Болалар майдончаси ўрнига "дом" қурилмоқда

Фарғона шаҳрининг Мустақиллик кўчасида жойлашган болалар майдончасига тадбиркор "дом" қурмоқчи. Бунга қарши чиққан маҳаллий аҳолига дастлаб пул таклиф қилинган сўнгра, "обончи" аёллар ҳамда бегоналар томонидан қўрқитилиб, уларга босим қилиниб келинмоқда.

Улашиш:

Bolalar maydonchasi oʻrniga "dom" qurilmoqda

Foto: Kun.uz

Энг қизиқ жойи шундаги қурилиш бошланган майдонда қўшни домнинг канализатсия ва газ тармоғи жойлашган. 

Маҳаллий аҳоли Анваржон Қодировнинг айтишича, қилинаётган мазкур ишлар қурилиш талабига умуман жавоб бермайди. "Дом" тагидан эса котлован қазишга тушган, уларнинг дардини эшитадиган ташкилот йўқ. 

Гарчи мазкур қурилиш жойига Прокурор ёрдамчиси келиб аҳолига ҳаммасини ҳал қиламиз, дейишига қарамасдан ҳеч нима ўзгармаган. Қурувчилар яна билганини қилишмоқда.

"Қурувчилар келиб, қўлимизда ҳужжатимиз бор, қароримиз жойида дейди. Кадастр бошлиқлари ҳам негадир қурувчи томонда. Қаршилик қилсак бизга пул таклиф қилишяпти",  деган Анваржон Қодиров.

Бошқа бир фуқаро Луиза Кападезининг айтишича, маҳаллий аҳолининг қаршилик қилганини кўриб қурувчи "обончи"ларни уларга қарши ҳаракатга келтирган. Маҳалла, прокуратура, архитектура барча ташкилотларнинг қурувчига гапи ўтмаяпти.   

Фуқаро Сюзанна Холмирзаеванинг айтишича, қурувчи кўча аёлларини олиб келиб, қаерда ишлашларини суриштириб, уларга нисбатан таҳдидга ўтишган.

"Пул олмадиларингизми, энди бошқачасига гаплашамиз, дея. Қаерда ишлайсан, нима қилишни биламиз, ҳар қадамингни ўйлаб босинглар дейишди. Қўлимиздан ҳеч нарса келмаяпти. Бошимиз қотган,  деган Сюзанна Холмирзаева.

Маҳаллий аҳоли Раъно Шокированинг айтишича,  фуқаролар тадбиркорга болаларимиз қаерда ўйнайди деб савол беришса,  тадбиркор бу ерда ўйнатма болангни, мен уй қураман деб жавоб берган.

"Асфалтларимизни бузиб ўтиб кетишди. Энди қайта қилишимиз керак. Бизга бирортаси келиб ёрдам бермайди. Маҳалла фондимиз бор, шундан қайта асфалт қиламиз-да энди. Тадбиркор келиб, шу ерга уй қурмоқчи. 

Мана бугун келиб қурилишини бошлашди, котлован қазишни бошлаганда уйларимиз "зириллаб" кетди. Домнинг ёнида канализатсия бор, устини ковлаб ташлашди. У ердан газ қувури ҳам ўтган. Газни ҳам, канализатсияни ҳам ҳисобга олмаяпти. Болалар қаерда ўйнашади энди десак, бу ерда ўйнатма болангни, уй қураман-да деяпти. 

Ҳокимиятдан келган вакилларга тушунтирдик, қурувчига тушунтирдик, лекин улар биз танимайдиган, умуман бошқа кўчадаги кўча болаларини, барзанги аёлларини олиб келиб, бизга босим ўтказишни бошлашди. Хоҳлаган жойингга мурожаат қил, биз бу ерга барибир дом қурамиз деяпти",  деган Раъно Шокирова.

Мазкур ҳудудга келган Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой комунал хўжалиги бош бошқармаси бош мутахассиси Бунёд Хамралиев ушбу низоли ҳудуд ҳозирда ўрганилаётганлигини айтди. 

Унга кўра, қурилишга оид ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганилиб чиқилгунга қадар дом қурилиб бўлган. Ҳозирда расмийлаштирилган барча ҳужжатлар ҳуқуқий ҳолати қайта ўрганилиб чиқилаётганини маълум қилди. 

Фарғона шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи Бекзод Маҳмудовнинг маълум қилишича, қурилиш назорат инспексияси томонидан жамоатчилик экспертизасидан шаффоф ҳолатда ўтиш тўғрисида қайта огоҳлантириш хати берилиб, қурилиш ишлари вақтинча тўхтатилган.

мавзуга оид янгиликлар

Фарғонада фуқаролар мурожаати ижобий ҳал этилди

Мактабга боришда Тошкент–Фарғона магистрал йўлида пиёдалар учун йўлак йўқлиги ва болалар учун хавфсиз йўл талаби кўтарилди.

Ўзбекистон

18.02.2026, 10:29

Ноқонуний қурилишга алданиб қолманг!

Сўнгги пайтларда уй-жой бозорида қонунбузарликлар билан боғлиқ ҳолатлар кўпайиб бораётгани ортидан фуқароларни ҳушёр бўлишга чақириқлар ҳам кучаймоқда. 

Ўзбекистон

21.12.2025, 13:09

«Судда жабрланувчи эмас, айбдорга ўхшайман» — ИИБ ходими калтаклаган мактаб директори Саида Мирзиёевага видеомурожаат йўллади

Фарғона вилояти Фурқат туманида ички ишлар бўлими ходимлари томонидан таҳқирланган ва калтакланган мактаб директори Гулираъно Қосимова 7 ноябрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида залдан чиқариб юборилди. У суд жараёнининг холис ва адолатли ўтмаётганидан норози эканини билдириб, президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевадан ёрдам сўради.

Ўзбекистон

11.11.2025, 10:24

Фарғонада тинчлик форумининг илк йиғилиши бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 15–16 октябрь кунлари Фарғона шаҳрида “Фарғона водийси: тинчлик ва тараққиёт йўлида бирдамлик” мавзусида Фарғона тинчлик форумининг биринчи йиғилиши ўтказилади.

Ўзбекистон

14.10.2025, 09:02

Fargʻonada IIB xodimlari maktab direktorini kaltaklab, yolgʻon guvohlik berishga majburladi

Фарғонада ИИБ ходимлари мактаб директорини калтаклаб, ёлғон гувоҳлик беришга мажбурлади

Фарғона вилояти Фурқат туманида ИИБ ходимлари мактаб директори, 34 ёшли аёлни туман солиқ инспекцияси бошлиғига қарши кўрсатма беришга мажбурлаш мақсадида ечинтириб, калтаклашди. Жабрланувчи ушбу ишларни қилган ходимлар ҳали ҳам озодликда юрганини таъкидлади. 

Ўзбекистон

06.10.2025, 12:59

Фарғонада 2,2 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди

“Ўзэнергоинспекция” томонидан ўтказилаётган навбатдаги назорат тадбирлари давомида Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида йирик ноқонуний ҳолат аниқланди.

Ўзбекистон

30.09.2025, 11:04

сўнгги янгиликлар

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01

Тошкентда “ақлли” светофорлар тизими кенгайтирилади

Шаҳар чорраҳалари ягона сунъий интеллектли тизимга уланиб, транспорт оқимини самарали тартибга солиш ва тирбандликларни камайтириш имкони пайдо бўлади. 

Ўзбекистон

13.03.2026, 10:23

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди

ЖИБ Миробод тумани суди судьяси М. Ахмедов Абдурахмон Ташановга нисбатан Республика Ҳарбий прокурори томонидан қўзғатилган маъмурий иш материалларини рад этди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 16:56

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмасида жойлашган янги йўл деворининг бир қисми ўпирилиб тушди. Ҳодиса кучли ёмғирдан сўнг содир бўлган.

Ўзбекистон

12.03.2026, 14:48