B2 сертификати йўқ инглиз тили ўқитувчилари йил охиригача ишлайди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 15 сентябрдаги буйруғига кўра, хорижий тил ўқитувчилари учун талаб этиладиган B2 даражадаги сертификатга эга бўлмаган педагоглар 2025 йил якунига қадар ишлашда давом этиши мумкин.

Таълим

25.09.2025, 17:08

Улашиш:

Талаб кучида қолади — барча хорижий тил ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиши шарт. Аммо истисно тариқасида сертификатсиз педагогларга ўқув йилининг 1 ва 2-чораклари давомида ишлаш имконияти берилди.

Сертификати амал қилиш муддати ўқув йили мобайнида тугаб қолган ўқитувчиларга ҳам йил охиригача ишлашга рухсат этилди.

Бўш ўринларни тўлдириш учун олий таълим муассасаларининг хорижий тиллар йўналишида таҳсил олаётган ва B2 сертификатига эга 3-4-курс талабалари жалб қилинади.

Шунингдек, 1 декабрга қадар сертификатсиз ўқитувчилар учун қўшимча тайёрлов машғулотлари ташкил этилади.

мавзуга оид янгиликлар

Ўқитувчиларга сертификат олиш учун субсидия берилади

Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарига халқаро ва миллий сертификатлар олиш учун сарфланган маблағларнинг 50 фоизи (БҲМнинг 20 бараваригача) қоплаб берилади.

Ўзбекистон

03.03.2026, 17:25

Сунъий интеллект дунё мактабларига оммавий кириб келмоқда

Сальвадор, Қозоғистон, БАА ва АҚШда миллионлаб ўқувчи ҳамда ўқитувчилар таълимга мослаштирилган чат-ботлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Фан-технология

08.02.2026, 07:47

Истанбулда Ўзбекистоннинг хориждаги илк мактаби қурилиши бошланди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған Истанбулнинг Бекиркёй туманида ўзбек мактаби қурилишини бошлаб бердилар.

Ўзбекистон

30.01.2026, 10:29

Ўзбекистонда университетга киришда B1 даражали сертификат ҳам имтиёз беради

Ҳукумат қарорига мувофиқ, эндиликда чет тили биринчи фан бўлган таълим йўналишларига қабул қилишда B1 даражали миллий ёки халқаро тан олинган сертификат ҳам имтиёз беради.

Таълим

29.01.2026, 09:04

Мусиқа ва жисмоний тарбия ўқитувчиларига сертификатлар берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 октябрдаги 652-сонли қарори билан “Мусиқа маданияти” ва “Жисмоний тарбия” фанлари ўқитувчиларининг билим даражаси ҳамда касбий маҳоратини баҳолаш тизими жорий этилди.

Таълим

23.10.2025, 11:05

9 ёшли болага жароҳат етказган ўсмирнинг онаси жаримага тортилди

Бектемир туманида 9-синф ўқувчиси 3-синф ўқувчисига тан жароҳати етказгани ҳақидаги ҳолат бўйича ўсмирнинг онаси маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Ўзбекистон

15.10.2025, 10:31

сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01