ФНҚЗ ходимлари икки ойдан бери ойликсиз ишлаётганини айтишяпти
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида июн ойидан бери ойлик берилмаяпти. ФНҚЗ вакили кечикишларни кредит билан боғлиқ муаммо юзага келгани билан изоҳлади. Завод 3 йил олдин «Саноат энергетика гуруҳи» МЧЖга бўлиб тўлашга сотилганди.
Иқтисодиёт
08.08.2025, 16:39
Улашиш:

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ишчиларга ойлик тўлаш билан боғлиқ кечикишлар бўлаётгани айтиляпти.
Kun.uz’га мурожаат қилган ФНҚЗ ходимининг айтишича, уларга 2 ойдан бери иш ҳақлари тўланмаяпти.
«3 мингдан ортиқ ишчи бор, икки ойдан бери бизга ойлик беришмаяпти. Раҳбарият жим, нима бўлаётганини ҳеч ким билмайди. Аслида маошлар ҳам оз, аммо биз ойликни оширишни эмас, унинг ўз вақтида берилишини сўраяпмиз холос», дейди мурожаатчи.
Бошқа бир ходим ҳам юқоридаги маълумотни тасдиқлади ва июн ойидан бери ойлик берилмаётганини айтди.
Kun.uz боғланган ФНҚЗ вакилига кўра, маошларни беришни бошлаш режалаштирилган. Кечикишларга кредит билан боғлиқ муаммо сабаб бўлгани айтиляпти.
Аввалроқ ФНҚЗга эгалик қилувчи «Саноат энергетика гуруҳи» МЧЖга алоқадор Eriell вa Enter Engineering компаниялари ходимлари ҳам бир неча маротаба видеомурожаат йўллаб, ойлик тўлаш билан боғлиқ жиддий муаммолар борлигини маълум қилганди.
ФНҚЗнинг хусусийлаштирилиши
2022 йилнинг май ойида «Саноат энергетика гуруҳи» МЧЖ (Saneg) ФНҚЗнинг 100 фоиз улушини айрим мажбуриятлар билан 100 млн долларга хусусийлаштириб олганди. Шундан кейин завод 2023 йилда 469,6 млрд сўм, 2024 йилда эса 236,1 млрд сўм соф фойда кўрган. Аммо ҳамон ФНҚЗнинг 58,5 фоиз назорат пакети Давактив ихтиёрида қолаётганига қараганда, 3 йилдан бери келишилган пул давлатга тўлиқ тўланмаган. Битим қачон ёпилиши, тўлов яна неча йилга чўзилиши маълум эмас. Бу вақтда Saneg заводнинг бир қисмини 140 млн долларга сотишга ҳам эришди. Saneg’да қарзга олинган заводни қайта сотиш ҳуқуқи бўлган ёки бўлмагани маълум эмас.
Иқтисодиёт
08.08.2025, 16:39
Улашиш:
машҳур янгиликлар

"Муфаса" Содиқовага 25 миллион сўм тўлайдиган бўлди
Ўзбекистон
21.07.2025, 11:41

Эрондан афғонистонликлар депортация қилинмоқда
Сиёсат
11.07.2025, 12:20

Толибоннинг Бадахшондаги ҳаракатлари унинг ташқи сиёсий тактикасининг бир қисмими?
Жаҳон
15.07.2025, 10:57

Ўз қизига жинсий зўравонлик қилган отага ҳукм ўқилди
Ўзбекистон
28.07.2025, 14:11

Қўй жон дардида, қассоб гўшт дардида: Тошкент вилоят ҳокимлилиги Чорвоқдаги курорт ҳақида баёнот берди
Иқтисодиёт
06.08.2025, 14:12

Туркияга дам олишга борган Рамзан Қодиров чўкиб кетишига сал қолди
Жаҳон
25.07.2025, 15:35
сўнгги янгиликлар

Навоийдаги 8 та конга инвесторлар 566 миллион доллар сармоя киритишга тайёр
Иқтисодиёт
08.08.2025, 18:42

Антидопинг агентлиги Лазизбек Мулложоновнинг вазияти бўйича маълумот берди
Спорт
08.08.2025, 17:43

18 нафар фуқаро Туркиядан олиб келинди
Жаҳон
08.08.2025, 15:42

“Аёлларни паспортга рўмолини ечиб тушишга мажбурлашни ҳам тўхтатиш керак” – Алишер Қодиров
Ўзбекистон
08.08.2025, 14:42

"Жалолов ҳозирги кунда профессионал боксдаги ҳар қандай рақибни енгишга қодир" — менежер
Спорт
08.08.2025, 13:41

Мамлакат олтин захираси рекорд даражада ошди
Иқтисодиёт
08.08.2025, 13:32

ССВ: Сохта табибларга алданиб қолманг!
Ўзбекистон
08.08.2025, 12:35

Эртага ҳаво исиши кутилмоқда
Ўзбекистон
08.08.2025, 11:42

Термизда "Yingxua" академияси ҳамкорлигидаги мактаб очилади
Ўзбекистон
08.08.2025, 10:46

Вашингтон пост: Ўзбекистон тақдим этган хато рақамлар бутун дунёни янглиштирди
Сиёсат
07.08.2025, 19:26

Apple келгуси 4 йил ичида АҚШга 600 млрд доллар сармоя киритади
Жаҳон
07.08.2025, 19:00
машҳур янгиликлар

"Муфаса" Содиқовага 25 миллион сўм тўлайдиган бўлди
Ўзбекистон
21.07.2025, 11:41

Эрондан афғонистонликлар депортация қилинмоқда
Сиёсат
11.07.2025, 12:20

Толибоннинг Бадахшондаги ҳаракатлари унинг ташқи сиёсий тактикасининг бир қисмими?
Жаҳон
15.07.2025, 10:57

Ўз қизига жинсий зўравонлик қилган отага ҳукм ўқилди
Ўзбекистон
28.07.2025, 14:11

Қўй жон дардида, қассоб гўшт дардида: Тошкент вилоят ҳокимлилиги Чорвоқдаги курорт ҳақида баёнот берди
Иқтисодиёт
06.08.2025, 14:12

Туркияга дам олишга борган Рамзан Қодиров чўкиб кетишига сал қолди
Жаҳон
25.07.2025, 15:35