Икки вилоятда маиший чиқиндидан электр энергияси олинадиган заводлар қурилиши бошланди
Самарқанд вилоятидаги лойиҳада 150 млн АҚШ доллари, Андижон вилоятидаги лойиҳада эса 140 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилмоқда.
Иқтисодиёт
05.08.2025, 18:11
Улашиш:

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги “Хушрав” қўрғони “Наврўз” МФЙда жойлашган 15 гектар ҳудудда ҳамда Андижон вилояти Хўжаобод тумани “Хидирша” МФЙ ҳудудидаги 17 гектар ер майдонида чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариладиган заводларнинг қурилиш жараёнларига старт берилди.
Маълумот учун, чиқиндиларни қайта ишлаш ва улардан энергия манбаи олишга асосланган замонавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Экология вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркульяр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳамда Хитой Халқ Республикасининг етакчи компаниялари ўртасида битимлар имзоланган эди. Унда чиқиндиларни термик қайта ишлаш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси Самарқанд ва Андижон вилоятларида босқичма-босқич татбиқ этилиши назарда тутилган.
Таъкидлаш жоизки, жорий йил 24 март куни Ўзбекистон Республикаси президентининг қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 116 ва 118-сон қарорлари қабул қилинган эди. Унга кўра, ҳудудда экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасига замонавий ечимлар ва технологияларни жорий этиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарилади ҳамда соҳага тўғридан-тўғри инвестиция жалб этилади.
Аввалроқ давлат раҳбари ушбу лойиҳалар билан яқиндан танишгани ҳамда юртимизда маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ва маҳсулот ишлаб чиқарадиган 8 та завод қурилиши ҳақида хабар қилган эдик.
Самарқанд вилоятидаги лойиҳада “Shanghai SUS Environment” LLC компанияси томонидан умумий қиймати 150 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилган. Кунига 1,5 минг тонна чиқинди қайта ишланиб, йилига жами 240 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Унда 150-200 та янги иш ўрни яратилади.
Андижон вилоятидаги лойиҳада эса “China International Camce” компанияси томонидан умумий қиймати 140 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилмоқда. Натижада кунига 1,5 минг тонна чиқинди қайта ишланиб, йилига жами 240 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади ва 150 та янги иш ўрни яратилади. Шунингдек, инвесторлар томонидан 2025–2027 йилларда лойиҳалар ишга туширилиши кўзда тутилган.
Қолаверса, электр энергиясини сотиб олиш ва қаттиқ маиший чиқиндиларни етказиб бериш тўғрисидаги битимларга мувофиқ компаниялар ишлаб чиқарган электр энергиясини 30 йил давомида “Ўзэнергосотиш” АЖга кафолатланган тарзда сотади.
Иқтисодиёт
05.08.2025, 18:11
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Шерзодхон Қудратхўжани нацизмда айблаган блогер жаримага тортилди
Ўзбекистон
13.08.2025, 11:05

Ўқитувчилар нега вазирлик тизимидаги ташкилотни судга берди?
Таълим
26.08.2025, 17:24

Ўзбекистон ҳукумати Чорвоқдаги Sea Breeze лойиҳасини тасдиқлади. Нималар хавотирли?
Ўзбекистон
04.08.2025, 10:26

Ўзбекистонлик талабалар Россиядаги уруш ҳудудига мажбурий юборилмоқда. Улар президент Мирзиёевдан ёрдам сўраб, видеомурожаат йўллади
Ўзбекистон
12.08.2025, 12:30

Қўй жон дардида, қассоб гўшт дардида: Тошкент вилоят ҳокимлилиги Чорвоқдаги курорт ҳақида баёнот берди
Иқтисодиёт
06.08.2025, 14:12

Экологлар эътирозларидан сўнг ҳукумат Чорвоқдаги Sea Breeze лойиҳасига қўйиладиган талабларни кучайтирди
Ўзбекистон
01.08.2025, 17:01
сўнгги янгиликлар

Ижро иши бўйича кафолат маблағлари институти жорий этилмоқда
Ўзбекистон
28.08.2025, 21:20

Ғалла ва дуккакли экинлардан 6,1 млн тонна ҳосил олинди
Иқтисодиёт
28.08.2025, 20:28

Ўзбекистонда «рақамли суд» қандай ишлайди?
Ўзбекистон
28.08.2025, 19:28

Тошкентда тиббиёт чиқиндисидан иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарувчи завод ишга тушди
Иқтисодиёт
28.08.2025, 18:32

Хорижий оғир юк машиналарининг Ўзбекистонда юриши тўловлари қимматлади
Иқтисодиёт
28.08.2025, 17:23

Ғазо секторидаги Исроил ҳужумлари қурбонлари сони 62 895 нафарга етди
Жаҳон
28.08.2025, 16:19

Канадалик фотомухбир агентликни Исроил ташвиқотини қўллаб-қувватлаганликда айблаб, Reuters агентлигидан кетди
Жаҳон
28.08.2025, 16:13

Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?
Спорт
28.08.2025, 15:34

Ўзбекистон аҳолиси 38 млн кишига етди
Ўзбекистон
28.08.2025, 15:05

Қирғизистондан ноқонуний олиб келинган 19 кг тилла буюмлар тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
28.08.2025, 14:19

Туркияда бутун мамлакат бўйлаб бомбапаноҳгоҳлар қурилишини тасдиқланди
Жаҳон
28.08.2025, 14:05

Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин
Спорт
28.08.2025, 13:24
машҳур янгиликлар

Шерзодхон Қудратхўжани нацизмда айблаган блогер жаримага тортилди
Ўзбекистон
13.08.2025, 11:05

Ўқитувчилар нега вазирлик тизимидаги ташкилотни судга берди?
Таълим
26.08.2025, 17:24

Ўзбекистон ҳукумати Чорвоқдаги Sea Breeze лойиҳасини тасдиқлади. Нималар хавотирли?
Ўзбекистон
04.08.2025, 10:26

Ўзбекистонлик талабалар Россиядаги уруш ҳудудига мажбурий юборилмоқда. Улар президент Мирзиёевдан ёрдам сўраб, видеомурожаат йўллади
Ўзбекистон
12.08.2025, 12:30

Қўй жон дардида, қассоб гўшт дардида: Тошкент вилоят ҳокимлилиги Чорвоқдаги курорт ҳақида баёнот берди
Иқтисодиёт
06.08.2025, 14:12

Экологлар эътирозларидан сўнг ҳукумат Чорвоқдаги Sea Breeze лойиҳасига қўйиладиган талабларни кучайтирди
Ўзбекистон
01.08.2025, 17:01