Аёллар ҳам ҳарбий хизматга чақирилаётган давлатлар кўпаймоқда
Дунёда аёлларни ҳарбий хизматга жалб қилиш тенденцияси тобора кучаймоқда. Қатор давлатлар хавфсизлик таҳдидлари, армия учун кадр етишмаслиги ва гендер тенглиги сиёсати туфайли аёллар учун ҳам мажбурий ёки ихтиёрий ҳарбий хизмат тизимини кенгайтирмоқда.
Жаҳон
21.05.2026, 13:05
Улашиш:

Бу борада Исроил энг машҳур мисоллардан бири ҳисобланади. Мамлакатда 1949 йилдан бери қизлар ҳам 18 ёшдан кейин армияга чақирилади. Эркаклар 36 ой, қизлар эса 21 ой хизмат қилади. Бугун Исроил армиясида аёллар улуши қарийб 30 фоизни ташкил этади.
Шимолий Кореяда эса аёллар учун ҳарбий хизмат янада қаттиқ тартибда амал қилади. Мамлакатда эркаклар 10 йил, аёллар эса 7 йил хизмат қилади. 2015 йилдан бери 17 ёшга тўлган қизлар ҳам чақирувга жалб этилади.
Европада биринчи бўлиб Норвегия гендер-нейтрал чақирув тизимини жорий қилди. 2015 йилдан бери 19–44 ёш орасидаги эркак ва аёллар бир хил асосда ҳарбий хизматга чақирилмоқда. Ҳозир Норвегия Қуролли кучларида аёллар улуши 34 фоизга етган.
Швеция ҳам 2018 йилдан бошлаб эркаклар ва аёллар учун бир хил ҳарбий чақирув тизимини тиклади. Мамлакатда хизмат муддати 6 ойдан 15 ойгача давом этади. Кейинги йилларда чақирилувчилар сони икки баробарга ошган.
Дания эса аёллар учун мажбурий ҳарбий хизматни жорий этган сўнгги давлат бўлди. Янги қарорга кўра, 2026 йилдан бошлаб 18 ёшга тўлган қизлар ҳам чақирув тизимига тушиши мумкин.
Африка ва Осиё давлатларида ҳам бу амалиёт кенгаймоқда. Эритрея, Чад, Мозамбик, Хитой, Шарқий Тимор ва Шимолий Кореяда аёллар ҳарбий хизматга жалб қилинади.
АҚШ, Украина, Буюк Британия, Франция, Германия, Туркия ва Японияда эса аёллар армияда ихтиёрий хизмат қилиб, жанговар бўлинмаларда ҳам фаолият юритмоқда.
2024 йилда НАТО “Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик” дастурини янгилаб, армияда аёллар иштирокини оширишни стратегик вазифалардан бири сифатида белгилади. Альянс аёлларни раҳбарлик лавозимларига жалб қилиш ва улар учун тенг имконият яратишга урғу бермоқда.
Сўнгги йилларда демографик пасайиш ва хавфсизликка оид хавотирлар кўплаб давлатларни янги чақирув моделларини кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Шу сабабли аёлларни армияга жалб қилиш энди фақат ижтимоий масала эмас, балки миллий хавфсизлик сиёсатига айланиб бормоқда.
Муаллиф: Мафтуна Бахтиёрова
мавзуга оид янгиликлар

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?
Жаҳон
02.11.2026, 16:55

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Роналду Португалия терма жамоасини тарк этмоқда
Спорт
06.10.2026, 15:41

Путин НАТО билан қарама-қаршиликда ҳеч қачон ютмаслигини билади – Марк Рютте
Сиёсат
01.10.2026, 16:09

Трамп Украина учун сарфлаган пулларни қайтаришни талаб қилмоқда
Сиёсат
04.09.2026, 16:28
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент
Ўзбекистон
04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил
Маданий
04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон
04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда
Жаҳон
03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди
Жаҳон
03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди
Ўзбекистон
03.11.2026, 11:43

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди
Иқтисодиёт
03.11.2026, 10:30

АҚШда исломофобия кучаймоқда
Жаҳон
03.11.2026, 10:22

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

Исроил кучлари Ал-Жазира мухбирини ҳибсга олди
Жаҳон
03.11.2026, 10:00

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди
Жаҳон
03.11.2026, 09:49

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?
Жаҳон
02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди
Ўзбекистон
02.11.2026, 13:03
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
