Қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 7 млрд кВт⋅соатга етди

Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2025 йилда ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори 7 млрд кВт⋅соатни ташкил қилди.

Улашиш:

Бугунги кунда Ўзбекистонда умумий қуввати 4 582 мегаватт бўлган 12 та қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда 4 та шамол электр станцияси «яшил» энергия ишлаб чиқармоқда.

Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги дастлабки қуёш электр станциялари тармоққа уланганидан сўнг 2022 йили 434 млн кВт⋅соат, 2023 йилда эса 576,9 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилган эди.

Ўтган йили республикадаги 9 та қуёш ва 1 та шамол электр станцияси томонидан ишлаб чиқарилган жами электр энергияси ҳажми 4 млрд 860 млн кВт·соатни ташкил қилди.

Бундан 26 кун олдин, 2025 йил 2 август куни жорий йил бошидан буён қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 6 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилгани қайд этилган эди.

28 август ҳолатига кўра, қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2025 йилда ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори 7 млрд кВт⋅соатга етди. Бу ўтган вақт мобайнида кунига ўртача 29,1 млн кВт·соат электр энергияси қуёш ва шамол электр станцияларидан олинди, деганидир.

Мазкур генерациянинг 4 млрд 360,6 млн кВт⋅соатлик қисми қуёш электр станциялари томонидан, 2 млрд 639,4 млн кВт⋅соатлик қисми эса шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилди.

Бунинг натижасида:

➖ 2 млрд 100 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилди;

➖ атмосферага 2 млн 940 минг тоннадан ортиқ зарарли газларнинг чиқиши олди олинди. 

Қолаверса, жорий йил бошидан бугун, 28 август соат 16:00 га қадар Ўзбекистондаги барча гидроэлектр станциялари ва қуёш ҳамда шамол электр станциялари томонидан 11 млрд, 908,2 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу жорий йилдаги жами генерациянинг 21,5 фоизини ташкил қилади.

Бунинг натижасида:

➖ 3 млрд 600 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилди;

➖ атмосферага 5 млн тоннадан ортиқ зарарли газларнинг чиқиши олди олинди. 

Маълумот учун: мазкур ҳажмдаги электр энергияси 7,4 миллион хонадоннинг саккиз ойлик ёки 4,9 миллион хонадоннинг бир йиллик меъёрий базасини ташкил қилади.

Иқтисодиёт

29.08.2025, 19:45

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда “яшил” энергия ишлаб чиқариш рекорд даражага етди

Ҳозирда мамлакатда 5 582 мегаватт қувватга эга қуёш ва шамол электр станциялари фаолият юритмоқда. “Яшил” энергия ҳисобига 2,7 миллиард куб метр табиий газ тежалган ва атмосферага чиқиши мумкин бўлган 4,4 миллион тонна зарарли моддалар олди олинди.

Ўзбекистон

12.12.2025, 14:40

Ўзбекистонда «яшил» энергия ҳажми 9 миллиард кВт·соатга етди

Ўзбекистонда қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган энергия миқдори 2025 йилнинг 22 октябрь соати 19:00 ҳолатига кўра 9 миллиард кВт·соатга етди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Иқтисодиёт

24.10.2025, 10:01

Ўзбекистонда «яшил» энергияни ривожлантиришга БАА компанияси 27 млн доллар инвестиция киритади

Энергетика вазирлигида БААнинг “Global South Utilities” (GSU) компанияси бош ижрочи директори Али Алшиммари ҳамда “Masdar” компанияси бош менежери Мадди Нираж Кумар билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон

27.09.2025, 12:09

Ўзбекистонда биринчи қуёш электр станцияси халқаро «Яшил энергия» сертификатлари тизимида рўйхатга олинди

Мазкур тизим дунё бўйлаб 60 га яқин давлатларда ишга туширилган бўлиб, 200 миллиондан ортиқ сертификатлар муомалага чиқарилган.

Иқтисодиёт

31.07.2025, 19:41

сўнгги янгиликлар

Дубай халқаро аэропортидаги узилишлар иқтисодиётга жиддий зарба бермоқда

Дубай иқтисодиёти ҳар дақиқада қарийб 1 миллион доллар миқдорида зарар кўрмоқда.

Иқтисодиёт

04.03.2026, 16:47

Аёллар колониясидаги маҳкумалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Колонияга мутахассис шифокорлар жалб этилиб маҳкумалар ҳамда уларнинг уч ёшгача бўлган фарзандлари тўлиқ текширувдан ўтказилди.

Ўзбекистон

04.03.2026, 15:05

“ChatGPTдан воз кечинг” – OpenAI моделларига бойкот авж олмоқда

АҚШ ҳукумати ва сунъий интеллект компаниялари ўртасидаги келишмовчилик ортидан OpenAI’га қарши бойкот ҳаракати кучаймоқда. 

Жаҳон

04.03.2026, 13:11

Ҳомиладор талабаларга “иккинчи имконият” яратилади

2026/2027 ўқув йилидан ҳомиладор талаба-қизларга ёки 3 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси билан шуғулланувчи талабаларга олий таълим олиш учун “иккинчи имконият” яратилади.

Таълим

04.03.2026, 11:59

Тиббиёт олийгоҳларида суперконтракт бекор қилиниши мумкин

Ўзбекистондаги тиббиёт олий таълим муассасаларига талабаларни суперконтракт (оширилган тўлов-контракт) асосида қабул қилиш тартиби бекор қилиниши режалаштирилмоқда.

Таълим

04.03.2026, 10:02

Педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади — Президент фармони

Президент фармонига кўра, вояга етмаганларга нисбатан оғир жинсий жиноятларни қайта содир этган шахслар умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум этилади.

Ўзбекистон

04.03.2026, 06:16

"Ўлди"га чиқарилган Нетаняху Берлиндан қайтди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу унинг ўлими ҳақидаги хабарлардан сўнг жамоатчиликка кўриниш берди.

Жаҳон

03.03.2026, 22:47

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади

Исроил мудофаа кучлари (САҲАЛ) 3 март куни Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.

Жаҳон

03.03.2026, 17:39

Ўқитувчиларга сертификат олиш учун субсидия берилади

Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарига халқаро ва миллий сертификатлар олиш учун сарфланган маблағларнинг 50 фоизи (БҲМнинг 20 бараваригача) қоплаб берилади.

Ўзбекистон

03.03.2026, 17:25

Криштиано Роналду Саудия Арабистонидан чиқиб кетди

Криштиано Роналду хавфсизлик мақсадида Саудия Арабистонидан чиқиб кетди.

Спорт

03.03.2026, 16:33

Сиёсат тутуни: иқлим ўзгариши омиллари

Уруш ҳақида ўйлаганимизда, қон тўкилиши, жасадлар ва вайронага айланган манзиллар кўз олдимизга келади. Бундай даврда атроф-муҳит урушларнинг жим қурбонига айланади. 

Жаҳон

03.03.2026, 15:36

"Сирена чалса дарҳол бункерга киринг". Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси мамлакатда жорий этилган “Фавқулодда ҳолат” муносабати билан ўзбекистонликларга шошилинч мурожаат билан чиқди.

Жаҳон

03.03.2026, 09:48