Трамп билан можарога қарамай, Anthropic акциялари 34 фоизга ошди

IPO орқали 81,3 миллиард доллар жалб қилган Claude ишлаб чиқарувчиси Anthropic  SpaceX ўрнатган биржа рекордини янгилади. 

Anthropic акциялари 34% ошди

Foto: The Economic Times

Claude моделлари ишлаб чиқарувчиси Anthropic компаниясининг акциялари пайшанба куни Nasdaq биржасидаги савдоларни IPO нархидан 34% юқори бошлади. 

Акциялар 83 доллардан таклиф қилинган бўлса, савдо очилишида 111,50 долларга етди. Бу компаниянинг бозор қийматини 2 триллион долларга етказиши мумкин.

У компания тарихдаги энг йирик биржа листинги орқали 81,3 миллиард доллар маблағ жалб қилди. Шу тариқа, июнь ойида SpaceX томонидан ўрнатилган рекордни янгилади.

Nasdaq биржасида савдолар очилиши муносабати билан ўтказилган маросимда бош директор Дарио Амодей шундай деди:

«Ишонаманки, инсонлар билан ҳамкорликда ишлайдиган етарлича кучли сунъий интеллект бир асрлик илмий ва тиббий тараққиётни ўн йилга қисқартириши мумкин.»

«Биз на бизнес, на сиёсий босимга ён босамиз», – дея қўшимча қилди Амодей. Айни пайтда компания технологияларидан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш масаласи юзасидан Трамп маъмурияти билан зиддиятда.

Anthropic акцияларини дастлабки 70–78 долларлик диапазондан юқори нархда баҳолади. Таклиф этилаётган акциялар сонини эса 825 миллион донадан 980 миллион донага оширди.

Хабарларга кўра, акцияларни сотиб олиш учун буюртма берган 1200 га яқин институционал инвесторларнинг ярмидан кўпи ҳеч қандай акция ололмаган, чунки акцияларни тақсимлашда асосан АҚШ инвесторларига устунлик берилган.

Bloomberg нашрининг хабар беришича, оммавий таклифнинг қарийб 15 фоизи – 12 миллиард доллар қийматидаги акциялар – чакана инвесторларга ажратилган.

Nvidia, Google ва AMD каби инвесторлар ҳам IPO нархида, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган акцияларни алоҳида хусусий битим орқали 26 миллиард доллар қийматида сотиб олмоқда. Бу билан жалб қилинган жами маблағ 107,3 миллиард долларни ташкил этади.

 

Инвесторлар нимани сотиб олмоқда?

Anthropic 2021 йилда OpenAI’нинг собиқ етти нафар тадқиқотчиси ва раҳбари томонидан ташкил этилган. Улар орасида ҳозир компаниянинг бош директори ва президенти бўлган ака-ука Дарио ва Даниела Амодей ҳам бор.

Компаниянинг даромади ўтган йилнинг шу давридаги 1,4 миллиард доллардан жорий йилнинг учинчи чорагида қарийб 17 миллиард долларга етди. Компания октябрь ойи охирига келиб йиллик даромадини қарийб 81 миллиард доллар деб баҳоламоқда.

Компания йилнинг дастлабки тўққиз ойида 104 миллиард доллар «соф зарар» қайд этди, Бироқ, бу зарарнинг деярли барчаси компания биржага чиққач, ҳисоб-китоблардаги ўзгаришлар сабаб йўқолади.

Anthropic тахминан ўн йил давомида булутли ҳисоблаш ва инфратузилма етказиб берувчиларига камида 518 миллиард доллар сарфлаш мажбуриятини олган.

Шунингдек, компания Трамп маъмурияти билан зиддиятда. Февраль ойида президент маъмурияти федерал идораларга компания технологияларидан фойдаланишни тўхтатиш бўйича кўрсатма берган эди. Бунга Anthropic компаниясининг Claude сунъий интеллектидан америкаликларни оммавий кузатиш ёки тўлиқ автоном қуроллар яратишда фойдаланилишига рухсат бермагани сабаб бўлган.

мавзуга оид янгиликлар

Сунъий интеллект ёрдамида илк бор табиатда учрамайдиган вируслар яратилди

Америкалик тадқиқотчилар сунъий интеллектдан фойдаланиб 16 та вирус яратди. Бу кашфиёт янги ютуқларга умид уйғотиш билан бирга, ундан нотўғри мақсадда фойдаланиш борасидаги хавотирларни ҳам кучайтирмоқда.

Фан-технология

07.08.2026, 12:10

АҚШ AI моделига чеклов қўйдими?

Сунъий интеллект соҳасида АҚШ ҳукумати томонидан миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан эҳтимолий чекловлар жорий этилгани ҳақидаги маълумотлар муҳокама қилинмоқда.

Сиёсат

16.06.2026, 15:10

Jensen Xuang Nvidia’dan ketdi

Женсен Хуанг Nvidia’дан кетди: компанияни энди ким бошқаради?

Дунёдаги энг қиммат компанияни бошқарган Женсен Хуанг Nvidia’даги фаолиятини якунлади. Унинг кетиши ортидан Nvidia раҳбарияти, келажаги ва СИ бозорида янги саволлар пайдо бўлди.

Жаҳон

14.11.2026, 13:19

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

Украинада Starlink фаолияти чекланди

SpaceX компанияси Украинада ҳаракатланаётган Starlink терминаллари тезлигини чеклади. Илон Маскнинг таъкидлашича, Starshield тизимига оид тезлик ва фойдаланиш чекловларини АҚШ ҳарбийлари белгилайди.

Жаҳон

15.10.2026, 11:18

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Toshkent metropoliteni

Тошкент метросида тирбандликни камайтириш учун нима ўзгаради?

2026 йил сентябрь–октябрь ойларида метро хизматларидан 61,7 миллион киши фойдаланди. Йўловчилар кўпайиши муносабати билан вагонлар сонини ошириш ва янги поездлар харид қилиш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон

20.11.2026, 14:41

Сергелида 1,7 гектарлик сунъий кўл пайдо бўлади

Сергелида 1,7 гектарлик сунъий кўл пайдо бўлади

Яна қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Ўзбекистон

20.11.2026, 10:18

O‘zbekiston va Ummon davlat bayroqlari.

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий этилади

Келишувнинг кучга кириш шартлари қандай? 

Ўзбекистон

19.11.2026, 16:55

Тожикистонда электр устуни қулади

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғонада аҳоли электрсиз қолди

Тожикистон ҳудудидан ўтувчи 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида авария содир бўлди. Оқибатда Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида электр таъминоти узилди.

Ўзбекистон

19.11.2026, 14:53

Рохинжалар геноциди: Мьянма халқаро суд олдида жавоб беради

БМТнинг Халқаро суди 19 ноябрь куни Мьянмага қарши рохинжа мусулмонларига нисбатан геноцид содир этилгани ҳақидаги иш бўйича қарор чиқариши кутилмоқда. БМТ терговчилари ҳарбийлар юзлаб қишлоқларни вайрон қилгани, оммавий қотилликлар содир этгани ва аёллар ҳамда болаларга нисбатан мунтазам жинсий зўравонлик ишлатганини қайд этган.

Жаҳон

19.11.2026, 10:56

Ўзбекистон ва Туркманистон чегараси

Ўзбекистон ва Туркманистон чегарадан ўтишни енгиллаштирмоқчи

Томонлар Тошкент – Ашхобод – Тошкент йўналишида авиақатновларни тиклаш, шунингдек, чегарадош ҳудудлар аҳолиси учун уч суткагача визасиз қатнов тартибини қайта жорий этиш масалаларини кўриб чиқди.

Сиёсат

19.11.2026, 09:42

Özbekistonlik professor Qozoğistonda 10 yilga qamaldi

Ўзбекистонлик профессор Қозоғистонда нега қамалди?

Қозоғистонда андижонлик профессор Иқболжон Қорабоев жосусликда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. Унинг яқинлари олим айбига иқрор бўлмагани ва ҳукм устидан апелляция бермоқчи эканини айтишди. Энг муҳим савол: у қайси давлат фойдасига жосуслик қилган?

Сиёсат

18.11.2026, 18:31

Deutsche Bank: Трамп ва Эпштейннинг Россия билан алоқалари ошкор бўлди

Deutsche Bank’нинг 15 миллиондан ортиқ ички ҳужжати тарқалиб кетиши банкнинг АҚШ президенти Дональд Трамп ва жинсий жиноятларда айбланган Жеффри Эпштейн билан молиявий алоқалари ҳақида янги маълумотларни ошкор қилди.

Сиёсат

18.11.2026, 16:45

Покистонлик Ассиф Мерчант

Трампга суиқасд режаси: покистонлик 27,5 йилга қамалди

АҚШ суди Дональд Трамп ва бошқа америкалик сиёсатчиларга нисбатан суиқасд режасини ташкил этишда айбланган Ассиф Мерчантни 27,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Жаҳон

18.11.2026, 14:28

Саида Мирзиёева Канада элчиси билан учрашди

Ўзбекистондан Канадага бориш осонлашадими?

Саида Мирзиёева Канада элчиси Кристофер Дагган билан савдо, инвестиция, таълим ва виза тартибларини енгиллаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Сиёсат

18.11.2026, 11:47

Эрон Вашингтонда кимёвий қурол ишлатадими?

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи АҚШ пойтахтида кимёвий қурол ёки радиоактив модда тарқатувчи қурилмадан фойдаланиш режаси ҳақида изоҳ берди.

Жаҳон

18.11.2026, 10:39

14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган йигит ушланди

Наманганда ўғрилик: устахонадан 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган йигит ушланди

Уйчи туманидаги телефон устахонасига тунги вақтда эшик қулфини бузиб кирган шахс Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ўзбекистон

18.11.2026, 10:10

Тошкентнинг Учтепа туманида нобуд бўлган ҳайвонлар ва қушлар

Тошкентда ҳайвонлар ва қушлар оммавий нобуд бўлаётгани ростми?

Аҳолига шубҳали моддаларга тегмаслик, болалар ва уй ҳайвонларини улардан узоқроқ тутиш тавсия этилмоқда. 

Ўзбекистон

17.11.2026, 17:26

Эбола вирусидан 6 минга яқин киши вафот этди

Конго Демократик Республикасида 2026 йил май ойида бошланган Эбола эпидемияси оқибатида 14 ноябрга қадар 11 376 та касалланиш ҳолати тасдиқланган. Уларнинг 5 568 таси ўлим билан якунланган.

Жаҳон

17.11.2026, 15:33

Toşkent – Astraxan yönalişida yangi poyezd qatnovi

Тошкентдан Астраханга поезд қатнови йўлга қўйилади

2026 йил 17 декабрдан Тошкент ва Астрахан ўртасида янги халқаро йўловчи поезд қатнови жорий этилади.

Ўзбекистон

17.11.2026, 12:28

Европа мигрантларни Ўзбекистонга юбориши мумкинми?

Европа мигрантларни Африкага жўнатмоқчи. Кейинги манзил Ўзбекистон бўлиши мумкинми?

Ўзбекистон

17.11.2026, 12:11

Бузиладиган уй эгалари учун янги таклиф: 1,5 баравар катта уй-жой

Тошкентда реновация дастурига киритилган уйлар мулкдорларига Янги Тошкентда аввалги хонадони майдонининг 150 фоизигача бўлган янги уй-жойлар таклиф этилиши мумкин.

Ўзбекистон

16.11.2026, 17:32

ҚҚСни қайта ҳисоблаш бўйича янги қарор

Айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСни бошқача тўлайди

2027 йил 1 январдан айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСини солиқ органларидаги ортиқча тўловлар ҳисобидан қоплаши мумкин бўлади. Янги тартиб кимларга тегишли? 

Иқтисодиёт

16.11.2026, 15:22

Об-ҳаво маълумоти Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат ўзгаради

Ўзгидромет 16–20 ноябрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Ўзбекистон

16.11.2026, 12:39

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →