Бир гуруҳ оғуфурушлар қўлга олинди
Давлат хавфсизлик хизмати Қирғизистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган кучли таъсир қилувчи дори воситаларини мусодара қилди.
Ўзбекистон
02.08.2024, 10:46
Улашиш:

Bir guruh ogʻufurushlar qoʻlga olindi
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланишича, Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти Олабуқа туманида яшовчи фуқаро ҳамда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи 2 нафар шахс ўзаро келишиб олган. Улар Ўзбекистонга айланма йўллар орқали олиб кирилган 16 800 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 36 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинган.
Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса, Шайхонтохур туманида яшовчи фуқаронинг ёни ва автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда 15 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Шунингдек, унинг таниши муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахснинг Учтепа туманидаги яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 2967 дона “Регапен” дори воситаси борлиги маълум бўлган. Дори воситаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
"ДХХнинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган “Нексия” русумли автомашина Сергели тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Унда Фарғона шаҳрида яшовчи фуқарога тегишли 1400 дона “Регапен”, 30 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган ва процессуал тартибда расмийлаштириб олинди",
дейилади хабарда.
Бундан ташқари, ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи шахснинг “Lacetti” русумли автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилган. Машинада 6034 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур фуқаронинг яшаш хонадонидан ҳам 2800 дона “Регапен” дори воситалари олинган.
Таъкидлаш лозимки, барча ҳолатларда мусодара қилинган кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистонга контрабанда йўли билан олиб келинган. Ҳозирда ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон
02.08.2024, 10:46
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Тошкентда ноқонуний сақланилаётган 1,1 млрд сўмлик спиртли ичимликлар аниқланди
Ўзбекистон
13.03.2025, 12:28

Ҳоким ўринбосаридан тортиб тадбиркоргача: 38 кишидан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди
Ўзбекистон
05.03.2025, 11:13

Тошкентда 17 нафар фуқаро диний ташкилот тузишда гумонланиб ушланди
Ўзбекистон
13.02.2025, 10:43

Яна икки туманнинг ҳоким ёрдамчиси жиноятга қўл урди
Ўзбекистон
19.11.2024, 11:17

Турли вилоятларда ноқонуний ер сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
Ўзбекистон
08.11.2024, 11:11

Фарғонада ўзбекистонлик бир гуруҳ террорчилар қўлга тушди
Ўзбекистон
07.11.2024, 11:41
машҳур янгиликлар

Бухорода 1800 дан ортиқ кўп йиллик дарахт кўчириб ўтқазилмоқда
Ўзбекистон
18.02.2025, 10:22

Ўзбекистонда иш ҳақи, пенся ва нафақа ошмайдиган бўлди
Ўзбекистон
17.02.2025, 10:18

Тергов изоляторидан чиққан жасад: Узун туманидаги фуқаро ўлимига ким жавобгар?
Ўзбекистон
27.02.2025, 10:41

Навбатдаги авиаҳалокат: Канадада йўловчи самалёти ағдарилиб кетди
Жаҳон
18.02.2025, 11:30

Трамп ва Зеленский ўртасидаги суҳбат катта жанжалга айланиб кетди
Жаҳон
01.03.2025, 10:19

Тошкентда таровеҳ намози вақтида айрим кўчалар ёпилади
Ўзбекистон
28.02.2025, 10:10
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонга Хитойдан 30 та автобус олиб келинди
Ўзбекистон
13.03.2025, 12:36

Тошкентда ноқонуний сақланилаётган 1,1 млрд сўмлик спиртли ичимликлар аниқланди
Ўзбекистон
13.03.2025, 12:28

Бухорода тарихий буюмларни пулламоқчи бўлган фуқаро ушланди
Ўзбекистон
13.03.2025, 12:05

O‘zbekistonda hibsga olinmagan gumonlanuvchilarning huquqlarini cheklash taklif qilindi
Ўзбекистон
13.03.2025, 11:43

Қашқадарёда 103 туп дарахт кесиб ташланди
Ўзбекистон
13.03.2025, 11:41

Фарғонада самолёт ғилдираги чиқиб кетгани сабабли аэропорт ёпилди
Жаҳон
13.03.2025, 10:31

Франция Президенти Мирзиёевни орден билан тақдирлади
Сиёсат
13.03.2025, 09:52

Ҳилола Умарова педагогларни "Ташаббусли бюджет"га жалб қилаётганларга қонунни эслатиб қўйди
Таълим
12.03.2025, 10:52

Украина ўттиз кунлик сулҳга рози бўлди
Сиёсат
12.03.2025, 10:38

Тошкентда сезиларли даражада зилзила юз берди
Ўзбекистон
12.03.2025, 10:00

Жорий ҳафта ҳаво ҳарорати 22 даражагача кўтарилади
Ўзбекистон
11.03.2025, 12:07

Москвага кенг кўламли дронлар ҳужуми уюштирилди
Жаҳон
11.03.2025, 10:23
машҳур янгиликлар

Бухорода 1800 дан ортиқ кўп йиллик дарахт кўчириб ўтқазилмоқда
Ўзбекистон
18.02.2025, 10:22

Ўзбекистонда иш ҳақи, пенся ва нафақа ошмайдиган бўлди
Ўзбекистон
17.02.2025, 10:18

Тергов изоляторидан чиққан жасад: Узун туманидаги фуқаро ўлимига ким жавобгар?
Ўзбекистон
27.02.2025, 10:41

Навбатдаги авиаҳалокат: Канадада йўловчи самалёти ағдарилиб кетди
Жаҳон
18.02.2025, 11:30

Трамп ва Зеленский ўртасидаги суҳбат катта жанжалга айланиб кетди
Жаҳон
01.03.2025, 10:19

Тошкентда таровеҳ намози вақтида айрим кўчалар ёпилади
Ўзбекистон
28.02.2025, 10:10