Ўзбекистон ва ЕИ муносабатлари янги стратегик босқичга кўтарилди

Брюсселдаги Европа кенгаши қароргоҳи — «Европа» биносида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляен билан учрашди.

Сиёсат

24.10.2025, 16:59

Улашиш:

Учрашувда жорий йил апрель ойида Самарқандда ўтган «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» биринчи саммитида эришилган келишувларни амалга ошириш ҳамда кўп қиррали Ўзбекистон–ЕИ ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Етакчилар бугун имзоланган Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни юқори баҳоладилар. Ушбу тарихий ҳужжат икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини кенгайтириш, шу билан бирга, янги стратегик кун тартибини белгилаб беришини таъкидладилар.

Битим Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан, хусусан, савдо, инвестициялар, транспорт, энергетика, иқлим, юқори технологиялар ва маданий-гуманитар ҳамкорлик соҳаларида алоқаларни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Томонлар Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолиги бўйича музокаралар якунланганини ҳам олқишладилар.

Ташриф арафасида Ўзбекистон делегацияси Европа Иттифоқининг «Глобал дарвоза» форумида иштирок этди, шунингдек, Ҳамкорлик кенгаши ҳамда Иқтисодиёт, савдо ва инвестициялар бўйича кичик қўмита йиғилишлари ўтказилди.

Кеча Брюсселда йирик қўшма бизнес форуми бўлиб ўтди. Бугун эса Европанинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказилди. Унда энергетика, кимё, муҳим минераллар, логистика, тўқимачилик ва фармацевтика соҳаларида умумий қиймати 10 миллиард евродан зиёд бўлган янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Бу ҳозирда Европа компаниялари иштирокидаги 40 миллиард евродан зиёд инвестиция портфелига салмоқли қўшимча бўлади.

Шунингдек, шерикликнинг юқори суръатини сақлаб қолиш учун институционал механизмларни мустаҳкамлаш, янги истиқболли лойиҳаларни илгари суриш ҳамда виза тартиботларини соддалаштириш орқали ишбилармонлик ва инсонлар алоқаларини кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Учрашув якунида Қўшма баёнот қабул қилинди.

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон президенти Бельгияга ташрифини якунлади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бельгияга расмий ташрифи якунланди.

Сиёсат

25.10.2025, 06:57

Шавкат Мирзиёев Бельгияликлар қироли билан учрашди

Брюссель шаҳрига расмий ташриф доирасида Лакен саройида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бельгияликлар қироли Филипп билан учрашуви бўлиб ўтди.

Сиёсат

24.10.2025, 21:17

Ўзбекистон президенти ташриф билан Брюсселда бўлади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйеннинг таклифига биноан 23-24 октябрь кунлари расмий ташриф билан Брюссель шаҳрида бўлади.

Сиёсат

22.10.2025, 21:54

Педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади — Президент фармони

Президент фармонига кўра, вояга етмаганларга нисбатан оғир жинсий жиноятларни қайта содир этган шахслар умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум этилади.

Ўзбекистон

04.03.2026, 06:16

Украинага ҳамдардлик: Европа Иттифоқи ва Украина элчихонаси “Сариқ ва Кўк” кўргазмасини тақдим этади

Ўзбекистон Республикасидаги Европа Иттифоқи Делегацияси Украина элчихонаси билан ҳамкорликда украиналик рассомларнинг “Сариқ ва Кўк” номли постерлар кўргазмасини Тошкентда тақдим этади.

Маданий

20.02.2026, 11:45

Мерц: «Қоидаларга асосланган дунё тартиби энди мавжуд эмас»

Ҳар йили ўтказиладиган Мюнхен хавфсизлик конференциясида нутқ сўзлаган Германия канцлери йирик давлатлар ўртасидаги рақобат кучайган бир шароитда «эркинлик кафолатланмагани»ни таъкидлади. 

Жаҳон

14.02.2026, 13:47

сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01