ишқилиб, суюкли дўстингиз ёки қариндошингиз қўлига нима тушса еб, мазза қилиб папирос чекиб, ароқ билан даволаниб шифокорларни писанд қилмаган. Агар бирор жойи оғриса, «Ҳе, ўтиб кетади», деган. 

Йиллар ўтиб организм касалликларни эплай олмай қолди. Сурункали касалликлар, ҳолдан тойиш пайдо бўлди. Бир куни яқинингиз реанимация тушгани хақида хабар келди. Яқинлари нима қилади? Тўғри: компресслар, мумиё ва ҳатто асалли, сутли ва эритилган қўй ёғили чой олиб келишади. Бемор эса сунъий нафас бериш аппаратлари остида зўрға, лим-лим хаво олиб ётибди. Беморга, кечирасизу, қувват ва дармондорилар эмас, тизимли даражада қутқарадиган профессионал шифокорлар жамоаси керак. 

Мана бу асли Тошкентнинг 2025 йилдаги аҳволи.

Тошкент — кўп йиллар давомида йиғилиб келган, даволанмаган, сурункали касалликларга чалинган бемор. Ўнлаб йиллар давомида ҳеч ким томонидан парваришланмаган бир бечора. Тошкентда қуйидаги ҳолатлар рўй берган: 

• шаҳарда шамол йўлакларини тўсиб қуриш; 

• яшил ҳудудларни кесиб ташлашган; 

• бетон плиталар билан қоплаб ташлашган; 

• кўмирда ишлайдиган иссиқхоналар билан бўғишган; 

• «нуқтали зичлаштириш» билан ортиқча бинолар қурилган; 

• намлик, соя, нам ҳаво ва дренаждан маҳрум қилишган; 

• ҳаво ва сувнинг табиий айланишини бузишган. 

Энди эса нега у «тўсатдан бўғилиб қолганидан» ҳайрон қолишяпти. Нега қисқа муддатли ёмғир ёки бир-иккита иссиқхонани ўчириш кўринишидаги «томчилатгич» сурункали сепсисни даволамайди деб ажабланишларига нима дейсиз?

ШАҲАРНИ ҚАНДАЙ ДАВОЛАШ КЕРАК? 

Демак, бизнинг бемор — Тошкент шаҳри. Сурункали касалликнинг кечки босқичи ҳамда экологик ва шаҳарсозлик сепсиси билан мураккаблашган. Мана, ниҳоят «шифокор» ҳам ташриф буюрди —ўзига хос шифокор: давлат/ҳокимият ва бошқа шинаванда ташкилотлар. «Шифокор» бир нечта муолажаларни таклиф қилди: 

1. Кўчаларни ўт ўчириш шланглари билан суғориш.

 Кўрган бўлсангиз керак — формадаги одамлар дарахтлар остида туриб, уни устига тонналаб сув қуймоқда. Бу нима беради? Ҳеч нарса, мутлақо. Майли, лоақал психологик эффект берар. Худди педиатр болакайга «витаминчалар» бериб, онасини тинчлантирганидек. Нега бунинг фойдаси йўқ: 

• Ўт ўчириш шлангларида сув сепиш ҳавонинг намлигини оширмайди. Чунки ҳавони намлаш асфальт сиртида эмас, атмосферада содир бўлади. 

• Дарахтларни суғориш PM2.5 ни ушлаб қолмайди, чунки заррачалар 20 метрдан 500 метргача баландликда осилиб туради. 

• Қурум, тутун, аралашган аэрозоллар сув сепишдан ер сатҳига ўтириб қолмайди, улар уч усулда тарқалади: 

— шамол билан; 

— ёмғир билан; 

— вертикал конвекция билан. 

Шлангда сув сепиш бу механизмларнинг ҳеч бирини ишга туширмайди. Бу: «Бемор бўғиляптими? Кўкрагига, чаккасига  «Звёздочка» мазини суртинг — балки ёрдам берар» деб айтиш билан баробар.  Ёқимли, лекин бефойда. 

2. Сунъий ёғингарчилик / «ёмғир чақириш» 

Видеода кўрсатилган нарса — худди шундай риторик иллюзия: агар сув бор бўлса — демак, нимадир қиляпмиз. Тиббиёт билан қиёсласак: «Беморнинг ҳарорати борми? Келинг, уни елпиғич билан елпиймиз. У бир дақиқага совийди» дегани. 

3. «Ариқларни қайта тиклаш» — биринчи соғлом фикр. 

Ариқ тармоғини тиклаш ҳақидаги янгиликни кўрганимда — очиғи, хурсанд бўлдим. Кулгили томони: мен бу ҳақда биринчи мақолада ёзган эдим. Агар бу бошқа одамлар айтган яхши ғояларнинг натижаси бўлса, мен икки карра хурсандман. Агар бу тасодиф бўлса — бундан ҳам яхши, мен ҳам ақллилар сафидаман. Агар буни «кўчириб олишган бўлса» — нима бўпти, ишлатишсин, фойдаси кўп. Бу яхши қадам, чунки ариқ тармоғи — микроиқлимнинг табиий муҳандислик тизими бўлиб, у: 

• ҳавони совутади; 

• намликни оширади; 

• айланиш йўлакларини яратади; 

• чангни боғлайди. 

Бу, аломатларни эмас, балки «сабабини даволаш» тоифасига кирувчи ягона қадам. Лекин бу беморга антибиотик беришга ўхшайди. Тўғри қарор, лекин жигар, юрак ва ўпка вайрон бўлган бўлса — битта антибиотик уни қутқара олмайди. 

Яъни, қўшимча муолажаларни бириктиришимиз керак: 

• шамол коридорлари; 

• яшил ўсимликлардан ташкил топган шаҳар белбоғлари; 

• сув ҳавзалари; 

• иссиқлик юкламасини камайтириш; 

• иссиқхоналар учун чекловлар; 

• кўчалар профилини қайта кўриб чиқиш; 

• ИЭС (ТЭЦ) билан ишлаш; 

• Ифлослантириш манбаларни камайтириш; 

• шаҳарнинг янги вентиляцияси. Ариқлар — 50 та қадамдан иборат даво тизимдаги битта қадамдир. Қуйида бу малхамлар нега ишламаслигини тушунтириб бераман. Аммо бунинг учун мен тарихга қисқача тўхташим лозим. 

КАСАЛЛИК АНАМНЕЗИ (ТАРИХИ): ШАХАРСОЗЛИКНИНГ БОШ ПЛАНИ

 Биласизми, «фақат кўчаларни ювиш керак» ёки «сунъий ёмғир ёғдириш керак» деган гапларни эшитганимда, ҳар сафар бир нарса ажаблантиради: одамлар шаҳар кеча касал бўлгандек, фақат аломатни муҳокама қилишади. Лекин ҳар қандай оғир касалликнинг анамнези бор. Тошкентнинг анамнези — бу эътиборсиз қолган шахарсозликнинг бош планидир: 

1. Тошкентнинг бош режаси бор эди, ҳали ҳам бор, охирги таҳрири 2021 йилда қабул қилинган экан. Лекин мен асосий, 1966 йил Тошкент зилзиласидан кейин қабул қилинган биринчи планга тўхталмоқчиман. Бу жуда яхши план бўлган. Ҳозир бунга ишониш қийин, лекин бу ҳақиқатан ҳам шундай. Унинг устида роса кўп соҳа мутахассислари ишлаган: 

• меъморлар; 

• ирригаторлар; 

• гидротехниклар; 

• иқлим бўйича мутахассислар; 

• геологлар; 

• экологлар; 

• энергетиклар; 

• ботаниклар ва бошқалар. 

Бош план  — бу архитектуравий  фантазия эмас. Бу катта «шаҳар» организми қандай яшаши кераклиги ҳақидаги илмий модель. 

У қуйидагиларни ҳисобга олган: 

• шамоллар йўналишини (роза ветров); 

• ҳавонинг табиий айланиш йўналишларини; 

• шаҳарнинг яшил белбоғларини; 

• сув инфратузилмасини; 

• Чорвоқни ичимлик суви, суғориш, электр энергиясининг уч томонлама тизими сифатида; 

• техноген юкламани; 

• аҳоли зичлигининг тақсимланишини. 

Бу беморнинг аниқ ва профессионал ишлаб чиқилган тиббий харитаси эди. 

2. Нима хато кетди? 

Шаҳарни бош режа, яъни «ўз физиологиясига» қарши қуришни бошлашди: 

• вентиляция коридорларини тўсиб қўйишди; 

•шаҳардаги зичликни абсурд даражасигача кўтаришди; 

• структуравий яшил ҳудудлар йўқ қилинди; 

• ўн минглаб катта дарахтларни кесиб ташлашди; 

• ариқларни йўқ қилишди; 

• ИЭС ва тармоқни юклаб ташлашди; 

• ирригация магистралларида аҳоли яшайдиган туманлар қурилди. 

Бу худди шифокорга беморнинг харитасини бериб: «Мана сизга даволаш схемаси. Лекин сиз, илтимос, аксинча даволанг. Бу ерда «чекмаслик керак» деб ёзилган — чексин. «Тинчлик» керак бўлган жойда — кроссфитга (муттасил машқ бажаришга) жўнатинг. Парҳез талаб қилинган жойда — аччиққина шўрва», дейишга ўхшайди. Бу «хатолар» эмас. Бу шаҳар мантиғининг инкор қилинишидир. 

3. Нега энди «ҳаммасини ортга қайтариб бўлмайди».

 Одамлар тушунмайдиган асосий нарса: бош режа — бу қайта—қайта ўрнатиладиган илова эмас. Бу шаҳарнинг синдирилган скелети. Қуйидагиларни қайтаришни иложи йуқ: 

• 40–60 ёшда бўлган кесилган дарахтларни қайтариш; 

• барча зичлаштиришларни бузиш; 

• «нотўғри» ва зич қурилган уйларда яшаётган юз минглаб одамларни кўчириш; 

• йўқ қилинган вентиляцияни тиклаш; 

• ўрнида бетон турган ариқларни қайта тиклаш. 

4. Чорвоқ эса — рисоладагидек қандай бўлиши керак эди ва бугун қандай ҳолга келгани шунинг рамзидир. 

Мен, гарчи бу бефойда бўлса ҳам, яна Чорвоқ ҳақида гапирмоқчиман. Чорвоқнинг вазифаси — совутиш, озиқлантириш ва энергия билан таъминлашдир. Лекин у қуйидагиларнинг ўрнини қоплай олмайди: 

• яшил белбоғнинг йўқлиги; 

• иқлимий иссиқлик ороллари; 

• кўмирда ишлайдиган иссиқхоналар; 

• тупроқ деградацияси; 

• ҳаво айланишининг йўқлиги. 

5. Нега бугунги чоралар — ўша хатоларнинг давоми? 

Бугун қуйидагиларни кўрганимизда: 

• кўчаларни ўт ўчириш машиналари билан суғориш; 

• «икки ой ичида чиқиндиларни камайтириш» ваъдаси; 

• ариқларни ягона тизимли чора сифатида тиклаш; 

• ташрифлар пайтида «тоза ҳаво» ҳақидаги баёнотлар… 

Биз яна даволашни эмас, балки маросимларни кўраяпмиз. Чунки тизимли даволаш бу: 

• янги бош режа; 

• Янада юқори даражадаги ОВОС (Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш) экспертизаси; 

• битта консорциумда ўнлаб мутахассислар; 

• сув, иқлим ва энергетика моделларига боғланиш; 

• шамоллар, инверсиялар, ифлослантирувчи моддаларни аниқлаш;

• ҳеч бўлмаганда 20–30 йил келажакка комплекс режалаштириш. 

Биз ҳозирча бундай ҳужжатларнинг бирортасини ҳам кўрмаяпмиз. Лекин тизимсиз ҳаракатларнинг умидсиз уринишларигина амалга оширилаяпти. 

6. Энди нима бўлади? Беморни қутқариш мумкинми? 

Ҳа. Лекин фақатгина «руҳий муолажалар»дан тиббийсига ўтилса. Яъни: 

• Катта тизимли чоралар — янги шамол коридорлари, янги яшил белбоғлар, янги сув инфратузилмаси; 

• Манбаларни чеклаш — иссиқхоналар, ИЭС, қурилишлар; 

• Шаҳар физиологиясини тиклаш: сув – ариқлар – айланиш – яшиллик – намлик – иссиқлик юкламасини камайтириш – чангни камайтириш; 

• «Ҳар ким ўз-ўзича» эмас, балки комплекс ташхис лозим. 

ХУЛОСА 

Биз шаҳарни ноябрь ойида «касал бўлиб қолгани» учун даволамаяпмиз. Биз бир пайтлар геологлар, ирригаторлар, архитекторлар, гидрологлар, энергетиклар томонидан шаҳар учун ёзилган ҳужжатга 40 йил давомида эътиборсизлик қилганлик оқибатларини даволашга уринаяпмиз. Шунинг учун бугунги вазиятда халқаро экспертлар кенгаши керак. Чунки беморни “оддий кўз ташлаш билан” даволаш мумкин эмас. Афсуски, 30 йил давомида даволаш протоколини эътиборсиз қолдирган даволовчи «шифокорга» ишониб бўлмайди. Тошкент қуйидагилардан роса чарчаган: 

• чиройли ҳисоботлар; 

• пиар; 

• булварларни ўт ўчириш машиналари билан суғориш.

Тошкентга фақат мустақил, халқаро консорциум томонидан амалга ошириладиган тизимли ташхис керак: 

• климатологлар; 

• урбанистлар; 

• гидрологлар; 

• архитекторлар; 

• ифлослантирувчи моддалар бўйича мутахассислар; 

• энергетиклар; 

• экологлар; 

• сув муҳандислари; 

• шамол моделлари бўйича мутахассислар. 

Айнан улар реал ташхисни айтиши керак: Нималар ўлди, қайси органлар хали ишлаяпти, нималарни тиклаш мумкин? Нимани эса нолдан бошлаб қайта қуришга тўғри келади. Ва менинг севимли ФБ психотерапевтим айтганидек, бу: Узоқ муддатли, роса қиммат, умуман кафолати йуқ харакатга айланади.

Хуршида Якубова

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Европа яна Россия газига қайтадими?

Венгрия бош вазири Петер Мадьяр уруш тугаганидан кейин Европа давлатлари яна Россия газини сотиб олишни бошлаши мумкинлигини айтди. Унинг фикрича, бунга асосий сабаб Россия газининг арзонлиги ва географик жиҳатдан қулай жойлашгани бўлади.

Иқтисодиёт

24.05.2026, 07:21

Руҳий касалликлар 95%га ошди: энг кўп аёллар ва ёшлар азият чекмоқда

Сўнгги йилларда дунё бўйлаб руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолар кескин кўпаймоқда. Бу ҳолат инсоният учун янги глобал инқирозга айланиши мумкин.

Жаҳон

24.05.2026, 06:50

Ҳайратон–Мозори Шариф темирйўл линиясининг провинциясидаги бекати қайта фаолият бошлади

Лойиҳанинг умумий қиймати 6,3 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳани амалга ошириш доирасида станцияга илк бор тижорий юк поезди етиб келди.

Жаҳон

23.05.2026, 15:40

27 майга қадар иш ҳақи тўланиши шарт

Ўзбекистон меҳнат қонунчилигига кўра, иш ҳақи тўланадиган сана дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолса, иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўлаб берилиши шарт.

Ўзбекистон

23.05.2026, 15:21

Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида 90 киши ҳалок бўлди

Жума куни кечқурун Синюан округидаги “Люшеню” кўмир конида газ портлаши содир бўлди. 

Жаҳон

23.05.2026, 12:15

“Озодлик флотилияси” фаоллари қийноқлар ва зўравонликлар ҳақида маълум қилди

Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини етказиш мақсадида йўлга чиққан “Озодлик флотилияси” (“Freedom Flotilla”) иштирокчилари Исроил томонидан ушланганидан кейин қийноқ ва шафқатсиз муносабатларга дуч келганини маълум қилди.

Жаҳон

23.05.2026, 09:57

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар

Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берилди. Дастурнинг умумий йиллик мукофот фонди 240 минг долларни ташкил этади. 

Таълим

22.05.2026, 18:35

Яҳудийларга ўлим билан таҳдид қилган эркак қамалди

“Сен яҳудийларни ўлдираман!” деб бақиргани учун ҳибсга олинган, озодликка чиққанидан бир соат ўтиб эса яҳудий мактабларини портлатиш билан таҳдид қилган эркак жума куни Лондон судида антисемитизмга асосланган жиноятларини тан олгач, қамоққа олинди.

Жаҳон

22.05.2026, 17:58

БМТ Эбола эпидемияси туфайли Конгога маблағ ва ходимлар юбормоқда

Ҳозирга қадар касалликнинг тарқалиши натижасида гумон қилинган 670 та ҳолатдан 160 таси ўлим билан якунланди.

Жаҳон

22.05.2026, 17:31

Судандаги уруш минглаб оилаларни айрилиқ азобига дучор қилди

Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг маълумотларига кўра, Судандаги уч йиллик уруш давомида 8 000 дан ортиқ киши бедарак йўқолган. 

Жаҳон

22.05.2026, 15:04

“Қуёшга сингиб кетган” – Саодат Исмоилованинг АҚШдаги кўргазмаси

Ўзбек рассоми ва режиссёри Саодат Исмоилованинг АҚШдаги илк кўргазмаси Смитсон институтида намойиш этилмоқда. Унда видеоинсталляциялар, фотосуратлар ва музейнинг тарихий коллекцияларидан танланган ноёб экспонатлар ўрин олган.

Маданий

22.05.2026, 13:16

Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам ажратилади

“Вақф” хайрия жамоат фондига йўналтириладиган 690 миллиард сўм ҳисобидан бир қатор ижтимоий ва тиббий дастурлар амалга оширилади.

Ўзбекистон

22.05.2026, 09:04

Эрон бойитилган урандан воз кечмайди - Хоманаий

Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг янги буйруғи Доналд Трамп ҳафсаласини пир қилиши ва АҚШ-Исроилнинг Эронга қарши урушни тугатиш бўйича музокараларини боши берк кўчага олиб кириши мумкин.

Жаҳон

21.05.2026, 17:08

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини хавфсизликка риоя қилган ҳолда соя-салқин ва очиқ майдонларда ташкил этиш талаб этилади. Ўқувчилар томонидан автотранспорт воситаларини бошқариш каби ҳолатлар ман этилган.

Таълим

21.05.2026, 15:48

“Мактабсиз авлод”: мигрант болалар дунё учун янги хавфми?

XXI асрда дунё бир вақтнинг ўзида икки катта жараённи бошдан кечирмоқда: оммавий миграция ва таълим инқирози. Бу икки муаммо бир нуқтада кесишганда эса энг оғир зарба болаларга тегмоқда.

Жаҳон

21.05.2026, 15:48

“Самарқандга элчилик” - Испанияда Амир Темур ва Клавихо муносабатлари ҳақида роман нашр этилди

Мазкур китоб Руи Гонсалес де Клавихо  ёзган машҳур  аср хроникаси – “Темур ҳузурига элчилик” асари асосида яратилган. 

Маданий

21.05.2026, 14:44

“Трамп билан гаплашишдан мамнун бўламан” – Тайван президенти

Оқ уй Тайванга қурол-яроғ сотиш масаласини кўриб чиқаётган бир пайтда, чоршанба куни Трамп журналистларга Тайван президенти Лай Чинг-те билан гаплашишини маълум қилди.

Жаҳон

21.05.2026, 14:01

Аёллар ҳам ҳарбий хизматга чақирилаётган давлатлар кўпаймоқда

Дунёда аёлларни ҳарбий хизматга жалб қилиш тенденцияси тобора кучаймоқда. Қатор давлатлар хавфсизлик таҳдидлари, армия учун кадр етишмаслиги ва гендер тенглиги сиёсати туфайли аёллар учун ҳам мажбурий ёки ихтиёрий ҳарбий хизмат тизимини кенгайтирмоқда.

Жаҳон

21.05.2026, 13:05

Нега АҚШ 30 йилдан кейин Раул Кастро ишини қайта очди?

АҚШ Адлия вазирлиги Кубанинг собиқ президенти Раул Кастрога нисбатан 1996 йилда икки фуқаролик самолёти уриб туширилиши билан боғлиқ айбловларни расман эълон қилди.

Жаҳон

21.05.2026, 12:36

Тошкент ҳокимлиги ходимлари учун қимор ва қиммат совғалар тақиқланди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда тизим ташкилотлари ходимлари учун янги одоб-ахлоқ қоидалари тасдиқланди. Янги тартибга кўра, давлат хизматчилари учун қатор қатъий чеклов ва талаблар жорий этилди.

Ўзбекистон

21.05.2026, 11:30

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →