Нефтни қайта ишлаш заводларига берилган зарбалар оқибатида Россия ЯИМининг 1 фоизини йўқотди – Путин

IEA ва Reuters маълумотлари Россия нефть саноатида жиддий узилишлар борлигини кўрсатмоқда. Путиннинг ЯИМ 1 фоизга камайгани ҳақидаги баҳоси қанчалик асосли экани эса сўроқ остида.

Нефтни қайта ишлаш заводларига берилган зарбалар оқибатида Россия ЯИМининг 1 фоизини йўқотди – Путин

Rasm SI orqali yaratilgan

Россия президенти Владимир Путин Украинадаги ҳужумлар Россиянинг нефтьни қайта ишлаш заводларига зарар етказиб, мамлакат ЯИМининг тахминан 1 фоизи йўқотилганини айтди. У бу баёнотни 1-октябрь куни Валдай халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида билдирди.

Путиннинг гапларига қараганда, Россия нефтьни қайта ишлаш заводларига қилинган ҳужумлардан мақсад – Россия иқтисодиётига зарар етказиш бўлган ва унинг таъбирича, мақсадга “қисман” эришилган.

Албатта, мазкур рақамни мустақил иқтисодий ҳисоб-китоб сифатида талқин қилиб бўлмайди. ЯИМнинг 1 фоизга камайгани – Путиннинг ўз баҳосига асосланган кўрсаткич. Ҳозирча IEA ёки бошқа йирик халқаро иқтисодий ташкилотлар Украина ҳужумлари Россия ЯИМини айнан 1 фоизга қисқартирганини тасдиқлаган мустақил ҳисоб-китобни эълон қилмаган.

Бироқ Россия нефтьни қайта ишлаш саноатидаги узилишлар мамлакат ёқилғи бозорига сезиларли зарба бергани ҳақида бир талай маълумотлар мавжуд.

Reuters ҳисоб-китобларига кўра, сентябрь ойида дрон ҳужумлари оқибатида Россиянинг дизель ишлаб чиқарувчи олтита йирик заводидан учтаси ишлаб чиқаришни камайтирган ёки буткул тўхтатган. Россияда ишлаб чиқарилувчи дизелнинг қарийб ярми ушбу заводлар ҳиссасига тўғри келади.

Халқаро энергетика агентлиги (IEA) ҳам Россия нефтьни қайта ишлаш саноатидаги босим кучайганини қайд этади. Агентлик маълумотларига кўра, 2026-йилнинг дастлабки саккиз ойида Россиядаги нефтьни қайта ишлаш заводлари ўртача ҳар уч кунда бир марта ҳужумга учраган.

Июнь ойида мамлакатдаги нефтьни қайта ишлаш ҳажми кунига 3,8 млн баррелга тушган. Бу 2025-йилнинг шу ойига нисбатан қарийб 30 фоиз кам ва 20 йилдан ортиқ вақт ичидаги энг паст кўрсаткичдир.

Ёқилғи таъминотидаги муаммолар ортидан ҳукумат дизель экспортига қўйилган чекловни ҳам октябрь охиригача узайтирди. Бу чоралар орқали ички бозорда ёқилғи етишмовчилиги ва нархлар ошишини тўхтатиш мақсад қилинган.

Нефть саноатидаги босим давлат даромадларига ҳам таъсир қилмоқда. 2026-йил январь–август ойларида Россиянинг умумий фискал даромадлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 17 фоизга камайиб, 5 трлн рублни ташкил этди. Аммо бу пасайишни тўлиқ Украина ҳужумлари билан боғлиқ эмас. Глобал нефть нархлари ва бошқа иқтисодий омиллар ҳам Россия даромадларига таъсир қилган.

Шунингдек, Россиянинг хом нефть қазиб олиш ҳажми ҳам йил давомида пасайди. Россия август ойида кунига 8,36 млн баррел хом нефть ишлаб чиқарган. Бу январь ойидаги 9,3 млн баррелга нисбатан 940 минг баррелга ёки тахминан 10 фоизга кам.

Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров

мавзуга оид янгиликлар

Россия иқтисодиётида босим кучаймоқда: Путин қандай йўл тутади?

Ғарб санкциялари, глобал логистика йўналишларидаги хавфлар ва энергетика бозорларининг Осиё томон силжиши Россияни муқобил экспорт йўлларини фаолроқ ривожлантиришга ундамоқда.

Иқтисодиёт

14.08.2026, 10:20

Ҳиндистон мактаблар атрофида фастфуд савдосини чекламоқчи

Ҳиндистон мактаблардан 50 метр радиусда таркибида ёғ, туз ва шакар миқдори юқори бўлган маҳсулотлар савдоси ва рекламасини чеклашни режалаштирмоқда.

Жаҳон

24.09.2026, 11:32

Россиянинг Украинанга зарбалари оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

Россия тунда Украинанинг саноат марказига зарба бериб, тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлган, шимолдаги ҳужум эса минглаб одамларни электр таъминотисиз қолдирган.

Жаҳон

22.09.2026, 14:38

АҚШ Халқаро жиноий судига қарши кенг кўламли санкциялар тайёрламоқда

Трамп маъмурияти Халқаро жиноий судга (ХЖС) қарши кенг кўламли санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда. Таклиф қилинаётган чоралар суднинг молиявий операцияларига таъсир қилиши мумкин.

Жаҳон

21.09.2026, 11:12

Покистоннинг Афғонистонга ҳаво ҳужумида камида 3 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Афғонистон Кунар вилоятига берган ҳаво зарбаси оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди.

Жаҳон

21.09.2026, 09:25

Россия нефть ишлаб чиқариш ҳажми январдан бери 940 минг баррелга камайиб кетди

Россиянинг 2026 йилдаги ўртача нефть қазиб олиши кунига 8,7 млн баррел деб баҳоланмоқда.

Жаҳон

14.09.2026, 15:54

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Жанубий Корея Украинага огоҳлантириш берди: Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилади

Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мён Украина икки нафар Шимолий Кореялик ҳарбий асирнинг Жанубий Кореяга топширилгани ҳақидаги маълумотни ошкор қилгани учун расмий узр сўрамаса, Сеул «қўшимча чоралар» кўришини билдирди.

Жаҳон

02.10.2026, 14:56

Францияда намойиш: ўқувчилар мактабларга ўт қўйди

Францияда ўқувчиларнинг таълим тизимидаги муаммоларга қарши намойишлари кучайиб, бир қатор шаҳарларда мактабларга ўт қўйиш ва полиция билан тўқнашувлар қайд этилди.

Жаҳон

02.10.2026, 12:15

Ўзбекистонда ҳаво кескин совийди: ёмғир ва қор кутилмоқда

 4 октябрдан Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво кириб кела бошлайди. 5 октябрда республика ҳудудининг бир қисмида ёмғир ёғиши, тоғларда эса ёмғир қорга айланиши мумкин.

Ўзбекистон

02.10.2026, 10:55

Найроби теракти: САС ҳарбийсининг 19 соатлик жанги

2019 йил 15 январь куни Кения пойтахти Найробидаги беш юлдузли меҳмонхонага террористлар ҳужум қилди. Ҳодисадан хабар топган Кристиан Крейгхед ёлғиз ўзи воқеа жойига йўл олиб, 19 соатлик «мушук-сичқон» ўйинида қатнашди ва Дональд Трамп назарига тушди.

Жаҳон

01.10.2026, 18:03

Путин НАТО билан қарама-қаршиликда ҳеч қачон ютмаслигини билади – Марк Рютте

Россия НАТО Болтиқ денгизида ҳаво ва денгиз блокадасига тайёргарлик кўраётганини иддао қилмоқда. НАТО Бош котиби бунга жиддий муносабат билдирди.

Сиёсат

01.10.2026, 16:09

Boboming albomidan

1 октябр. Бугундан ўзбекистонликлар ҳаётида нималар ўзгаради?

1 октябрдан Тошкентда автобус ва метро қимматлайди, my.gov.uz орқали эса номингиздаги SIM-карта ва банк карталарини кўриш мумкин бўлади.

Ўзбекистон

01.10.2026, 15:12

Aйрим ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинланади

Бунда стажи етарли бўлган 58 ёшдан 60 ёшгача эркаклар ва 53 ёшдан 55 ёшгача аёллар муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдимнома расмийлаштириш бўйича ЯИДХП орқали сўровнома юборади. 

Иқтисодиёт

01.10.2026, 13:27

Трамп Ким Чен Ин билан яна учрашадими?

Агар Ким Чен Ин бугун Трампга "ядро қуролимдан воз кечмайман" деса, Оқ уй нима қилади? Пхеняннинг арсенали кенгайиб, Россия билан алоқалари чуқурлашган бир пайтда Вашингтон бу саволга жавоб топиши керак.

Жаҳон

01.10.2026, 13:21

Болаларга нисбатан зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди

 Олий Мажлис Қонунчилик палатасида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Ўзбекистон

01.10.2026, 13:16

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни

Ушбу сана қачондан бошлаб Ўзбекистонда байрам сифатида нишонланиб келишини биласизми?

Ўзбекистон

01.10.2026, 10:35

Покистоннинг ҳаво ҳужумлари оқибатида Афғонистонда 9 киши ҳалок бўлди – Кобул

Покистон эса ушбу операцияда 22 нафар жангарӣ йўқ қилинганини маълум қилди.

Жаҳон

01.10.2026, 10:25

Ўзбекистонлик ёзувчи Ҳамид Исмоилов 2026 йилги Нобель мукофотининг номзодлар рўйхатига кирди

Рўйхатда Исмоиловдан ташқари, Ҳаруки Мураками, Маргарет Этвуд, Салмон Рушди, Девид Гроссман, Жоан Роулинг, Стивен Кинг каби жаҳонга машҳур муаллифлар ҳам бор. 

Жаҳон

30.09.2026, 17:22

Бугун иш вақти 1 соатга қисқаради, ойлик эса байрамдан олдин тўланиши шарт

Бугун – 30 сентябр, 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафаси. Шу сабабли ходимларнинг иш куни камида 1 соатга қисқартирилади.

Ўзбекистон

30.09.2026, 15:28

Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар

Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда педагогларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг даромадини ошириш ва касбий ривожланиши учун янги чораларни эълон қилди.

Ўзбекистон

30.09.2026, 15:22

АҚШ Ироқдаги 23 йиллик ҳарбий иштирокини якунлади

АҚШ ва унинг коалициядаги ҳамкорлари Ироқда «Қатъий ирода» операциясини расман якунлаб, ҳарбий куч ва техникаларини мамлакатдан олиб чиқди.

Жаҳон

30.09.2026, 15:13

Россиядан 1 миллион рублдан ортиқ нақд пул олиб чиқилмайди

Россия фуқароларига Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа қатор давлатларга 1 миллион рублдан ортиқ нақд Россия валютасини олиб чиқиш тақиқланди.

Иқтисодиёт

30.09.2026, 14:58

Хитой Тайванни Иккинчи жаҳон уруши тарихини бузиб талқин қилишда айблади

Хитой Тайванни Пекиннинг Иккинчи жаҳон уруши тарихига оид талқинини танқид қилгани учун «қаҳрамонлар хотирасини таҳқирлаш»да айблади.

Жаҳон

30.09.2026, 12:18

Россиянинг Киевга ҳаво ҳужумларида уч киши ҳалок бўлди

Киев ва унинг атрофига Россиянинг ракета ва дрон зарбалари оқибатида уч киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди, етти киши жароҳатланди.

Жаҳон

30.09.2026, 12:00

Қозоғистонда ҳарорат глобал ўртачадан икки баравар тез ошмоқда

Қозоғистонда 1976–2025 йилларда ўртача йиллик ҳаво ҳарорати ҳар ўн йилда 0,4 даражага ошган. Бу глобал кўрсаткичдан қарийб икки баравар юқори.

Жаҳон

30.09.2026, 11:16

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →