Солиқ қўмитаси шубҳали фаолият юритувчи тадбиркорлар рўйхатини эълон қилди

Солиқ қўмитаси норасмий иқтисодий фаолият билан шуғулланиб, шубҳали операцияларни амалга оширган 7 минг 522 та тадбиркорлик субъекти рўйхатини эълон қилди.

Улашиш:

Қўмита ахборот хизмати маълумотига кўра, мазкур рўйхат тадбиркорларга ўз контрагентларининг ишончлилигини текшириш имконини беради. Рўйхат мунтазам равишда янгиланиб борилади ва Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган.

Жорий йилнинг ўзида 902 та субъект фаолиятида шубҳали ҳолатлар ва нақдлаштириш амалиётлари аниқланган. Солиқ органлари бу каби ҳолатлар давлат бюджети барқарорлиги ҳамда қонуний бизнес муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлаган.

Солиқ қўмитаси тадбиркорларга контрагентлар билан ҳамкорликда эҳтиёткорликни кучайтиришни тавсия этмоқда.

Солиқ кодексига кўра, агар контрагент норасмий иқтисодий фаолият юритган деб топилса, солиқ органлари айрим операцияларни инобатга олмаслик ёки солиқ мажбуриятларини қайта ҳисоблашга ҳақли. Бундай ҳолатларда ҳамкорликни давом эттириш солиқ тўлашдан бўйин товлаш сифатида баҳоланиши мумкин.

Қўмита ишончли бизнес муҳитини яратиш, коррупция ва “сояли иқтисодиёт”га қарши курашиш доирасида тадбиркорларни қонун доирасида фаолият юритишга чақирди.

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда такси ҳайдовчиларининг даромади йилига 1 млн сўмдан ҳам ошмади — ДСҚ

2025 йил якунига кўра такси агрегаторлари фаолияти бўйича эълон қилинган маълумотларда ҳайдовчилар даромади, тўлов усуллари, ёш таркиби ва йўловчи ташиш бозорининг асосий кўрсаткичлари келтирилган.

Иқтисодиёт

10.02.2026, 13:21

ЯТТлар айланмаси 1 млрд сўмга етмаса ҳам ҚҚСга ўтказилиши мумкин

Солиқ қўмитаси маълум қилишича, янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар йиллик айланмаси 1 млрд сўмга етмаган тақдирда ҳам, агар даромади ҳисобланган назорат суммасидан ошса, кейинги йилдан ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтказилиши мумкин. 

Иқтисодиёт

05.02.2026, 12:40

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ва прокурорига «ҳайфсан» берилди: пойтахтда 800 дан ортиқ жиноят ҳисобдан яширилган

Тошкент шаҳрида жиноятчиликка қарши курашда йўл қўйилган камчиликлар сабаб шаҳар ИИББ бошлиғи Равшан Султонхўжаев ва шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи Анвар Ўрмоновга нисбатан интизомий жазо — «ҳайфсан» қўлланилди.

Ўзбекистон

27.01.2026, 17:00

Хитойда презервативлар учун солиқ оширилди

Хитой аҳолиси сўнгги уч йил давомида мунтазам камайиб бормоқда. 2024 йилда мамлакатда атиги 9,54 миллион чақалоқ туғилган бўлиб бу кўрсаткич ўн йил олдинги даражанинг тахминан ярмига тенг.

Жаҳон

03.01.2026, 14:55

Пенсионерлар ер ва мол-мулк солиғидан тўлиқ озод қилинадими?

Яқинда ер ва мол-мулк солиғидан қарзи борларга ҳам электр тўловларини амалга ошириш чекланиши ҳақида маълум қилинганди. Ушбу хабар ортидан эса ижтимоий тармоқларда пенсионерлар мол-мулк ва ер солиғидан тўлиқ озод қилингани ҳақида маълумотлар кенг тарқалди. Хабарларнинг қанчалик асосли экани ҳақида Солиқ қўмитаси изоҳ берди.

Ўзбекистон

03.12.2025, 11:44

Солиқдан қарзи борлар электр учун тўлов қилолмайди

2026 йилдан Наманган вилоятида янги солиқ бошқаруви модели бўйича эксперимент бошланади. Мол-мулк ва ер солиғи бўйича қарзи 1 миллион сўмдан юқори бўлган жисмоний шахслар аниқланиб, қарзни ундиришда электр энергиясининг биллинг тизими қўлланилади. Солиқ қўмитаси 2026 йил 1 октябрга қадар эксперимент натижалари бўйича уни бошқа ҳудудларда жорий этиш ҳақида таклиф тайёрлайди.

Иқтисодиёт

02.12.2025, 12:32

сўнгги янгиликлар

Wolt компанияси Ўзбекистондаги фаолиятини тўхтатади

Компаниянинг курьерларга йўллаган мурожаатида 2026 йил 4 март, чоршанба кунидан бошлаб Ўзбекистондаги фаолиятини якунлаши айтилган.

Ўзбекистон

25.02.2026, 16:40

Зеленский: Путин мақсадига эришолмади, биз Украинани сақлаб қолдик

Володимир Зеленский урушнинг тўрт йиллиги муносабати билан мурожаат қилиб, Украина Россия босқинидан буён мустақиллигини ҳимоя қилаётганини ва тинчлик йўлида халқ қурбонликларига хиёнат қилмаслигини билдирди.

Жаҳон

25.02.2026, 13:51

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди

Ҳинд Ал-Овайс БААнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича доимий қўмитаси директори ва БМТда фаол дипломат. У файлда Эпштейнга 14 ёшли синглисини таништириш ниятини билдирган.

Жаҳон

25.02.2026, 11:56

АҚШ Ўзбекистонлик хакерга санкция эълон қилди

АҚШ PAIPA қонуни доирасида санкциялар рўйхатини янгилади. Ўзбекистон фуқароси Азизжон Мамашов ва БААдаги Advanced SecuritySolution киберҳужум ва тижорат сирлари ўғирлашда айбланмоқда.

Ўзбекистон

25.02.2026, 10:52

Telegram'га чеклов: Павел Дуров терроризмда айбланмоқда

Дуров хавфсизлик кучлари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани сабабли Telegram Россияда блокланиши мумкин. 

Жаҳон

25.02.2026, 09:48

Россия-Украина уруши: йўқотишлар, зарар ва музокаралар

Россиянинг Украинага тўлиқ масштабдаги босқини бошланганига бугун, 24 февралда тўрт йил тўлди.

Жаҳон

24.02.2026, 14:06

Масъулларнинг масъулиятсизлиги боғча болаларининг бошига болға бўляпти

Фарғона шаҳридаги бир нечта давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларда иситма, кўнгил айниши, қайт қилиш ва ич кетиш аломатлари кузатилди.

Ўзбекистон

24.02.2026, 12:04

Мексика ЖЧ–2026 ўйинларини ўтказа олмаслиги мумкин

Мамлакатдаги зўравонликлар сабаб айрим ўйинлар тақдири, жумладан Ўзбекистон — Колумбия учрашуви ҳам хавфсизлик вазияти туфайли бекор қилиниши мумкин.

Жаҳон

24.02.2026, 10:39

Россияда болани қутқарган ўзбек мигранти “Жасорат” медали билан тақдирланди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик фуқаро Хайрулло Ибодуллаев 7-қаватдан тушиб кетган болани қутқариб қолган эди.

Ўзбекистон

24.02.2026, 09:40

Теҳронда талабалар ва Хоминаий тарафдорлари ўртасида тўқнашув юз берди

Намойишчилар Эрон байроғини кўтариб, Оятуллоҳ Хоминаийни назарда тутган ҳолда “Диктаторга ўлим!” шиори билан чиқишган.

Жаҳон

23.02.2026, 14:41

Мексикада машҳур наркобароннинг ўлдирилиши ортидан тартибсизликлар авж олди

Мексика Қуролли кучлари мамлакатдаги энг йирик наркокартеллардан бирининг етакчиси, “Эль Менчо” номи билан танилган Немесио Осегера Сервантесни махсус операция давомида йўқ қилди. 

Жаҳон

23.02.2026, 12:28

8 март якшанбага тўғри келади: дам олиш кунлари қандай бўлади?

2026 йилда 8 март — Хотин-қизлар куни якшанбага тўғри келади. Шу сабабли қўшимча дам олиш куни 9 март (душанба)га кўчирилади.

Ўзбекистон

23.02.2026, 11:38