updated: 21.03.2026, 19:59

Эрондаги воқеада Хитойдан олиб келинган ракета ёқилғиси портлаб кетган бўлиши мумкин

Жорий йилнинг 26 апрель куни Эроннинг Бандар-Аббос шаҳридаги Шаҳид-Ражаи портида кучли содир бўлган кучли портлаш ортидан 1200 дан ортиқ киши жароҳатланган ва 36 киши ҳалок бўлган. Воқеа ортидан Эрон Ислом Республикасида 3 кунлик мотам эълон қилинди.

Жаҳон

28.04.2025, 10:31

Улашиш:

Eron Bandar-Abbos shahridagi Shahid-Rajai portidagi portlash

Muhammad Rasul Moradi / IRNA / AP / Scanpix / LETA

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, портлаш оқибатида бир неча километр радиусдаги биноларнинг деразалари синиб кетган, интернетда тарқалган кадрларда портлашдан кейин осмонда қўзиқорин шаклидаги булут ҳосил бўлганини кўриш мумкин.

Foto: Meysam Mirzadeh 

Ҳозирги вақтга қадар Эрон расмийлари портлаш қандай келиб чиққани бўйича расмий маълумот бергани йўқ. Аммо тахминларга кўра, портдаги "Амбреу" хусусий юк ташиш хавфини баҳолаш компаниясидаги ракета ёқилғиси бўлган контейнерлар портлаган.

Foto:  Muhammad Rasul Moradi / IRNA / AP / Scanpix / LETA 

2025 йил январь ойида Эрон кемаси Хитойдан қаттиқ ракета ёқилғиси ва портловчи моддаларни оксидловчи натрий перхлорат моддасини  Бандар Аббос шаҳри яқинидаги портга олиб келган. Тарқалган хабарларга кўра, портдаги портлаган контейнер Хитойдан олиб келинган контейнер бўлиши мумкин.

 

Аммо, Эрон расмийлари аввалига портлаш ҳеч қандай ҳарбий материаллардан келиб чиқмаганини айтди. Бироқ, кейинчалик портлаш портловчи моддаларнинг эҳтиётсизлиги билан содир бўлганлиги маълум бўлди. Шундан сўнг, Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчининг айтишича, мамлакат разведка хизматлари “аввалги қўпорувчилик ва суиқасдларни инобатга олган ҳолда” ҳукумат шай ҳолатга келтирилди. Ҳозирги вақтда фожиа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эрон соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳўрмузгон вилоятида фавқулодда ҳолат режими эълон қилиб, аҳолидан уйларда қолиш ва деразаларни тамбалаб, ниқоб тақиб юриш сўраган.

Эрон президенти Масъуд Пизишкиён портлаш бўйича текширув боришини назорат қилиш учун мамлакат ички ишлар вазири ушбу ҳудудга юборилганини маълум қилган. У портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар учун "чуқур ҳамдардли" изҳор этган.

Foto: Muhammad Rasul Moradi / IRNA / AP / Scanpix / LETA

 

Рус нашрларининг ёзишича, 27 апрель куни Россия президенти Владимир Путин Бандар-Аббос шарида жойлашган портидаги қурбонлар ва кенг кўламли вайронагарчиликлар муносабати билан Эрон раҳбариятига ҳамдардлик билдирган ҳамда ёнғинни ўчиришга ёрдам бериш учун Россия Эронга Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг иккита самолёти – Be-200ЧС амфибия самолёти ва Il-76 самолётини юборган.

 

Шу куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эронда содир бўлган воқеа оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилганлиги сабабли мамлакат раҳбари Масъуд Пезишкиёнга таъзия мактубини йўллаган.

 

"Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳат олганлар тез фурсатда шифо топишини тилади", дейилади хабарда.

 

Бандар Аббосдаги портлаш Уммонда Эрон ва АҚШ ўртасида Эрон ядро дастури тақдири бўйича музокараларнинг сўнгги раунди бошланган куни содир бўлган.

мавзуга оид янгиликлар

Трамп маъмурияти Саудияга 48 та F-35 сотилишини маъқуллади

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Саудия Арабистонига 48 та F-35 қирувчи самолётини сотиш режасини маъқуллаб, келишувни тасдиқлаш учун Конгрессга тақдим этди. 

Жаҳон

18.09.2026, 09:50

Сунъий интеллект АҚШ ва Хитойнинг асосий рақобат майдонига айланди

Си Сзинпиннинг АҚШга режалаштирилган ташрифи олдидан Вашингтон ва Пекин СИ хавфсизлиги ва ривожланиши бўйича келишувга эриша олмаяпти.

Жаҳон

15.09.2026, 11:42

Дунё харитаси янгиланмоқда: Африка аслида биз ўйлагандан анча катта

Меркатор харитасида Африка Гренландияга деярли тенгдек кўринади. Аслида эса Африка ҳудуди Гренландияникидан қарийб 14 баравар катта.

Жаҳон

08.09.2026, 16:09

Хитой Тинч океанига баллистик ракета учирди

Синов тариқасида учирилган бу ракета Хитой қирғоқларидан туриб АҚШга етиб бора олади. 

Жаҳон

07.07.2026, 11:10

Филиппин АҚШнинг ҳарбий ҳудудига айланмоқдами?

Филиппинда ўтказилаётган кенг кўламли “Balikatan” ҳарбий машғулотлари мамлакат жамоатчилиги орасида жиддий хавотир уйғотмоқда. 

Жаҳон

25.05.2026, 13:22

Хитой технологик кадрларини АҚШдан ортга қайтармоқда

АҚШда ишлаган минглаб хитойлик муҳандис, олим ва IT мутахассислари Хитойга қайта бошлади. Бу жараён айниқса сунъий интеллект, робототехника ва биотехнология соҳаларида кучайган.

Жаҳон

14.05.2026, 17:42

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Исроил сайлови олдидан хавфсизлик масаласи асосий мавзу бўлиб қолмоқда

 Айрим таҳлилчилар мамлакат ҳарбий нуқтаи назардан хавфсизроқ бўлганини айтса, жамоатчиликда хавфсизлик ҳисси ҳануз юқори эмас.

Сиёсат

21.09.2026, 17:34

Тошкент аэропортида 1,3 млрд сўмлик яширинча олтин тўхтатиб қолинди

Тошкент аэропортида Дубайдан келган фуқаронинг юкидан 1,293 млрд сўмлик заргарлик буюмлари ва олтин қуймалари топилди.

Ўзбекистон

21.09.2026, 16:32

Эрон иқтисодиёти уруш фонида 10 фоиздан кўпроқ қисқарди

Эронда ялпи ички маҳсулот йиллик ҳисобда 10,1 фоизга камайган. Энг катта пасайиш нефть ва газ соҳасида қайд этилган.

Иқтисодиёт

21.09.2026, 16:21

БАА Ғазога 781 тонна гуманитар ёрдам ва 9 та сув цистернаси юборди

БАА Ғазо секторига 781 тонна гуманитар ёрдам ва 9 та сув цистернасини етказди. Ёрдам 57 та юк машинасидан иборат 4 та конвой орқали юборилган.

Жаҳон

21.09.2026, 12:23

АҚШ Халқаро жиноий судига қарши кенг кўламли санкциялар тайёрламоқда

Трамп маъмурияти Халқаро жиноий судга (ХЖС) қарши кенг кўламли санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда. Таклиф қилинаётган чоралар суднинг молиявий операцияларига таъсир қилиши мумкин.

Жаҳон

21.09.2026, 11:12

5 млрд сўмлик кредитни ўзлаштиришда гумонланган ўзбекистонлик Туркияда ушланди

Туркияда Ўзбекистонда 5 млрд сўм миқдоридаги кредит маблағларини ўзлаштиришда гумонланиб, халқаро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. У мамлакатга қайтарилиб, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.

Ўзбекистон

21.09.2026, 10:18

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди

Нега?

Ўзбекистон

21.09.2026, 10:02

Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда

Минтақа кузатувлар тарихидаги энг катта йўқотишлар қайд этилган дунёнинг учта ҳудуди қаторига кирган.  

Ўзбекистон

21.09.2026, 09:42

Покистоннинг Афғонистонга ҳаво ҳужумида камида 3 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Афғонистон Кунар вилоятига берган ҳаво зарбаси оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди.

Жаҳон

21.09.2026, 09:25

АҚШнинг ўқ-дори заҳираси камаймоқда

Пентагон маълумотларига кўра, АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси харажатлари 3 сентябрь ҳолатига 45,1 миллиард долларга етган. Ҳисоб-китоб ҳали якуний эмас.

Иқтисодиёт

19.09.2026, 12:46

Австралияда тарқалган H5N1 вируси инсонлар учун хавфлими?

Австралияда H5N1 қуш гриппи вируси йўқолиб кетиш хавфидаги денгиз шери ва бошқа сутэмизувчиларда аниқланди. Мамлакатда 576 та ҳолат қайд этилган.

Жаҳон

19.09.2026, 11:42

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди

Маълум қилинишича, гуруҳ аъзоларининг аксарияти Европадаги нуфузли университетнинг Тошкент шаҳридаги филиали талабалари бўлган.

Таълим

19.09.2026, 11:24

Хитойдаги чўл остида улкан сув манбалари топилди

Олимлар ушбу лойиҳа доирасида шўрхок сувлардан фойдаланиш бўйича махсус синов станциясини ташкил этишди. 

Жаҳон

19.09.2026, 11:14

Gemini киберхавфсизлик синовида учта компания тизимига кирди

Google’нинг Gemini сунъий интеллект модели киберхавфсизлик синови вақтида интернетга чиқиб, учта реал компания тизимига кирган. Модель кейин ҳаракатларини тўхтатган.

Фан-технология

19.09.2026, 10:59

Россияда сайловлардан кейин янги сафарбарлик бўлишидан хавотир кучаймоқда

Урушга қарши номзодлар сайловдан четлатилмоқда, айримлари қамоққа олинган.

Жаҳон

19.09.2026, 10:02

Учкўприкда овқатдан заҳарланганлар сони 60 нафарга яқинлашди

Учкўприк туманида овқатдан заҳарланишда гумон қилинганлар 57 нафарга етди. Бу ҳақда Озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси маълумот берди. 

Ўзбекистон

19.09.2026, 09:44

Саида Мирзиёева «Ўзбекфильм»ни ривожлантириш режалари билан таништирди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева «Ўзбекфильм» киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишди. 

Маданий

18.09.2026, 17:19

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда шов-шув бўлган «Врач доимо ҳақ» эълони юзасидан Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Ўзбекистон

18.09.2026, 15:25

iPhone 18 Pro Max’нинг Россияда 18 та функцияси чекланган

Россияда iPhone 18 Pro Max фойдаланувчилари смартфоннинг айрим функцияларидан тўлиқ фойдалана олмайди. Асосий чекловлар Apple Intelligence тизими ва рус тили қўллаб-қувватланмаслиги билан боғлиқ.

Иқтисодиёт

18.09.2026, 15:13

Ўтган йили 124 нафардан ортиқ экология ҳимоячиси ўлдирилган

2025-йилда экология ҳимоячиларига қарши зўравонлик яна кучайган, қотилликларнинг асосий қисми Лотин Америкасида содир бўлган.

Жаҳон

18.09.2026, 15:10

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →