“Яширин иқтисодиёт харитаси” платформаси ишга туширилади

Янги платформа яширин иқтисодиёт хавфини аниқлаб, ҳудуд ва соҳаларни "қизил", "сариқ", "яшил" тоифаларга автоматик ажратади.

Улашиш:

“Яширин иқтисодиёт харитаси” платформаси ишга туширилади

Президент Шавкат Мирзиёев яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш ва соҳада прокурор назорати самарадорлигини ошириш юзасидан тақдимот билан танишди.

Бу борада тизимли ишлар амалга оширилиши натижасида:

  • сўнгги икки йилда кузатилмайдиган иқтисодиёт улуши 35 фоиздан 23 фоизгача камайди;
  • буджетга қўшимча 38 триллион сўм ундирилди;
  • расмий банд аҳоли сони 8,5 миллион нафардан ошди;
  • расмий ўртача иш ҳақи эса 6,5 миллион сўмга яқинлашди.

Шу билан бирга, яширин иқтисодиёт улуши ҳали ҳам юқорилигича қолмоқда.

 

Хуфиёна айланмаларнинг жорий ҳолати

Жорий йилнинг биринчи чорагида кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми соҳалар кесимида қуйидагича:

-      қишлоқ хўжалигида 81,1 триллион сўм;

-      савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида 24,5 триллион сўм;

-      қурилишда 23,9 триллион сўм;

-      саноатда 6,7 триллион сўм.

Мамлакатда 2030-йилгача яширин иқтисодиёт ҳажмини икки баробар қисқартириш, расмий банд аҳоли сонини 14 миллион нафарга, нақдсиз тўловлар улушини 75 фоизга етказиш мақсад қилинган.

 

“Яширин иқтисодиёт харитаси”

Тақдимотда Бош прокуратура томонидан яратилган ва синов тариқасида ишга туширилган “Яширин иқтисодиёт харитаси” платформасининг имкониятлари ҳақида ахборот берилди.

Платформа иқтисодиётнинг 22 та асосий тармоғи, 85 та соҳа, 14 та маъмурий ҳудуд ва 208 та туман-шаҳар кесимида яширин айланмалар хавфини аниқлаш ва масъуллар томонидан уларнинг бартараф этилишини назорат қилади.

Натижада у буджет даромадларини ошириш ҳамда соғлом рақобатни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Платформа таҳлиллари асосида яширин иқтисодиёт хавфи ва эҳтимолий буджет йўқотиши миқдоридан келиб чиқиб, соҳа ва ҳудудлар автоматик тарзда “яшил”, “сариқ” ҳамда “қизил” тоифаларга ажратилади.

Мазкур платформа орқали лицензиясиз фаолият юритиш, ҳақиқий айланма, иш ўринлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасини яшириш, рентабеллик ва фойдани камайтириш каби хавфлар автоматик аниқланади.

Масъулларга 1 октабрга қадар 70 дан ортиқ ахборот тизимини платформага интегратсия қилиш, 1 январга қадар барча ҳудудлар ва соҳаларни ушбу платформа билан қамраб олиб, тўлиқ ишга тушириш топширилди.

Шунингдек, барча тадбиркорлик субектлари учун тенг рақобат шароитларини яратиш ва яширин иқтисодиётни қисқартиришда мутасаддиларнинг масъулиятини оширишда прокурор назоратини кучайтириш вазифаси қўйилди.

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда “Экологик технологиялар саноат парки” ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бекобод металлургия комбинати ҳудудида 90 гектар майдонда тайёр инфратузилмага эга “Ўзбекистон экологик технологиялар саноат парки” ташкил этилишини маълум қилди.

Ўзбекистон

13.07.2026, 15:52

Ўзбекистоннинг рақамли иқтисодиётга ўтиш тажрибаси: янги ёндашувлар

Ўзбекистон айрим соҳаларда нақд пулсиз тўлов тизимига ўтишни тезлаштирмоқда. Хусусан, АЁҚШ ва алкоголь савдосида электрон ҳисоб-китобларга устуворлик берилмоқда. Бу борада дунё тажрибаси нима дейди?

Иқтисодиёт

13.05.2026, 17:31

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди

Кинорежиссёрга уч хонали хонадон калити топширилди. Мусоқов бу қарорни оиласи учун кутилмаган совға деб атади.

Маданий

26.10.2026, 17:36

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев ва Тамим бин Ҳамад Ол Соний қўшма лойиҳаларни ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқди.

Ўзбекистон

26.10.2026, 15:33

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил

Британиялик Карл Бушби дунё бўйлаб саёҳатини қандай якунлади?

Маданий

04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган

Онлайн савдода нималарга эътибор қилиш лозим?

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:45

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →