2026 йилда вазирликларга қанча бюджет маблағи ажратилди?

2026 йил учун Ўзбекистон давлат бюджети даромадлари 368,918 трлн сўм, харажатлари 328,707 трлн сўм этиб белгиланган. 

Иқтисодиёт

16.09.2026, 18:05

Улашиш:

2026 йилда вазирликларга қанча бюджет маблағи ажратилди?

Республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағлар 328,371 трлн сўмни ташкил этади.

Ўзбекистонда 2026 йил учун давлат бюджети 2025 йил 25 декабрда қабул қилинган O‘RQ-1105-сон қонун билан тасдиқланган. Қонунга кўра, консолидациялашган бюджет харажатлари 567,738 трлн сўм этиб белгиланган.

Қонуннинг 5-иловасида республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари кўрсатилган.

 

Вазирликларга ажратилган маблағлар

2026 йилда вазирликлар учун белгиланган маблағлар қуйидагича:

ВазирликМаблағ
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги63,692 трлн сўм
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги105,072 трлн сўм
Сув хўжалиги вазирлиги9,961 трлн сўм
Соғлиқни сақлаш вазирлиги6,922 трлн сўм
Транспорт вазирлиги7,306 трлн сўм
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги6,364 трлн сўм
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги3,353 трлн сўм
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги2,232 трлн сўм
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги1,622 трлн сўм
Маданият вазирлиги1,282 трлн сўм
Ташқи ишлар вазирлиги1,217 трлн сўм
Спорт вазирлиги1,230 трлн сўм
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги838,308 млрд сўм
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги582,805 млрд сўм
Рақамли технологиялар вазирлиги528,538 млрд сўм
Адлия вазирлиги360,804 млрд сўм
Энергетика вазирлиги110,005 млрд сўм

 

Энг катта маблағ Иқтисодиёт ва молия вазирлигига

Жадвалдаги вазирликлар орасида энг катта маблағ Иқтисодиёт ва молия вазирлигига — 105,072 трлн сўм миқдорида белгиланган.

Бироқ бу маблағни вазирликнинг маъмурий харажатлари сифатида талқин қилиш тўғри эмас. Маблағ таркибида давлат қарзига хизмат кўрсатиш, Пенсия жамғармасига трансфертлар, газ хариди, капитал қўйилмалар ва турли ривожлантириш дастурлари учун харажатлар ҳам бор.

Жумладан, давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича фоиз тўловлари учун 24,029 трлн сўм, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига 23 трлн сўм, табиий газ билан боғлиқ харажатларга 5,9 трлн сўм, капитал қўйилмаларга 3,676 трлн сўм ва аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурларига 2,702 трлн сўм кўзда тутилган.

 

Мактаб таълимига 63,7 трлн сўм

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги учун 63,692 трлн сўм белгиланган.

Маблағлар таркибида дарсликларни янгилаш учун 1,985 трлн сўм, хорижий ўқитувчиларни жалб қилиш учун 700 млрд сўм ҳамда давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотларига субсидиялар учун 4,669 трлн сўм назарда тутилган.

 

Сув хўжалигига қарийб 10 трлн сўм

Сув хўжалиги вазирлигига 9,961 трлн сўм ажратилиши белгиланган.

Унинг 6 трлн сўми сув хўжалиги тизимидаги насос станцияларининг электр энергияси харажатларини қоплашга йўналтирилади. Ривожлантириш дастурларига 6,760 трлн сўм, капитал қўйилмаларга эса 1,420 трлн сўм кўзда тутилган.

 

Транспорт соҳасига 7,3 трлн сўм

Транспорт вазирлиги учун 7,306 трлн сўм белгиланган. Бу маблағнинг асосий қисми вазирликнинг маъмурий харажатларига эмас, соҳадаги дастур ва жамғармаларга йўналтирилади.

Хусусан, Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармасига 6,732 трлн сўм трансферт ажратилиши кўзда тутилган.

 

Таълим, тиббиёт ва маданият

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига 6,364 трлн сўм, Соғлиқни сақлаш вазирлигига 6,922 трлн сўм, Маданият вазирлигига эса 1,282 трлн сўм ажратилиши белгиланган.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги маблағлар тиббий хизматлар, вакцинация, онкология, гемодиализ, оналар ва болалар саломатлиги, тиббий ускуналар ҳамда бошқа дастурларни молиялаштиришга йўналтирилади.

Шу билан бирга, вазирликлар учун кўрсатилган суммаларни тўғридан-тўғри уларнинг маъмурий харажатлари деб қабул қилиш мумкин эмас. Бир қатор вазирликлар бўйича маблағлар таркибида соҳавий дастурлар, трансфертлар, капитал қўйилмалар ва бошқа йирик харажатлар ҳам мавжуд.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

«Футбол — бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

Ўзбекистонда пахта ҳосили 5 миллион тоннадан ошди: 35 йиллик рекорд янгиланди

Рекорд ҳосилга қандай эришилди?

Ўзбекистон

05.11.2026, 09:51

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил

Британиялик Карл Бушби дунё бўйлаб саёҳатини қандай якунлади?

Маданий

04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган

Онлайн савдода нималарга эътибор қилиш лозим?

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?

Самарқандда ШҲТ плюс хавфсизлик бўйича экспертлар мулоқоти ўтказилади

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин

Жамоат транспортида хавфсизлик масаласи кун тартибида.

Ўзбекистон

04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда

Беларусь президенти Александр Лукашенко Украинадаги уруш яқин ойларда тугашига ишонч билдирмоқда. Унинг айтишича, агар Россия-Украина уруши тез орада тугамаса "учинчи жаҳон уруши" бошланиши мумкин.

Жаҳон

03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди

Жаҳон банкининг янги ҳисоботига кўра, 2011–2023 йилларда Ҳиндистонда қарийб 500 миллион киши камбағалликдан чиққан. 

Жаҳон

03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди

Абонент розилиги, қўнғироқ вақти ва реклама тарқатувчи ташкилотларга нисбатан янги талаблар амал қилади.

Ўзбекистон

03.11.2026, 11:43

Illyustrativ tasvir

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди

Янги талаб тафсилотлари билан танишинг.

Иқтисодиёт

03.11.2026, 10:30

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →