Автокредит, субсидия ва чегирмалар: электромобиллар қўллаб-қувватланади
Ўзбекистонда электр транспортга ўтишни рағбатлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилинди.
Иқтисодиёт
18.02.2026, 17:21
Улашиш:

Бу 16 февраль куни тасдиқланган 2026 йилги давлат дастурида назарда тутилган бўлиб, электромобиль харидорлари, қувватлаш инфратузилмаси билан шуғулланувчи тадбиркорлар ҳамда электромобилда фаолият юритаётган такси ҳайдовчиларини қамраб олади.
Имтиёзли автокредитлар
Электромобиллар оммабоплигини ошириш мақсадида имтиёзли автокредитлаш механизми жорий этилади. Унга кўра, электромобиль сотиб олиш учун кредит ставкалари йиллик 16 фоизгача туширилади. Белгиланган меъёрдан юқори қисми давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Ҳозирги вақтда автокредитлар бўйича ўртача ставка 23 фоизни ташкил этмоқда. Дастлабки босқичда 15 мингта электромобиль харидини молиялаштириш режалаштирилган.
Қувватлаш инфратузилмаси кенгайтиради
2025 йил 1 май ҳолатига кўра, мамлакатда 1399 та қувватлаш станцияси мавжуд. Уларнинг сони 4000 тага етказилади.
Бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида:
- 1 кВт/соат учун 300 сўмдан ортиқ бўлган электр тариф қисми давлат томонидан субсидия қилинади (амалда тарифлар 1800–2200 сўм атрофида);
- қувватлаш станциялари учун йиллик 10 фоизли мақсадли кредитлар ажратилади;
инфратузилма учун ер участкалари аукционга бозор нархидан икки баравар паст бошланғич қийматда чиқарилади.
Электромобиль таксичилар учун имтиёзлар
Электромобилда такси хизмати кўрсатувчи фуқаролар учун махсус енгилликлар жорий этилади:
- ижтимоий солиқ бўйича 10 фоизгача чегирма;
- давлатга қарашли пулли автотураргоҳларда (аэропорт ва вокзалларда) дастлабки 30 дақиқа бепул фойдаланиш;
- қоидабузарлик ва ЙТҲсиз 1 млн км масофа босиб ўтган ҳайдовчиларга “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони берилади.
Дастурга кўра, электромобилда фаолият юритувчи таксичилар сони 300 минг нафарга етказилади. Ҳозирда таксопарклардаги электромобиллар улуши 1,9 фоизни (12,1 мингта) ташкил этади.
Тизимли ёндашув масаласи
Мазкур чора-тадбирлар амалда самара бериши учун ижро ва назорат механизмлари шаффоф ишлаши муҳим. Инфратузилмани кенгайтириш, субсидия ва имтиёзли кредитларни ажратиш каби жараёнлар бир нечта босқич ва масъул идораларни қамраб олади.
Шу боис бундай йирик дастур доирасида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни фақат қуйи бўғинга юклаш тўғри эмас — масъул раҳбарлар ҳам жараёндан бехабар бўлиши амалда қийин. Дастур ижросида очиқлик ва жамоатчилик назорати таъминланиши унинг самарадорлигини белгилайди.
Иқтисодиёт
18.02.2026, 17:21
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Электромобил батареялари иқлим ўзгаришига тайёрми?
Иқтисодиёт
05.03.2026, 11:01

Ўзбекистонда автомобиль бозори ўсмоқда: электромобиллар савдоси 40 мингдан ошди
Иқтисодиёт
17.01.2026, 17:07

Электромобилларнинг инсон саломатлигига таъсири борми?
Фан-технология
05.01.2026, 11:36

Тошкентдан Сирдарёга кўчаётган бизнесменларга янги имтиёзлар берилади
Ўзбекистон
05.12.2025, 10:31

Пенсионерлар ер ва мол-мулк солиғидан тўлиқ озод қилинадими?
Ўзбекистон
03.12.2025, 11:44

Сентябрь ойида Ўзбекистонда электромобиллар савдоси рекорд даражага етди
Иқтисодиёт
23.10.2025, 14:23
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
сўнгги янгиликлар

Рамазон ҳайити Қирғизистонда 20 март куни нишонланади
Жаҳон
11.03.2026, 06:46

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди
Жаҳон
10.03.2026, 23:39

Чехия Ўзбекистон фуқаролари учун йилига 150 та меҳнат визаси ажратади
Ўзбекистон
10.03.2026, 17:51

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти
Ўзбекистон
10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?
Жаҳон
10.03.2026, 13:04

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак
Жаҳон
10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди
Иқтисодиёт
10.03.2026, 10:29

“Алининг шапкасини Валига кийдириб юрган” тадбиркорнинг бизнес империяси қуламоқда
Ўзбекистон
09.03.2026, 09:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 06:42

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин
Ўзбекистон
08.03.2026, 10:51

Исроилда полиция ушлаган ўзбекистонлик бўйича расмий баёнот берилди
Ўзбекистон
08.03.2026, 08:03

Дубайда олтин геосиёсий кескинлик сабабли катта чегирмалар билан сотилмоқда - Bloomberg
Иқтисодиёт
08.03.2026, 07:43
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
