“Аёлларни паспортга рўмолини ечиб тушишга мажбурлашни ҳам тўхтатиш керак” – Алишер Қодиров

Унга кўра, ҳар иккисида қонун талаблари устувор бўлиши керак.

Улашиш:

«Миллий тикланиш» демократик партияси раҳбари Алишер Қодиров ўзининг телеграмдаги канали орқали дунёвийлик ва эътиқод масаласида тенглик тарафдори эканлигини ёзиб қолдирди. Унга кўра, ҳар иккисида қонун талаблари устувор бўлиши керак.

«Ўзбекистоннинг дунёвий давлат эканлиги тортишилмайди. Дунёвий давлат кўпчилик сайлаган парламент томонидан қабул қилиниб, кўпчилик сайлаган президент томонидан мақулланган қонунларни бузмаган ҳолда, ўзи истаганидек яшаш имконини беради.

Ватанимизда барча миллат ва дунёқарашдаги ватандошлар эмин-эркин, қонунларни бузмаган ҳолда фаровонликка интилиши учун шароит яратиш устувор мақсад эканлиги мустаҳкам белгиланган. Ҳамма тенг ва ҳеч ким камситилмаслиги кафолатланган.

Агар бирон ватандош пиво ичмоқчи бўлса, ичади, бу унинг танлови, ичмайдиган ватандош ичмайди ва бунинг сабабини ҳар икки тоифа ҳеч кимга изоҳ беришга мажбур эмас.

Алкоголни ичиш мумкин, лекин реклама қилиш мумкинмас, бу амалдаги қонунда белгиланган, албатта, парламент сайловларини мутлақо ютадиган бирон сиёсий куч қонунни ўзгартириб алкоголни «миллий қадрият», бир жинслиларни оила қуриш талабини эса эркин танлов сифатида норма қилиши ҳам мумкин, бунга сиз ҳуқуқ берасиз…» – дейди депутат.

У ўзи раҳбарлигидаги «Миллий тикланиш» партиясининг позицияси ҳақида тўхталар экан, «партия ҳар қандай тараққиётни қадриятларга таяниши керак деган ғоясида мустаҳкам» эканлигини эслатади.

«Женифер Лопеснинг концерти сердаромад иш ва ёпиқ тадбир, наркотика тарқатиб, давлатга қарши тарғибот қилмаса, ўтказади, танасини кўрсатиш унинг танлови, кўриш эса тадбирга билет олганларники, дунёвийлик шу!

Лекин, худди шундай ўраниб юрмоқчи бўлган аёл ватандошни ҳам танлови қонун билан ҳимоя қилинган. Ялонғоч намойишини дунёвийлик деб қабул қилдик, энди ёпиниб юриш ҳуқуқига ҳам даҳл қилмаслик кераклигини қабул қилайлик. Лопесга қандай кийинишни ўргатмаганимиздек, эътиқодли аёлларимизга рўмолни қандай ўрашни ўргатишни, қолаверса, шу ёшга келиб эътиқоди талабига риоя қилган аёлларни паспортга рўмолини ечиб тушишга мажбурлашни ҳам тўхтатиш керак. Идентификация талаблари юзни очиқ бўлишини тақозо қилади, сочни эмас. Лопесга кўрсатган бағрикенглигимизни диндор аёлларимизга ҳам кўрсатайлик.

Дунёвийлик ишонганга ҳам, ишонмаганга ҳам тенг бўла олиш дегани, зўрнинг заифга ҳаётдан дарс бериши эмас», – деб ёзади Алишер Қодиров.

Ўзбекистон

08.08.2025, 14:42

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

Антидопинг агентлиги Лазизбек Мулложоновнинг вазияти бўйича маълумот берди

Аввалроқ, ўзбекистонлик боксчи, Париж Олимпиадаси ғолиби Лазизбек Мулложонов антидопинг қоидаларини бузганликда гумон қилинаётганини хабар қилинганди.

Спорт

08.08.2025, 17:43

ФНҚЗ ходимлари икки ойдан бери ойликсиз ишлаётганини айтишяпти

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида июн ойидан бери ойлик берилмаяпти. ФНҚЗ вакили кечикишларни кредит билан боғлиқ муаммо юзага келгани билан изоҳлади. Завод 3 йил олдин «Саноат энергетика гуруҳи» МЧЖга бўлиб тўлашга сотилганди.

Иқтисодиёт

08.08.2025, 16:39

18 нафар фуқаро Туркиядан олиб келинди

Сафар "Ватанга қайтариш" инсонпарварлик акцияси доирасида ташкил этилди.

Жаҳон

08.08.2025, 15:42

"Жалолов ҳозирги кунда профессионал боксдаги ҳар қандай рақибни енгишга қодир" — менежер

Алик Фролов «Виктор Ялимов бокс студияси» YouTube каналида Баҳодир Жалолов ҳақидаги фикрларини билдирди.

Спорт

08.08.2025, 13:41

Mamlakat oltin zaxirasi rekord darajada oshdi

Мамлакат олтин захираси рекорд даражада ошди

2025 йил июль ойи якунига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари миқдори 48,74 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Иқтисодиёт

08.08.2025, 13:32

ССВ: Сохта табибларга алданиб қолманг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табибларга алданиб қолмасликка чақирди.

Ўзбекистон

08.08.2025, 12:35

Эртага ҳаво исиши кутилмоқда

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Ўзбекистон

08.08.2025, 11:42

Термизда "Yingxua" академияси ҳамкорлигидаги мактаб очилади

Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Тянсзин шаҳридаги "Yingxua" академиясида бўлиб, таълим муассасаси билан яқиндан танишди.

Ўзбекистон

08.08.2025, 10:46

Vashington post: Oʻzbekiston taqdim etgan xato raqamlar butun dunyoni yanglishtirdi

Вашингтон пост: Ўзбекистон тақдим этган хато рақамлар бутун дунёни янглиштирди

Ўзбекистон томонидан халқаро нашрга берган нотўғри  маълумотлари юзасидан жиддий муаммолар келиб чиққан.2024 йилда “Nature” журналида Жаҳон иқтисодиёти 2050 йилга бориб иқлим ўзгариши иқтисодга , глобал ЯИМ таъсир этиши ҳақида мақола чоп этилган эди.

Сиёсат

07.08.2025, 19:26

Apple kelgusi 4 yil ichida AQShga 600 mlrd dollar sarmoya kiritadi

Apple келгуси 4 йил ичида АҚШга 600 млрд доллар сармоя киритади

Президент Доналд Трамп 6 август куни Apple компанияси Қўшма Штатларга қўшимча 100 миллиард доллар сармоя киритади. Бу ҳақда Оқ уй маълум қилди. 

Жаҳон

07.08.2025, 19:00

Yashnoboddagi “dom”da yongʻin chiqdi

Яшнободдаги “дом”да ёнғин чиқди

Бугун, 7 август соат 16:09 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Қўйлиқ мавзесида жойлашган, кўп қаватли уйнинг 7-қаватидаги хонадонда ёнғин содир бўлди.

Ўзбекистон

07.08.2025, 18:01