Ўзбекистонда «яшил» энергия ҳажми 9 миллиард кВт·соатга етди

Ўзбекистонда қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган энергия миқдори 2025 йилнинг 22 октябрь соати 19:00 ҳолатига кўра 9 миллиард кВт·соатга етди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Улашиш:

Таъкидланишича, бу кўрсаткич президент томонидан 2023 йил 20 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида ҳамда 2025 йил 23 сентябр куни Нью-Йорк шаҳридаги БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессиясида белгилаб берилган стратегик вазифалар — иқтисодиётни иқлим ўзгаришларига мослаштириш, углерод нейтраллигига эришиш ва «яшил» энергетика улушини ошириш йўлидаги амалий натижалардан бири ҳисобланади.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб умумий қуввати 4 682 мегаватт бўлган 12 та қуёш фотоэлектр станцияси ва 5 та шамол электр станцияси фаолият юритмоқда.

«Яшил» энергия ҳисобига:

  • 2 млрд 730 млн куб метр табиий газ тежалди;
  • атмосферага чиқиши мумкин бўлган 4 млн тонна зарарли моддаларнинг олди олинди.

Шунингдек, жорий йил бошидан 22 октябрь соати 19:00 ҳолатигача Ўзбекистондаги барча гидроэлектр, қуёш ва шамол станциялари жами 14 млрд 520 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарди. Бу умумий генерациянинг 23 фоизи «яшил энергия» ҳиссасига тўғри келишини англатади.

Бошқача айтганда, бу миқдор 7,5 миллион хонадоннинг 10 ойлик ёки 6 миллион хонадоннинг бир йиллик электр эҳтиёжига тенгдир.

Маълумот учун, 23 сентябрь соати 14:00 ҳолатига кўра, қуёш ва шамол электр станциялари ишлаб чиқарган энергия ҳажми 8 миллиард кВт·соатни ташкил этган эди.

Иқтисодиёт

24.10.2025, 10:01

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда “яшил” энергия ишлаб чиқариш рекорд даражага етди

Ҳозирда мамлакатда 5 582 мегаватт қувватга эга қуёш ва шамол электр станциялари фаолият юритмоқда. “Яшил” энергия ҳисобига 2,7 миллиард куб метр табиий газ тежалган ва атмосферага чиқиши мумкин бўлган 4,4 миллион тонна зарарли моддалар олди олинди.

Ўзбекистон

12.12.2025, 14:40

Ўзбекистонда «яшил» энергияни ривожлантиришга БАА компанияси 27 млн доллар инвестиция киритади

Энергетика вазирлигида БААнинг “Global South Utilities” (GSU) компанияси бош ижрочи директори Али Алшиммари ҳамда “Masdar” компанияси бош менежери Мадди Нираж Кумар билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон

27.09.2025, 12:09

Қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 7 млрд кВт⋅соатга етди

Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2025 йилда ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори 7 млрд кВт⋅соатни ташкил қилди.

Иқтисодиёт

29.08.2025, 19:45

Ўзбекистонда биринчи қуёш электр станцияси халқаро «Яшил энергия» сертификатлари тизимида рўйхатга олинди

Мазкур тизим дунё бўйлаб 60 га яқин давлатларда ишга туширилган бўлиб, 200 миллиондан ортиқ сертификатлар муомалага чиқарилган.

Иқтисодиёт

31.07.2025, 19:41

сўнгги янгиликлар

Дубай халқаро аэропортидаги узилишлар иқтисодиётга жиддий зарба бермоқда

Дубай иқтисодиёти ҳар дақиқада қарийб 1 миллион доллар миқдорида зарар кўрмоқда.

Иқтисодиёт

04.03.2026, 16:47

Аёллар колониясидаги маҳкумалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Колонияга мутахассис шифокорлар жалб этилиб маҳкумалар ҳамда уларнинг уч ёшгача бўлган фарзандлари тўлиқ текширувдан ўтказилди.

Ўзбекистон

04.03.2026, 15:05

“ChatGPTдан воз кечинг” – OpenAI моделларига бойкот авж олмоқда

АҚШ ҳукумати ва сунъий интеллект компаниялари ўртасидаги келишмовчилик ортидан OpenAI’га қарши бойкот ҳаракати кучаймоқда. 

Жаҳон

04.03.2026, 13:11

Ҳомиладор талабаларга “иккинчи имконият” яратилади

2026/2027 ўқув йилидан ҳомиладор талаба-қизларга ёки 3 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси билан шуғулланувчи талабаларга олий таълим олиш учун “иккинчи имконият” яратилади.

Таълим

04.03.2026, 11:59

Тиббиёт олийгоҳларида суперконтракт бекор қилиниши мумкин

Ўзбекистондаги тиббиёт олий таълим муассасаларига талабаларни суперконтракт (оширилган тўлов-контракт) асосида қабул қилиш тартиби бекор қилиниши режалаштирилмоқда.

Таълим

04.03.2026, 10:02

Педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади — Президент фармони

Президент фармонига кўра, вояга етмаганларга нисбатан оғир жинсий жиноятларни қайта содир этган шахслар умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум этилади.

Ўзбекистон

04.03.2026, 06:16

"Ўлди"га чиқарилган Нетаняху Берлиндан қайтди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу унинг ўлими ҳақидаги хабарлардан сўнг жамоатчиликка кўриниш берди.

Жаҳон

03.03.2026, 22:47

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади

Исроил мудофаа кучлари (САҲАЛ) 3 март куни Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.

Жаҳон

03.03.2026, 17:39

Ўқитувчиларга сертификат олиш учун субсидия берилади

Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарига халқаро ва миллий сертификатлар олиш учун сарфланган маблағларнинг 50 фоизи (БҲМнинг 20 бараваригача) қоплаб берилади.

Ўзбекистон

03.03.2026, 17:25

Криштиано Роналду Саудия Арабистонидан чиқиб кетди

Криштиано Роналду хавфсизлик мақсадида Саудия Арабистонидан чиқиб кетди.

Спорт

03.03.2026, 16:33

Сиёсат тутуни: иқлим ўзгариши омиллари

Уруш ҳақида ўйлаганимизда, қон тўкилиши, жасадлар ва вайронага айланган манзиллар кўз олдимизга келади. Бундай даврда атроф-муҳит урушларнинг жим қурбонига айланади. 

Жаҳон

03.03.2026, 15:36

"Сирена чалса дарҳол бункерга киринг". Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси мамлакатда жорий этилган “Фавқулодда ҳолат” муносабати билан ўзбекистонликларга шошилинч мурожаат билан чиқди.

Жаҳон

03.03.2026, 09:48