Бангладеш Бош вазири мамлакатдан қочиб кетди
Автократ раҳбар норозилик намойишлари натижасида тахтдан ағдарилди. Бангладеш Бош вазири Шайх Ҳасина Вазед бир неча ҳафтадан бери давом этаётган талабалар бошчилигидаги норозилик намойишлари ҳалокатли ва умуммиллий тартибсизликларга айланиб кетганидан сўнг мамлакатдан қочиб кетишга қарор қилди.
Жаҳон
06.08.2024, 11:52
Улашиш:

Bangladesh Bosh vaziri mamlakatdan qochib ketdi
76 ёшли аёл душанба куни вертолётда Ҳиндистонга қочиб кетган, минглаб намойишчилар унинг пойтахт Даккадаги расмий қароргоҳига бостириб кириши натижасида 2009-йилдан бери ҳокимиятда бўлган автократ рахбарнинг ҳукмронлигига якун ясалди.
Ҳасина хоним ўз сиёсий фаолиятини демократия тарафдори сифатида бошлаган эди. Бироқ, сўнгги йилларда у автократга айланиб, ўз ҳукмронлигига қарши чиққан ҳар қандай ҳаракатларни йўқ қилган. Унинг ҳукмронлиги даврида сиёсий сабабларга кўра ҳибсга олишлар, ғойиб бўлишлар, суддан ташқари ўлдиришлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар кўпайган.
Январ ойида бўлиб ўтган сайловларда у тўртинчи муддатга Бош вазир сифатида сайланиб мисли кўрилмаган ғалаба қозонди. Сайлов танқидчилар томонидан сохта деб қораланган ва асосий мухолифат томонидан бойкот қилинган.
Намойишлар авж олган паллада мамлакатнинг собиқ президенти, Бош вазир Шайх Ҳасинанинг отаси Шайх Мужибур Раҳмоннинг ҳайкалини ағдаришди.
Намойишлар июл ойи бошида барча давлат иш ўринларининг ярмидан кўпи мустақиллик кураши қатнашчиларининг оила аъзоларига ажратиладиган квоталаш тизимининг қайта жорий этилиши юзасидан бошланган эди. Кейинроқ тизим Бангладешнинг Олий суди томонидан бекор қилинди.
Тартибсизликларнинг энг оғир даврларида куч ишлатар тизимлар 200 дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлган. Бундан ташқари минглаб одамлар резина ўқлар ва кўзни ёшлантирувчи гранаталардан жароҳатланган.
Қўшинлар намойишчиларнинг қонини тўкиши ортидан норозилик қамрови янада кенг тус олди.
Жаҳон
06.08.2024, 11:52
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Теҳронда талабалар ва Хоминаий тарафдорлари ўртасида тўқнашув юз берди
Жаҳон
23.02.2026, 14:41

Бангладеш бош вазири ўлим жазосига ҳукм қилинди
Жаҳон
17.11.2025, 16:12
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди
Фан-технология
16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди
Маданий
16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади
Жаҳон
14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди
Иқтисодиёт
13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин
Ўзбекистон
13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди
Ўзбекистон
13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори
Жаҳон
13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади
Жаҳон
13.03.2026, 12:01
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
