updated: 22.03.2026, 14:42

АҚШнинг ҳарбий харажатлари: Глобал етакчилик ёки қуролланиш пойгасидаги устунлик учунми?

Америка Қўшма Штатлари ҳарбий соҳага ажратган харажатлари билан бутун дунё давлатларини ҳайрон қолдиришда давом этмоқда. Унинг армияси яқин ўтмишдан буён глобал куч рамзига айланиб улгурган. Давлатнинг ҳарбий соҳага йўналтирган бюджетининг катталиги бошқа давлатларда тез-тез муҳокамага айланади. 2023 йилги маълумотларга кўра, АҚШ мудофааси учун 10 та йирик давлатнинг харажатларидан ҳам кўпроқ маблағ сарфлаган. Хўш, мамлакат бу пулларни қандай ҳарбий қуролларга сарфланмоқда? Давлатнинг мазкур харажати уни хавфсиз қила оладими? Ушбу саволларга сизда жавоб бўлмаса, қуйидаги мақола орқали билиб олишингиз мумкин.

АҚШнинг ҳарбий харажатлари: Глобал етакчилик ёки қуролланиш пойгасидаги устунлик учунми?

АҚШнинг ҳарбий харажатлари: Глобал етакчилик ёки қуролланиш пойгасидаги устунлик учунми?

Америка бюджетини нимага сарфлайди?

АҚШ 2023 йилнинг ўзида ҳарбий соҳа бюджети учун жами 853 миллиард АҚШ долларини сарфлаган. Мазкур пуллар Швейцариянинг бутун ялпи ички маҳсулотидан кўп. Бу рақамлар орқали шуни билиш мумкинки, мамлакат бюджетнинг деярли ярми ҳарбий соҳага керак бўладиган техникаларга кетади. Бу эса дунёнинг энг йирик ташкилотларидан бири — Пентагонни таъминлашни ўз ичига олади. Ушбу харажатларга ҳарбий-техник хизмат кўрсатиш, транспорт, ёнилғи, аскарлар учун тиббий хизмат, экология ва ҳарбий фаолият билан ифлосланган жойлар, портламаган снарядлар ёки кимёвий чиқиндиларни тозалаш киради. 

Бундан ташқари, Пентагоннинг муҳим маблағлари ишчиларини таъминлашга йўналтирилган. 2023 йилда АҚШ амалдаги ва захирадаги 2,1 миллиондан ортиқ аскарнинг тиббий таъминоти учун 172 миллиард АҚШ доллари ажратилган эди. Бу эса Пентагоннинг дунёдаги энг йирик иш берувчилардан бири эканини ҳамда ходимларини ижтимоий имтиёзларга тўлиқ эгалигини кўрсатади. 

Шу билан бирга, АҚШ харажатларининг энг катта қисмини тадқиқот ва ишланмалар ташкил этади. Ўтган йилда мамлакат янги ҳарбий технологияларни ривожлантириш учун 140 миллиард АҚШ долларини ажратган. Бу сармояларни сунъий интеллект ва автоматик сув ости кемаларидан тортиб, лазер қуролларигача қамраб олади. Америка ҳукуматига кўра, бундай лойиҳалар АҚШга жанг майдонида технологик устунлик беради. Шунингдек, ушбу технологияларнинг аксарияти мамлакатнинг кундалик ҳаётини бир қисмига айланган. Американинг GPS дронлари ҳарбий мақсадлар учун ишлаб чиқилган.  

Хусусий корпорациялар ва мудофаа монополияси 

АҚШ бюджетнинг катта қисми мудофаа пудратчи тизимида ётади. Lockheed Martin, Boeing, Raytheon ва бошқа компаниялар умумий мудофаа бюджетининг тахминан 54 фоизини олади, бу кўрсаткич эса 460 миллиард доллардан ошади. Кичик Корпорациялар гуруҳи нафақат қурол-яроғ етказиб беради, балки ҳарбий шартномалар бозорини ҳам назорат қилади. Ўтган ўн йиллик давомида улар рақобатчиларни ўзлаштирди ва мудофаа саноати бозорида де-факто монополистга айланди. 

АҚШ ҳукуматида рақобат учун босимнинг йўқлиги, ўз навбатида, нархларнинг ошишига олиб келади. Мисол учун, бир вақтлар 25 минг АҚШ доллари бўлган "Стингер" ракетаси энди деярли 500 минг АҚШ долларига кўтарилган. Бундай ҳолат мамлакатда кўп кузатилади. Шу сабабли мудофаа қуролларини сотиб олиш маълум бир компания билан боғлиқдир. Бунинг оқибатида Америка мудофаа сектори ўз шартларини белгилайдиган бир нечта йирик корпорацияларни назоратга олган. 

Шу сабаблари АҚШ камдан-кам ҳолларда коррупцияга учрайди. Бироқ Пентагон шарли подшипникларни 3357 АҚШ долларидан сотган. Бу подшипниклар Мудофаа вазирлиги омборларида бор-йўғи 15 доллар бўлган. Йирик корпорациялар АҚШ мудофаа бюджети миқдори қанчалигини очиқламаслиги ҳар доим одамлар томонидан муҳокамага сабаб бўлади. 

АҚШдаги лоббичиликнинг сиёсатга таъсири 

Пентагондан маблағ оладиган корпорациялар шартнома олиш билан чекланиб қолмайди. Улар ўз даромадларини сақлаб қолиш ва оширишга фаол интилади. Мудофаа пудратчилари мудофаа сиёсати қарорларига таъсир қилиш ҳамда Конгрессни лобби қилиш учун миллионлаб доллар сарфлашади. Масалан, Lockheed Martin ўтган бир неча йил ичида ҳарбий бюджетларни муҳокама қилиш ва мудофаа саноати манфаатларини ҳимоя қилишда фаол иштирок этаётган сиёсатчиларни қўллаб-қувватлаш учун 27 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ сарфлаган.

АҚШнинг ҳарбий харажатларни ошириш ташаббусини илгари сураётган Миссисипи штатидан сенатор Рожер Уикернинг ҳукуматга таъсири лоббичиликка ёрқин мисол бўла олади. У яшайдиган ҳудудда энг катта денгиз флоти жойлашган бўлиб, Уикер  сайловчилари учун иш ва иқтисодий барқарорликни таъминлаб келган. Уикернинг ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватлаши унинг сиёсий катта кучга эгалигига ва қайта сайланишига ёрдам беради. Мудофаа бўйича пудратчилар ва сиёсатчилар ўртасидаги бундай яқин алоқалар нафақат иқтисодий, балки сиёсий манзарани ҳам шакллантиради. Шунингдек, давлат шартномаларининг чексиз оқими ва йирик корпорациялар учун барқарор фойда олишга шароит яратади. 

АҚШдаги устуворлик дипломатиядами ёки ҳарбий кучдами? 

Қўшма Штатлар умумий ихтиёрий бюджетининг тахминан 50 фоизини ҳарбий эҳтиёжларга сарфлайди, шулардан фақат 1-2 фоизи дипломатик ҳаракатларга йўналтирилади. Бу Америка ташқи сиёсатида ҳарбий қудратнинг устуворлигини яққол кўрсатиб турибди. Бироқ, ҳақиқатан ҳам тинчликни фақат ҳарбий йўл билан таъминлаш мумкинми? Дипломатия мураккаб, узоқ давом этадиган жараён бўлиб, кўпинча дарҳол натижа бермайди. Шунга қарамай, барқарор халқаро муносабатларни ўрнатиш ва можароларнинг олдини олиш учун муҳим воситадир. Ҳеч бир давлат ўз ҳарбий қудратини ошириш билангина тинчликка эриша олмайди. Аксинча, Қўшма Штатлар ҳарбий соҳага қанча кўп маблағ сарфласа, мудофаа бюджети шунчалик катта бўлиб, Хитой ва Россия каби бошқа кучларни тўхтатиб туришда мажбур бўлади. Бу ўз навбатида барча иштирокчилар қатнашадиган глобал қуролланиш пойгасининг янги босқичини яратади. 

Мудофаа учун қилинаётган харажатлар АҚШни хавфсиз қиладими? 

Бир томондан, кучли армия ҳақиқатан ҳам можароларни олдини олади. Бошқа томондан, чексиз бюджет ўсиши ва ортиқча корпоратив таъсирдаги манфаатлар мувозанатини хавф остига қўяди. Қўшма Штатлар нафақат минтақавий, балки халқаро майдондаги асосий жараёнларни назорат қилувчи глобал гегемон давлат. Бироқ, улкан ҳарбий харажатлар нафақат етакчиликни, ҳатто дунёни янги қуролланиш пойгасига тортиш хавфи ҳамдир. Мамлакатнинг хавфсиз келажаги армияга қанча маблағ сарфланишига ҳамда юзага келиши кутилаётган жараёнларни қандай қилиб олдини олиш, ҳамкорлик механизмлари ишлаб чиқилишига ҳам боғлиқ.

Жаҳон

11.10.2024, 17:33

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Жаҳон

18.03.2026, 14:17

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45