Тошкентда тиббиёт чиқиндисидан иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарувчи завод ишга тушди
Чилонзор туманида жойлашган 16-сон шаҳар касалхонаси ёнидаги тиббиёт чиқиндиларини ёқиш заводининг ишга тушгани муносабати билан пресс-тур ташкил этилди.
Иқтисодиёт
28.08.2025, 18:32
Улашиш:

Чиқиндиларни бошқариш ва циркульяр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан 25 август куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган 16-сон шаҳар касалхонаси ёнидаги тиббиёт чиқиндиларини ёқиш заводининг ишга тушгани муносабати билан пресс-тур ташкил этилди. Унда республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда соҳа ходимлари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси президентининг ташаббуси билан “Нол чиқинди” тамойилига кўра “Тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2024-йил 17-июльдаги 263-сон қарори ижроси юзасидан АҚШнинг «Саяр» компанияси томонидан тиббиёт чиқиндиларини ёқиш орқали муқобил иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарувчи республикадаги илк завод ўз фаолиятини бошлади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 13 апрелда инвестор, лойиҳа компанияси ва Ҳукумат номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасида инвестиция шартномаси имзоланган эди.
Унга мувофиқ инвестор ва лойиҳа компанияси иштирокида:
— Биринчи босқичда яъни 2024–2025-йиллар давомида 7 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш орқали Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятларининг барча турдаги тиббиёт муассасаларида йилига ҳосил бўладиган 6 минг тонна тиббиёт чиқиндисини термик қайта ишлаб, йилига 20 ГВт соат қувватга эга ускуналарни ишга тушириши белгиланган;
— Иккинчи босқичда яъни 2026–2030-йиллар давомида 108 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш орқали республиканинг қолган ҳудудларида жойлашган барча турдаги тиббиёт муассасаларида йилига ҳосил бўладиган 90 минг тонна тиббиёт чиқиндисини термик қайта ишлаб, йилига 300 ГВт соат қувватга эга ускуналар ишга туширилади.
Мазкур чора-тадбирлар ижроси юзасидан бугунги кунда Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган 16-сон шаҳар касалхонасидаги қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, инсинератор ускуналари олиб келинди ва илк завод ўз ишини бошлади. Ҳозирда ушбу заводда кунига 3 тонна миқдоридаги тиббиёт чиқиндиси ёқилиб, бартараф этилмоқда. Завод кунига 20 соатда 6 тонна чиқинди ёқиш қувватига эга.
Таъкидлаш жоизки, бу каби тиббиёт чиқиндиларини самарали утилизация қилишга мўлжалланган навбатдаги заводларнинг қурилиши Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги Тошкент Тиббиёт академиясининг 2-клиникаси (ТошМИ) ҳамда Тошкент туманидаги Тошкент Педиатрия тиббиёт институти (СамПИ) тиббиёт муассасаларида қизғин давом этмоқда.
Жараёнда ОАВ вакиллари соҳа масъулларидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.
Иқтисодиёт
28.08.2025, 18:32
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Шерзодхон Қудратхўжани нацизмда айблаган блогер жаримага тортилди
Ўзбекистон
13.08.2025, 11:05

Ўқитувчилар нега вазирлик тизимидаги ташкилотни судга берди?
Таълим
26.08.2025, 17:24

Ўзбекистон ҳукумати Чорвоқдаги Sea Breeze лойиҳасини тасдиқлади. Нималар хавотирли?
Ўзбекистон
04.08.2025, 10:26

Ўзбекистонлик талабалар Россиядаги уруш ҳудудига мажбурий юборилмоқда. Улар президент Мирзиёевдан ёрдам сўраб, видеомурожаат йўллади
Ўзбекистон
12.08.2025, 12:30

Қўй жон дардида, қассоб гўшт дардида: Тошкент вилоят ҳокимлилиги Чорвоқдаги курорт ҳақида баёнот берди
Иқтисодиёт
06.08.2025, 14:12

Экологлар эътирозларидан сўнг ҳукумат Чорвоқдаги Sea Breeze лойиҳасига қўйиладиган талабларни кучайтирди
Ўзбекистон
01.08.2025, 17:01
сўнгги янгиликлар

Ижро иши бўйича кафолат маблағлари институти жорий этилмоқда
Ўзбекистон
28.08.2025, 21:20

Ғалла ва дуккакли экинлардан 6,1 млн тонна ҳосил олинди
Иқтисодиёт
28.08.2025, 20:28

Ўзбекистонда «рақамли суд» қандай ишлайди?
Ўзбекистон
28.08.2025, 19:28

Хорижий оғир юк машиналарининг Ўзбекистонда юриши тўловлари қимматлади
Иқтисодиёт
28.08.2025, 17:23

Ғазо секторидаги Исроил ҳужумлари қурбонлари сони 62 895 нафарга етди
Жаҳон
28.08.2025, 16:19

Канадалик фотомухбир агентликни Исроил ташвиқотини қўллаб-қувватлаганликда айблаб, Reuters агентлигидан кетди
Жаҳон
28.08.2025, 16:13

Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?
Спорт
28.08.2025, 15:34

Ўзбекистон аҳолиси 38 млн кишига етди
Ўзбекистон
28.08.2025, 15:05

Қирғизистондан ноқонуний олиб келинган 19 кг тилла буюмлар тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
28.08.2025, 14:19

Туркияда бутун мамлакат бўйлаб бомбапаноҳгоҳлар қурилишини тасдиқланди
Жаҳон
28.08.2025, 14:05

Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин
Спорт
28.08.2025, 13:24
машҳур янгиликлар

Шерзодхон Қудратхўжани нацизмда айблаган блогер жаримага тортилди
Ўзбекистон
13.08.2025, 11:05

Ўқитувчилар нега вазирлик тизимидаги ташкилотни судга берди?
Таълим
26.08.2025, 17:24

Ўзбекистон ҳукумати Чорвоқдаги Sea Breeze лойиҳасини тасдиқлади. Нималар хавотирли?
Ўзбекистон
04.08.2025, 10:26

Ўзбекистонлик талабалар Россиядаги уруш ҳудудига мажбурий юборилмоқда. Улар президент Мирзиёевдан ёрдам сўраб, видеомурожаат йўллади
Ўзбекистон
12.08.2025, 12:30

Қўй жон дардида, қассоб гўшт дардида: Тошкент вилоят ҳокимлилиги Чорвоқдаги курорт ҳақида баёнот берди
Иқтисодиёт
06.08.2025, 14:12

Экологлар эътирозларидан сўнг ҳукумат Чорвоқдаги Sea Breeze лойиҳасига қўйиладиган талабларни кучайтирди
Ўзбекистон
01.08.2025, 17:01