Эронлик қизлар орасида бурун бинтлаб юриш нима сабабдан оммалашган?

Эроннинг йирик шаҳарларида сайр қилган ҳар қандай киши кўча-кўйда бурни бандажланган қизларни тез-тез учратади. Бир қарашда бу манзара спортчилар ёки боксчиларнинг жангдан кейинги ҳолатини эсга солади. Бироқ бу бинтлар жанг санъатига мутлақо алоқаси бўлмаган тиббий сабаб билан боғлиқ.

Жаҳон

11.12.2025, 10:45

Улашиш:

Маълум бўлишича, Эронда бу манзара одатий ҳолга айланиб бўлган. Қизлар бу бандажни бурунни тузатиш бўйича пластик операциядан (ринопластика) кейин тақишади. Мамлакатда бундай операциялар шу қадар кенг тарқалганки, ҳар куни ўнлаб бандажли аёлларни учратиш табиий ҳол саналади.

Қизиқ жиҳати шундаки, Эрон ринопластика бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Мутахассислар буни эронлик аёлларнинг ташқи қиёфадаги айрим генетик хусусиятлар — хусусан, бурундаги донгаликдан норози бўлишлари билан изоҳлайди. Кўпчилик аёллар бу донгаликни текислаштириш мақсадида операция қилдиришни маъқул кўради.

Шу билан бирга, яна бир ноодатий ҳолат кузатилади: баъзи қизлар операцияга пул топа олмагани учун, шунчаки бинтни тақлид сифатида тақиб юрадилар. Бу уларнинг жамиятда “юқори табақага мансуб”, замонавий ва бой кўринишга интилишидир. Бироқ, албатта, бу ёлғон бир кун келиб ошкора бўлиши турган гап.

Эрондаги мазкур ҳолат пластик хирургиянинг жамиятда қай даражада урф бўлиб кетганини ва ташқи кўриниш орқали мавқе белгилашга уриниш қай даражада кучайганини яна бир бор кўрсатади.

сўнгги янгиликлар

Япония ва Хитой ўртасидаги сиёсий кескинлик: Тайван муаммоси иқтисодиётга таҳдид солмоқда

Жаҳонда кетма-кет авж олаётган низолар — Россия–Украина уруши, Исроил–Фаластин тўқнашуви, Судандаги қуролли можаро, Афғонистон–Покистон инқирози ва АҚШ–Венесуэла кескинликлари — фон бўлиб хизмат қилар экан, халқаро саҳнада яна бир хатарли нуқта пайдо бўлди: Хитой ва Япония ўртасида Тайван масаласи атрофида кучайиб бораётган қарама-қаршилик.

Жаҳон

11.12.2025, 19:14

«Метан заправка»лар фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда

 Ҳолат қўшни давлат газ тармоғида юзага келган техник носозлик сабаб Ўзбекистонга импорт қилинаётган табиий газ ҳажми қисқаргани билан изоҳланмоқда.

Ўзбекистон

11.12.2025, 16:54

Талабалар учун ўқиш 12 январдан бошланади

Олий таълим муассасаларида 2025–2026 ўқув йили кузги семестри учун якуний назоратлар 2026 йил 12 январдан белгиланган график асосида бошланади. Талабаларнинг қишки таътили эса 10 январгача давом этади. 

Таълим

11.12.2025, 16:19

Бухорода ўзи билан икки фарзандини сувга ташламоқчи бўлган аёлга ҳукм ўқилди

Ҳодиса жорий йилнинг 9 март куни Ромитан туманидаги «Юзон» маҳалласидан ўтган канал ёнида содир бўлган. Аёл турмуш ўртоғи бошқа аёлга уйланиш ниятида эканини билгач, руҳий тушкунликка тушган.

Ўзбекистон

11.12.2025, 14:50

"Жалолиддин Мангуберди" Хивага 7 соатда етиб боради

Жанубий Кореянинг Чангвон шаҳридаги Масан портида Ўзбекистон учун ишлаб чиқарилган Hyundai Rotem тезкор поездларининг биринчи партияси жўнатилди. Ўзбекистон темир йўллари учун тайёрланган поездлардан бирига «Жалолиддин Мангуберди» номи берилди. Янги электропоезд Тошкент—Хива йўналишида ҳаракатланиб, ҳозирги 14 соатлик йўлни 7 соат 40 дақиқада босиб ўтиши кутилмоқда.

Ўзбекистон

11.12.2025, 12:58

Янги йил олдидан ёлғон чегирмаларга қарши назорат кучайтирилди

Байрам олдидан турли акция ва чегирмалар таклиф этилмоқда. Рақобат қўмитаси бу каби ташаббусларни қўллаб-қувватламоқда, аммо айрим тадбиркорлар томонидан ёлғон чегирма эълон қилиш ёки етарли маълумот бермаслик ҳолатлари қайд этилмоқда.

Иқтисодиёт

11.12.2025, 11:51

Тошкент аҳолиси оммавий ўрнатилаётган ўйин автоматларидан шикоят қилмоқда

Қурилмалар уйлар, дўконлар ва ҳатто мактаблар ёнида ҳам пайдо бўлмоқда.

Ўзбекистон

11.12.2025, 10:51

2025 йил Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди

2025 йил 6–13 октябрь кунлари Швеция ва Норвегияда ўтган Нобель ҳафталигида физиология ва тиббиёт, физика, кимё, адабиёт, тинчлик ва иқтисод соҳалари бўйича йил лауреатлари эълон қилинди. Нобель мукофоти 1901 йилдан бери топширилиб, ҳар бир ғолиб 11 млн швед кронаси, диплом ва олтин медаль олади. Расмий маросим 10 декабрда Стокгольм ва Ослода ўтказилади.

Жаҳон

10.12.2025, 18:25

Ўзбекистонда уй-жой ва автомобил хариди 1 апрелдан нақд пулсиз тартибга ўтади

2026 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда бир қатор йирик тўловлар фақат банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади. Бу Президентнинг 10 декабрда қабул қилинган “Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланган.

Иқтисодиёт

10.12.2025, 17:05

Германия совет давридаги кўча номларидан воз кечади

Мамлакатнинг шарқий ҳудудларида ҳали ҳам Владимир Ленин, ГДР раҳбарлари Отто Гротевол ва Вильгелм Пик номидаги кўчалар учрайди. Таъкидланишича, Германия бирлашганига 35 йил бўлган бир пайтда репрессиялар ва тоталитар тузум билан боғлиқ шахслар номлари кўчаларда қолмаслиги керак.

Жаҳон

10.12.2025, 16:41

Уй-жой масалалари ва ижтимоий адолат бўйича халқаро конференция бўлиб ўтмоқда

Тошкентда Халқаро инсон ҳуқуқлари кунига бағишланган конференция бўлиб ўтмоқда. Конференция миллий уй-жой сиёсати ва унинг халқаро стандартларга мослигига баҳо бериш, шунингдек, қулай хорижий тажрибалар билан ўртоқлашиш учун платформа вазифасини ўтайди.

Ўзбекистон

10.12.2025, 15:57