Янги алифбо: амалдаги банкнот ва тангалар алмашадими?

Марказий банк янги ўзбек алифбосига ўтиш муносабати билан амалдаги пулларни алмаштириш шарт эмаслигини маълум қилди.

Ўзбекистон пул бирлиги

Интернет

Ўзбекистонда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосининг такомиллаштирилиши амалда муомалада бўлган банкнот ва тангаларни алмаштиришни талаб қилмайди. Ҳозирги пул белгилари ўз қийматини сақлаб қолади ва улардан аввалгидек фойдаланиш мумкин. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Регуляторнинг тушунтиришича, 2027 йил 19 февралдан кучга кирадиган янги йўриқнома келгусида муомалага чиқариладиган банкнот ва тангалардаги ёзувларни такомиллаштирилган ўзбек лотин алифбосига мослаштиришни назарда тутади.

Марказий банк таъкидлашича, мазкур сана янги пул белгиларини муомалага чиқариш ёки амалдаги банкнот ва тангаларни алмаштириш санаси ҳисобланмайди.

«Ҳозир муомалада бўлган барча банкнот ва тангалар ўз қийматини сақлаб қолади. Келгусида янги пул белгилари чиқарилган тақдирда ҳам амалдаги пуллардан аввалгидек дўконларда, бозорларда ва бошқа жойларда бемалол фойдаланиш мумкин», — дейилади Марказий банк изоҳида.

Янги банкнотлар қачон чиқарилади?

Марказий банк маълумотига кўра, келгусида янги банкнот ва тангалар муомалага чиқарилиши режалаштирилса, бу ҳақда камида бир ҳафта олдин расмий хабар берилади. Янги пул белгиларининг тавсифи ва уларга оид маълумотлар ҳам оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Янги тартиб Марказий банк бошқаруви тасдиқлаган ҳамда 2026 йил 17 ноябрь куни Адлия вазирлигида 3977-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган йўриқномада белгиланган.

Янги алифбода қандай ўзгаришлар бор?

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 21 октябрда Ўзбекистонда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштириш тўғрисидаги ЎРҚ–1184-сонли қонун қабул қилинган.

Унга мувофиқ, аввалги 26 та ҳарф ва 3 та ҳарф бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан иборат алифбо жорий этилади. Тўртта ҳарфнинг ёзилиш шакли ўзгаради:

- O‘ ўрнига Ö;
- G‘ ўрнига Ğ;
- Sh ўрнига Ş;
- Ch ўрнига Ç.

Қонун 2027 йил 22 апрелдан кучга киради.

Қонунчиликда янги алифбо кучга киргунига қадар аввалги ёзувда расмийлаштирилган ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозлар ўз кучини сақлаб қолиши ҳам белгиланган.

Шундай қилиб, алифбодаги ўзгаришлар амалдаги пул белгиларининг тўлов воситаси сифатидаги мақомига таъсир қилмайди. Фуқаролардан банкнот ва тангаларни алмаштириш ёки бунинг учун қўшимча ҳаракатларни амалга ошириш талаб этилмайди.

мавзуга оид янгиликлар

Алифбодаги ўзгаришлар: амалдаги ҳужжатлар ва пуллар муомалада қолади

Сенат ялпи мажлисида “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама қилинди

Ўзбекистон

10.09.2026, 11:50

Mobil bank ilovasi orqali onlayn to‘lovni amalga oshirish.

Банк иловаларидан фойдаланишда биометрия талаби ўзгарди

Энди P2P ўтказмаларда OTP-код ҳар доим ҳам талаб қилинмайди. Банк иловаларида рўйхатдан ўтиш ва карталарни бириктириш тартиби ҳам ўзгарди.

Иқтисодиёт

16.11.2026, 10:31

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

Illyustrativ tasvir

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди

Янги талаб тафсилотлари билан танишинг.

Иқтисодиёт

03.11.2026, 10:30

Rasm SIda yaratilgan

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?

Насия савдоси Ўзбекистонда тез суръатларда ривожланмоқда. Бироқ маҳсулотни ойма-ой тўлаш ҳар доим ҳам арзон ёки фойдали танлов дегани эмас. 

Иқтисодиёт

24.10.2026, 10:08

Банклар энди картангиздаги охирги тийингача ечиб ололмайди

Ўзбекистонда банкларнинг кредит ёки кафиллик шартномалари бўйича қарздорликни мижознинг топшириғисиз банк карталаридан ундириш тартибига янги чеклов киритилмоқда.

Иқтисодиёт

10.10.2026, 10:48

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ғишкўприк чегара пости

«Ғишткўприк» чегара-божхона пости 25 ноябрь куни очилади

Халқ орасида «Черняевка» номи билан ҳам танилган «Ғишткўприк» чегара-божхона пости реконструкция ишлари муносабати билан 2025 йил 5 февраль куни ёпилган эди.

Ўзбекистон

23.11.2026, 15:04

Саят Илёсов

Ўзбекистонлик боксчи Қозоғистон фуқаролигини олди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев боксчи Саят Илёсовга фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Спорт

23.11.2026, 10:38

Жавоҳир Синдоров жаҳон чемпионатида

Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпионатини оқ донада бошлайди

Женевада шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун ўтказиладиган Жавоҳир Синдаров ва амалдаги чемпион Гукеш Доммаражу ўртасидаги баҳс учун қуръа ташланди.

Спорт

23.11.2026, 09:35

Italiyaning Milan shahridagi San Siro (Giuseppe Meazza) stadioni yuqoridan olingan tasvir.

Сан Сиро: бир асрлик тарих ва Милан футболининг янги уйи

Сан Сиро ўрнида нима қурилади? Милан шаҳридаги Сан Сиро стадионининг қарийб бир асрлик тарихи янги босқичга юз тутмоқда. 

Спорт

20.11.2026, 16:11

Toshkent metropoliteni

Тошкент метросида тирбандликни камайтириш учун нима ўзгаради?

2026 йил сентябрь–октябрь ойларида метро хизматларидан 61,7 миллион киши фойдаланди. Йўловчилар кўпайиши муносабати билан вагонлар сонини ошириш ва янги поездлар харид қилиш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон

20.11.2026, 14:41

Anthropic акциялари 34% ошди

Трамп билан можарога қарамай, Anthropic акциялари 34 фоизга ошди

IPO орқали 81,3 миллиард доллар жалб қилган Claude ишлаб чиқарувчиси Anthropic  SpaceX ўрнатган биржа рекордини янгилади. 

Иқтисодиёт

20.11.2026, 10:51

Сергелида 1,7 гектарлик сунъий кўл пайдо бўлади

Сергелида 1,7 гектарлик сунъий кўл пайдо бўлади

Яна қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Ўзбекистон

20.11.2026, 10:18

O‘zbekiston va Ummon davlat bayroqlari.

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий этилади

Келишувнинг кучга кириш шартлари қандай? 

Ўзбекистон

19.11.2026, 16:55

Тожикистонда электр устуни қулади

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғонада аҳоли электрсиз қолди

Тожикистон ҳудудидан ўтувчи 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида авария содир бўлди. Оқибатда Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида электр таъминоти узилди.

Ўзбекистон

19.11.2026, 14:53

Рохинжалар геноциди: Мьянма халқаро суд олдида жавоб беради

БМТнинг Халқаро суди 19 ноябрь куни Мьянмага қарши рохинжа мусулмонларига нисбатан геноцид содир этилгани ҳақидаги иш бўйича қарор чиқариши кутилмоқда. БМТ терговчилари ҳарбийлар юзлаб қишлоқларни вайрон қилгани, оммавий қотилликлар содир этгани ва аёллар ҳамда болаларга нисбатан мунтазам жинсий зўравонлик ишлатганини қайд этган.

Жаҳон

19.11.2026, 10:56

Ўзбекистон ва Туркманистон чегараси

Ўзбекистон ва Туркманистон чегарадан ўтишни енгиллаштирмоқчи

Томонлар Тошкент – Ашхобод – Тошкент йўналишида авиақатновларни тиклаш, шунингдек, чегарадош ҳудудлар аҳолиси учун уч суткагача визасиз қатнов тартибини қайта жорий этиш масалаларини кўриб чиқди.

Сиёсат

19.11.2026, 09:42

Özbekistonlik professor Qozoğistonda 10 yilga qamaldi

Ўзбекистонлик профессор Қозоғистонда нега қамалди?

Қозоғистонда андижонлик профессор Иқболжон Қорабоев жосусликда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. Унинг яқинлари олим айбига иқрор бўлмагани ва ҳукм устидан апелляция бермоқчи эканини айтишди. Энг муҳим савол: у қайси давлат фойдасига жосуслик қилган?

Сиёсат

18.11.2026, 18:31

Deutsche Bank: Трамп ва Эпштейннинг Россия билан алоқалари ошкор бўлди

Deutsche Bank’нинг 15 миллиондан ортиқ ички ҳужжати тарқалиб кетиши банкнинг АҚШ президенти Дональд Трамп ва жинсий жиноятларда айбланган Жеффри Эпштейн билан молиявий алоқалари ҳақида янги маълумотларни ошкор қилди.

Сиёсат

18.11.2026, 16:45

Покистонлик Ассиф Мерчант

Трампга суиқасд режаси: покистонлик 27,5 йилга қамалди

АҚШ суди Дональд Трамп ва бошқа америкалик сиёсатчиларга нисбатан суиқасд режасини ташкил этишда айбланган Ассиф Мерчантни 27,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Жаҳон

18.11.2026, 14:28

Саида Мирзиёева Канада элчиси билан учрашди

Ўзбекистондан Канадага бориш осонлашадими?

Саида Мирзиёева Канада элчиси Кристофер Дагган билан савдо, инвестиция, таълим ва виза тартибларини енгиллаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Сиёсат

18.11.2026, 11:47

Эрон Вашингтонда кимёвий қурол ишлатадими?

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи АҚШ пойтахтида кимёвий қурол ёки радиоактив модда тарқатувчи қурилмадан фойдаланиш режаси ҳақида изоҳ берди.

Жаҳон

18.11.2026, 10:39

14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган йигит ушланди

Наманганда ўғрилик: устахонадан 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган йигит ушланди

Уйчи туманидаги телефон устахонасига тунги вақтда эшик қулфини бузиб кирган шахс Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ўзбекистон

18.11.2026, 10:10

Тошкентнинг Учтепа туманида нобуд бўлган ҳайвонлар ва қушлар

Тошкентда ҳайвонлар ва қушлар оммавий нобуд бўлаётгани ростми?

Аҳолига шубҳали моддаларга тегмаслик, болалар ва уй ҳайвонларини улардан узоқроқ тутиш тавсия этилмоқда. 

Ўзбекистон

17.11.2026, 17:26

Эбола вирусидан 6 минга яқин киши вафот этди

Конго Демократик Республикасида 2026 йил май ойида бошланган Эбола эпидемияси оқибатида 14 ноябрга қадар 11 376 та касалланиш ҳолати тасдиқланган. Уларнинг 5 568 таси ўлим билан якунланган.

Жаҳон

17.11.2026, 15:33

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →