Путин НАТО билан қарама-қаршиликда ҳеч қачон ютмаслигини билади – Марк Рютте
Россия НАТО Болтиқ денгизида ҳаво ва денгиз блокадасига тайёргарлик кўраётганини иддао қилмоқда. НАТО Бош котиби бунга жиддий муносабат билдирди.
Сиёсат
01.10.2026, 16:09
Улашиш:

Россия НАТОни агар Ғарб альянси Болтиқ бўйидаги эксклав – Калининградни қуршаб олишга уринса, ядровий арсенални ҳам ўз ичига олган жамики қурол-яроғларидан фойдаланишга шайлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда НАТОга аъзо давлатларга юборилган дипломатик ҳужжатда айтилган.
30 сентябрь куни юборилган дипломатик меморандумда таъкидланишича, Москва НАТО Калининградга ҳаво ва денгиз блокадаси тайёрлаётгани ҳақида маълумотга эга.
Бу даъвога НАТО Бош котиби Марк Рютте жавоб қайтарди. У НАТО мудофаа альянси эканини айтиб, Россияни ядровий таҳдидларни тўхтатишга чақирди ва ушбу ҳужжат вазиятни ижобий тарафга ўзгартирмаслигини таъкидлади.
Шунингдек, Рютте таҳдиднинг жиддийлигини паст баҳолади. Унинг айтишича, Владимир Путин НАТО билан тўғридан-тўғри қарама-қаршиликда «ҳеч қачон ғалаба қила олмаслигини билади».
Польша ва Литва билан чегарадош бўлган Калининград Россияга тегишли ҳудуд бўлиб, Болтиқ денгизи бўйида жойлашган. Минтақа Россиянинг муҳим ҳарбий таянч ҳудуди ҳисобланади. Бу ерда Россиянинг Болтиқ флоти ҳамда ядровий каллакларни олиб юришга қодир «Искандер» ракета тизимлари жойлаштирилган.
Россия Украинага қарши кенг кўламли уруш бошланганидан бери бу кескинлик қўшни давлатларга ҳам таъсир кўрсатмоқда.
Сўнгги ҳафталарда Россия самолётлари ҳаво ҳудудига кириб келгани ҳақидаги хабарлардан кейин Польша ҳаво мудофаасини кучайтирди. Дания расмийлари эса икки ҳафта аввал Россия ҳарбий кемаси Болтиқ денгизи устида Дания ҳарбий вертолёти яқинида иккита сигнал ракетасини отганини маълум қилди.
Сиёсат
01.10.2026, 16:09
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

ЕИ ва НАТО Россияга босимни кучайтиради
Сиёсат
03.09.2026, 14:46

Трамп: Путин НАТО ҳудудига ҳужум қилмайди
Жаҳон
28.08.2026, 11:06

Рютте: «Россия тушуниши керак – НАТО унинг армиясидан анча кучли»
Жаҳон
26.06.2026, 15:34

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

Россиядан 1 миллион рублдан ортиқ нақд пул олиб чиқилмайди
Иқтисодиёт
30.09.2026, 14:58

Ким Чен Ин Россия-Украина урушини «Муқаддас уруш» деб атади
Жаҳон
15.09.2026, 10:22
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
сўнгги янгиликлар

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади
Иқтисодиёт
10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади
Ўзбекистон
09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
