Ғазо ҳақидаги “NAZA” фильми ижодкорлари фуқароликдан маҳрум қилинади – Нетаняҳу
“NAZA” ҳужжатли фильми атрофидаги кескин баҳслар фонида Биньямин Нетаняху аскарларни танқид қилган шахсларни фуқароликдан маҳрум қилиш лойиҳасини таклиф қилмоқда.
Жаҳон
17.09.2026, 16:19
Улашиш:

Бош вазир Биньямин Нетаняху 16 сентябрь куни Исроил аскарларига туҳмат қилган ҳар қандай шахснинг фуқаролигини бекор қилиш тўғрисида қонун қабул қилишга ваъда берди. Бу ҳақда Reuters нашри ёзди.
Бу аскарлар томонидан Ғазо тинч аҳолиси ўлдирилиши ҳақидаги “NAZA” ҳужжатли фильмининг исроиллик режиссёрларига қарши навбатдаги таҳдиддир.
Исроиллик журналистлар Ювал Абраҳам ва Рейчел Шор томонидан суратга олинган “NAZA” фильми Исроилнинг Ғазодаги нишонга олиш қарорларида аҳолининг оммавий ўлими мунтазам равишда ҳисобга олинганини даъво қилади. Нетаняху ва ҳарбийлар эса буни рад этмоқда.
Ўтган ҳафта Венеция кинофестивалида йирик мукофотни қўлга киритган ушбу фильм разведка ходимлари ва аскарлар билан ўтказилган аноним интервьюлар асосида яратилган.
Бу Исроилда кескин эътирозларга сабаб бўлди, ҳарбийлар унга алоқадор бўлган шахсларга нисбатан ҳуқуқий чораларни кўриб чиқмоқда. Шунингдек, Исроилда 27 октябрда бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан юзага келган кескин сиёсий муҳитга ҳам таъсир кўрсатди: сўровларга кўра, Нетаняхунинг ўнг қанот коалицияси мағлуб бўлиши мумкин.
16 сентябрь куни Нетаняху Исроил аскарларига етказилган “улкан зарар”ни бартараф этишга қаратилган иккита қонун лойиҳасини илгари суришга ваъда берди.
“Биринчиси — (Исроил) аскарларига туҳмат қилган ҳар қандай шахснинг фуқаролигини бекор қилиш, иккинчиси эса уларнинг чўнтагига зарба бериш ва туҳмат қилгани учун ундирилиши мумкин бўлган қонуний товон пули миқдорини 20 бараварга ошириш”, – деди Нетаняху.
Нетаняху қонун лойиҳаларини таклиф қилишда учта ҳолатни келтириб ўтди:
- (Исроил) офицерлари ва аскарларини ҳарбий жиноятчилар сифатида тасвирлаган “NAZA” фильми;
- сўлчи собиқ генерал, ҳозирда сиёсатчи бўлган Яир Голаннинг 2025 йилдаги “соғлом ақлга эга мамлакат болаларни хобби сифатида ўлдирмайди” деган сўзлари;
- 2024 йилда ҳарбий ҳуқуқшунос офицер томонидан аскарларнинг ғазолик маҳбусни қийноққа солаётгани акс этган видеонинг ошкор қилиниши.
NAZA киноижодкорлари исроилликларнинг ушбу ҳужжатли фильмни томоша қилиши ва унда илгари сурилган воқеалар баёни устида бош қотириши керак, деб ҳисоблашларини айтишмоқда.
Ғазо соғлиқни сақлаш расмийларининг маълум қилишича, Исроилнинг Ғазонинг катта қисмини вайронага айлантирган ҳарбий кампанияси оқибатида 73 мингдан ортиқ фаластинлик, асосан тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.
Уруш ҲАМАСнинг 2023 йил 7 октябрь куни Исроилга уюштираган ҳужуми ортидан келиб чиққан бўлиб, Исроил маълумотларига кўра, унда 1200 киши, асосан тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.
мавзуга оид янгиликлар

Исроил зарбаси оқибатида Ғазода 5 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
03.10.2026, 11:28

Ғазо: Исроилнинг сўнгги зарбалари бир оиланинг тўрт аъзосини ҳаётдан олиб кетди
Жаҳон
10.09.2026, 16:13

Кушнер: ҲАМАС қуролсизланмагунча Ғазо тикланмайди
Жаҳон
18.08.2026, 14:37

“Ғазо бизники”: Исроил вазири ҳар кеча Ғазода 30–40 нафар фаластинликни ўлдиришга чақирди
Жаҳон
17.08.2026, 10:31

Исроил ҳужумлари туфайли Ғазода 18 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
03.08.2026, 10:01

Исроилнинг 2 нафар вазирига Ирландияга кириш тақиқланди
Жаҳон
06.06.2026, 15:20
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

АҚШда «Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи
Жаҳон
30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради
Иқтисодиёт
30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси
Маданий
29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди
Жаҳон
29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди
Иқтисодиёт
28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Ўзбекистон
27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди
Маданий
26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?
Спорт
26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама
Жаҳон
26.10.2026, 15:54
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
