Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи

Россия бюджет тақчиллиги 5,8 триллион рублга етди. Ҳукумат бир қатор соҳаларни қамраб оладиган янги солиқ чораларини таклиф қилмоқда.

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи

Россиянинг Украинага бостириб кириши давлат ғазнасига жиддий таъсир ўтказаётган пайтда, Владимир Путин бошчилигидаги ҳукумат урушни молиялаштириш учун маблағ изламоқда.

Шу мақсадда, у тобора тинч аҳоли эҳтиёжларини иккинчи даражага туширган ҳолда солиқларни оширишни режалаштирмоқда.

Мамлакатнинг 2027–2029 йилларга мўлжалланган давлат бюджети 29 октябрь куни парламент томонидан уч ўқишнинг биринчисида маъқулланди.

AP News нашрининг ёзишича, парламент амалда мустақиллигини тўлиқ йўқотган. Ушбу бюджет сентябрь ойидаги парламент сайловларидан сўнг эълон қилинган бир қатор оширилган солиқларни ҳам ўз ичига олган.

Ўтган йили Кремль солиқларни ёппасига ошириб, харид чекларидаги қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) кўтарган ва кўпгина кичик бизнес вакилларини ҚҚС тўлашга мажбур қилганди. Бироқ бу сафар «пул ундириш» чоралари торроқ доирани — тоғ-кон саноати компанияларини, шунингдек, инвестиция даромадлари, мулк савдоси ва банк ҳисобварақларига эга бўлган бадавлат фуқароларни нишонга олган.

Бу йилги бюджет тақчиллиги кутилган прогнозлардан ошиб кетди. Бунга ноҳарбий компаниялар учун юқори фоиз ставкалари, ишчи кучи етишмаслиги ва Украинанинг нефтьни қайта ишлаш заводлари-ю, экспорт терминалларига зарбалари, шунингдек, ҳаддан ташқари катта ҳарбий харажатлар ва суст иқтисодий ўсиш сабаб бўлган.

Киев иқтисодиёт мактаби маълумотларига кўра, август ойи якунига келиб тақчиллик 5,8 триллион рублга (72 миллиард доллар) етган. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан деярли 50 фоизга кўп ва аввалроқ қайта кўриб чиқилган 4,8 триллион рубллик мақсадли кўрсаткичдан ҳам юқори.

 

Кончиликдан тортиб хорижий харидларгача янги солиқлар

Ўтган йилдан бери нархлар кўтарилган. Ҳукумат бу жараёнда фойда кўрган тоғ-кон компанияларининг қўшимча даромадига 20–30 фоиз миқдорида солиқ солишни таклиф қилмоқда. Бунинг темир рудаси, никель ва олтин қазиб олувчи компанияларга таъсири катта.

Яна бир чора фоизлар, дивидендлар ва мулк сотишдан олинган даромадларга 13 фоиздан 22 фоизгача бўлган юқори ставкаларни белгилайди. Ҳозирда бундай даромадлар миқдори 2,4 миллион рублдан (29 800 доллар) кам бўлганда 13 фоиз ва ундан ошганда 15 фоиз ставкада солиққа тортилади.

1 январдан кучга кирадиган бошқа таклифлар қаторига ҳар бир жўнатма учун 100 рубллик тўлов ҳамда онлайн харид қилинган, қиймати 200 евродан кам бўлган ва илгари солиқдан озод этилган хорижий товарлар учун 22 фоизлик ҚҚС киритилган. Шунингдек, «дўст бўлмаган мамлакатлар»даги хорижий инвесторларнинг чекланган ҳисоб рақамларига тўланадиган дивидендларидан 35 фоизлик солиқ ҳам ундирилади.

мавзуга оид янгиликлар

Нефтни қайта ишлаш заводларига берилган зарбалар оқибатида Россия ЯИМининг 1 фоизини йўқотди – Путин

IEA ва Reuters маълумотлари Россия нефть саноатида жиддий узилишлар борлигини кўрсатмоқда. Путиннинг ЯИМ 1 фоизга камайгани ҳақидаги баҳоси қанчалик асосли экани эса сўроқ остида.

Иқтисодиёт

02.10.2026, 12:46

Путин НАТО билан қарама-қаршиликда ҳеч қачон ютмаслигини билади – Марк Рютте

Россия НАТО Болтиқ денгизида ҳаво ва денгиз блокадасига тайёргарлик кўраётганини иддао қилмоқда. НАТО Бош котиби бунга жиддий муносабат билдирди.

Сиёсат

01.10.2026, 16:09

Россиядан 1 миллион рублдан ортиқ нақд пул олиб чиқилмайди

Россия фуқароларига Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа қатор давлатларга 1 миллион рублдан ортиқ нақд Россия валютасини олиб чиқиш тақиқланди.

Иқтисодиёт

30.09.2026, 14:58

Ким Чен Ин Россия-Украина урушини «Муқаддас уруш» деб атади

Ким Чен Ин Владимир Путинга мактубида Россия билан ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва Москвага ўзгармас қўллаб-қувватловини билдирди.

Жаҳон

15.09.2026, 10:22

Москва ва Киев музокаралари: уруш тугайдими?

АҚШ махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнернинг Москва ва Киевдаги учрашувларида Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича янги ғоялар муҳокама қилинди. 

Сиёсат

09.09.2026, 09:57

Путин: “Менимча, урушни тугатиш имконияти бор”

Владимир Путин Украинадаги урушни якунлаш имконияти мавжудлигини, Зеленский эса битимга воситачилик қилишга уринаётган АҚШ музокарачилари тез орада Москва ва Киевга ташриф буюришини маълум қилди.

Сиёсат

04.09.2026, 09:46

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади

Ёрдам пулини қандай олиш мумкин? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради

Binance хавфсизлик бузилиши гумони билан барча маблағларни киритиш ва ечиб олиш операцияларини вақтинча тўхтатди.

Иқтисодиёт

30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси

Иккинчи жаҳон уруши давомида Япония фойдаланган 56 та «дўзах кемаси»дан 19 таси Иттифоқчилар томонидан чўктирилди. Бу кемаларда 126 мингдан ортиқ ҳарбий асир ташилиб, уларнинг ҳар уч нафаридан бири ҳалок бўлган.

Маданий

29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»

Эрон элчихоналарининг Самарқандни форс цивилизацияси мероси сифатида кўрсатган постларидан кейин Тошкент Теҳронга норозилик билдирганди. Эрон ТИВ бу ҳолатга изоҳ берди.

Ўзбекистон

29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди

Пиротехника воситалари одамларда қўрқув ва хавотир уйғотиши ҳамда руҳий зўриқишга сабаб бўлиши мумкинлиги тақиққа асос қилиб кўрсатилган. 

Жаҳон

29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...

Исроилда парламент сайловларидан кейин овозларни санаш давом этмоқда. Бош вазир Биньямин Нетаньяху тарафдорлари блоки дастлабки натижаларга кўра олдинда бормоқда, бироқ ҳукумат тузиш учун зарур бўлган 61 та мандатни ҳали қўлга киритмаган.

Сиёсат

28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди

2026 йилнинг дастлабки олти ойида Россияга киришидан мақсад сифатида ишлашни кўрсатган 1 178 609 нафар Ўзбекистон фуқароси қайд этилган.

Ўзбекистон

28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди

Босмахонадан 17 579 дона тайёр ва 500 килограммдан ортиқ ярим тайёр контрафакт китоб, тўртта босма ва елимлаш ускунаси ашёвий далил сифатида олинди. 

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?

Жорий йилнинг 15 сентябридан бошлаб ўзбекистонликлар учун 60 кунлик визасиз режим ва аэропортда виза олиш тартиби бекор қилинган эди.

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин

Қирғизистонда вилоят ва туманлар ўрнига “аймоқ” деб аталадиган 20 дан ортиқ маъмурий бирлик тузиш режалаштирилмоқда.

Жаҳон

28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди

Тожикистонда фуқароларга 18 ёшга тўлганидан кейингина хорижга ишлаш учун боришга рухсат берилади. Янги талаб президент Имомали Раҳмон томонидан 21 октябрь куни имзоланган «Миграция тўғрисида»ги қонунда белгиланган.

Жаҳон

28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди

Ўзбекистонда 2026-йилнинг январь–сентябрь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 7,27 млн сўмга етди. Бироқ январь–август ойларидаги медиана иш ҳақи 4,17 млн сўмни ташкил этди. Бу икки кўрсаткич бир-биридан фарқ қилади.

Иқтисодиёт

28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда

Сўнгги 15 йилда Ўзбекистонда қайд этилган никоҳлар сони қарийб 9 фоизга камайди, ажралишлар сони 2,6 баравардан кўпроқ ошди. Мамлакат аҳолиси эса шу даврда 34 фоизга кўпайган.

Ўзбекистон

27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин

Ўзбекистонда 27 октябрдан Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш имконияти пайдо бўлди. Аммо ҳозирча HUMO ва Uzcard рўйхатга киритилмаган.

Ўзбекистон

27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди

Кинорежиссёрга уч хонали хонадон калити топширилди. Мусоқов бу қарорни оиласи учун кутилмаган совға деб атади.

Маданий

26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?

Тақдирлаш маросими бугун Лондонда ўтказилади. Гарри Кейн асосий фаворитлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Спорт

26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама

АҚШда Конгресс устидан назоратни белгилайдиган 3 ноябрь кунги сайловлар арафасида собиқ президент Барак Обама демократлар кампаниясига қўшилиб, Трамп сиёсатини масхара қилди.

Жаҳон

26.10.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев ва Тамим бин Ҳамад Ол Соний қўшма лойиҳаларни ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқди.

Ўзбекистон

26.10.2026, 15:33

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →