Ўзбекистоннинг рақамли иқтисодиётга ўтиш тажрибаси: янги ёндашувлар
Ўзбекистон айрим соҳаларда нақд пулсиз тўлов тизимига ўтишни тезлаштирмоқда. Хусусан, АЁҚШ ва алкоголь савдосида электрон ҳисоб-китобларга устуворлик берилмоқда. Бу борада дунё тажрибаси нима дейди?
Иқтисодиёт
13.05.2026, 17:31
Улашиш:

Ўзбекистон сўнгги йилларда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва молиявий тизим шаффофлигини таъминлаш борасида ўзига хос тажрибани амалга оширмоқда.
Хусусан, мамлакатимизда АЁҚШ ва алкоголь маҳсулотлари савдоси каби айрим стратегик йўналишларда ҳисоб-китобларни тўлиқ нақд пулсиз шаклга ўтказиш чоралари кўрилди. Бу иқтисодиётда нақд пул айланмасини камайтиришга қаратилган мақсадли соҳавий ёндашув ҳисобланади.
Жаҳон амалиётига назар ташласак, турли давлатлар бу борада турлича усуллардан фойдаланишини кўришимиз мумкин:
Куба — Ўзбекистонга энг яқин аналог. Бу ерда давлат расмий равишда АЁҚШларда нақд пул қабул қилишни тақиқлади. Сабаб — ёқилғи бозоридаги коррупция ва қора иқтисод.
Швеция ва Финляндия — АЁҚШларда нақд пул билан тўлов амалий жиҳатдан мумкин эмас, чунки улар автоматлаштирилган. Бироқ бу қонун эмас, балки бизнеснинг ўз қароридир.
Европа — Европанинг айрим мамлакатларида нақд пул лимитлари жуда паст. Масалан, Грецияда бирор харидни нақд пул билан амалга ошириш лимити 500 еврога тенг. Демак, агар харид қиймати шу суммадан ошса, уни фақат карта ёки электрон тўлов орқали амалга ошириш мумкин. Италияда эса бу порог 1000 евро. Шу сабабли қимматбаҳо алкоголь ёки катта партиядаги товарларни нақд пул билан сотиб олиш амалда имконсиз. Бу чекловлар катта харидларни автоматик равишда нақд пулсиз ҳисоб-китобга ўтказади ва давлатнинг асосий мақсади — қора иқтисод ва солиқдан қочиш ҳолатларини чеклаш.
АҚШ — федерал даражада нақд пулни қабул қилиш мажбурий эмас. Яъни, қонун даражасида бизнесни нақд пулдан бош тортиш учун жазо йўқ. Бироқ айрим штатлар ва шаҳарларда бу масалага алоҳида ёндашилган. Масалан, Нью-Йорк, Сан-Франциско ва Нью-Джерсида чакана савдо нуқталари нақд пулни қабул қилмаса, катта жарималарга тортилади. Бу чоралар кам таъминланган ва кекса авлод ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида жорий этилган, чунки уларда банк карталари ёки мобил иловалардан фойдаланиш имконияти чекланган.
Хитой — рақамли тўловлар етакчи бўлса-да, давлат нақд пулдан тўлиқ воз кечишни тақиқлайди. WeChat Pay ва Alipay орқали тўловлар умумий айланманинг 90 фоизини ташкил этса ҳам, Хитой Халқ банки компанияларни банкнот қабул қилишга мажбур қилади. Агар бизнес нақд пулни қабул қилмаса, катта жарималарга тортилади. Масалан, автотураргоҳда нақд пулни қабул қилмаган компания 20 минг юангача жарима олиши мумкин. Бу сиёсат орқали давлат банкнотни расмий тўлов воситаси сифатида ҳимоя қилади.
Россия — фуқаролар учун чекловлар йўқ. Яъни, ҳар қандай товар ва хизматни, жумладан АЁҚШ ва коммунал хизматларни, исталган миқдорда нақд пул билан тўлаш мумкин. Аммо бизнес учун лимитлар мавжуд: юридик шахслар ва индивидуал тадбиркорлар бир шартнома доирасида 100 минг рублдан ортиқ нақд пул билан ҳисоб-китоб қила олмайди. Бу чеклов солиқдан қочиш ва қора иқтисодга қарши курашиш мақсадида жорий этилган.
Араб давлатлари — Саудия Арабистони ва БААда рақамли тўловлар жадал ривожланмоқда. Саудияда ҳар бир дўкон ва АЁҚШ мажбурий тарзда терминал ўрнатиши шарт, аммо харидор танлов ҳуқуқини сақлаб қолади: хоҳласа карта, хоҳласа нақд пул. БААда эса давлат хизматлари ва жарималар тўлиқ рақамли форматга ўтган, аммо бозор ва маиший савдода нақд дирҳамлар ҳали ҳам қабул қилинади. Бу моделда давлат рақамли тўловни тарғиб қилади, лекин чеклов қўймайди.
Япония — дунёдаги энг технологик мамлакатлардан бири бўлса-да, жамиятда нақд пулга ишонч жуда юқори. Японияда катта харидларни ҳам нақд пул билан амалга ошириш мумкин. Бунинг сабаби — маданий омиллар ва хавфсизликка ишонч. Японлар банкнотни «ишончли ва аниқ» восита сифатида қабул қилади. Шу боис ҳукумат рақамли тўловларни тарғиб қилса-да, нақд пулни чекламайди.
Жанубий Корея — рақамли тўловлар етакчи, айниқса KakaoPay ва Naver Pay каби иловалар орқали. Бироқ давлат нақд пулни тўлиқ тақиқламайди. Кореяда ҳатто марказий банк «рақамли вона» пилотини ишга туширган, лекин банкнотни расмий тўлов воситаси сифатида сақлаб қолишни муҳим деб ҳисоблайди. Бу сиёсат орқали жамиятда рақамли ва анъанавий тўловлар бирга мавжуд бўлиб, фуқаролар танлов ҳуқуқини сақлайди.
Ривожланган давлатлар иккита асосий сабабга кўра нақд пулсиз ҳисоб-китобга тўлиқ ўтишдан қочадилар:
- Конституциявий ҳуқуқлар. АҚШ ва Европа Иттифоқида марказий банк банкнотлари қонунга кўра расмий тўлов воситаси ҳисобланади. Шу сабабли уларни қабул қилишни чеклаш кўпинча фуқаролар ҳуқуқларини бузиш сифатида баҳоланади.
- Хавфсизлик масаласи. Электр энергиясининг кенг кўламли ўчиши ёки киберҳужумлар содир бўлган тақдирда, нақд пулсиз ишлайдиган ёнилғи қуйиш шохобчалари фаолияти бутунлай тўхтаб қолади. Шу боис Германия ва Скандинавия давлатлари ҳукуматлари, аксинча, стратегик объектлар зиммасига қоғоз пулларни қабул қилиш тизими доимий ишлаб туришини қонунан талаб қилади.
Ўзбекистон эса бу борада ўзига хос рақамлаштириш йўлини танлади. Мамлакатимизда яширин иқтисодиёт кўламини қисқартириш, молиявий тизим шаффофлигини таъминлаш ва аҳоли учун тенг имкониятлар яратиш мақсадида айрим стратегик тармоқлар босқичма-босқич нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимига ўтказилмоқда.
Шу билан бирга, халқаро тажриба шуни кўрсатадики, яширин секторга қарши курашда комплекс ёндашув муҳим аҳамиятга эга. Масалан, ривожланган давлатлар бу жараёнда кўпроқ солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш, рақамли мониторингни кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш каби эволюцион усулларга таянади.
Мақола муаллифи: А.Солиев
мавзуга оид янгиликлар

“Яширин иқтисодиёт харитаси” платформаси ишга туширилади
Иқтисодиёт
27.06.2026, 14:35

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03

Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш секинлашади: Ўзбекистонда ҳолат қандай?
Иқтисодиёт
15.10.2026, 17:15

Ўзбекистон бензин импортини 54 фоизга оширди
Иқтисодиёт
17.08.2026, 17:25

Financial Times: Ўзбекистоннинг минтақадаги таъсири кучаймоқда
Ўзбекистон
17.08.2026, 11:25

Банк карталарида йирик пул айланмалари ва болалар ҳисобварақлари назорати кучайтирилди
Иқтисодиёт
11.08.2026, 10:08
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
сўнгги янгиликлар

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?
Жаҳон
02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди
Ўзбекистон
02.11.2026, 13:03

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди
Иқтисодиёт
31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Ўзбекистон
31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи
Жаҳон
30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради
Иқтисодиёт
30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси
Маданий
29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди
Жаҳон
29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
