Исроилнинг 2 нафар вазирига Ирландияга кириш тақиқланди
Ирландия Бош вазири Майкл Мартиннинг фикрича, тақиққа учраган бу икки исроиллик вазир фаластинликларнинг Фаластиндан йўқ бўлишини истайди.
Жаҳон
06.06.2026, 15:20
Улашиш:

Жума куни Ирландия Исроил Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен Гвир ва Молия вазири Безалел Смотричнинг мамлакатга киришини тақиқлаганини эълон қилди ҳамда уларнинг фаластинлик фаолларга нисбатан муносабатини қоралади.
Ўта ўнгчи вазир Бен Гвир ўтган ой Ғазога йўл олган гуманитар ёрдам кемаларида Исроил аскарлари томонидан қўлга олинган фаолларни масхара қилганди. Ўшанда Ирландия Бош вазири Майкл Мартин Ғазодаги можарони кучайтиришда айбланадиган Исроил расмийларига нисбатан мамлакатга киришини чеклаш чораси кўрилишини айтганди.
Бен Гвир 2022 йилда Безалел Смотричнинг ўта ўнгчи “Диний Сионизм” партияси билан тузган иттифоқи қонунчилик сайловларида учинчи ўринни эгаллаганидан сўнг вазир бўлди.
Бен Гвир ва Смотрич биргаликда Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу ўнг қанот коалицион ҳукуматининг асосий таянчлари ҳисобланади.
“Икки вазирнинг нафақат кемалар билан боғлиқ воқеаси, балки доимий баёнотлари ва хатти-ҳаракатлари ҳам моҳиятан фаластинликларнинг Фаластиндан йўқ қилиш истагини англатади”, — деди Мартин жума куни Черногориядаги саммит чоғида журналистларга.
Унинг фикрича, бу хатти-ҳаракатлар Европа Иттифоқи даражасида ҳам санкциялар қўлланилишига асос бўла олади.
Ўтган ойда Франция ҳам Бен Гвирнинг мамлакатга киришини тақиқлаганди. 2025 йилнинг июнь ойида Буюк Британия бу икки шахсга мамлакатга киришни ман этган, кейинроқ Испания ва Словения каби бошқа давлатлар ҳам шу амални бажарган.
Ирландия ҲАМАСнинг 2023 йил октябрь ойида Исроилга уюштирган қонли ҳужумидан сўнг Исроилнинг Ғазони бомбардимон қилишини кескин танқид қилган давлатлардан биридир. Мамалакат 2024 йилда Фаластин давлатини тан олди.
Кўп ўтмай, Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Ирландияни “Исроилга қарши кескин сиёсат юритишда” айблаб, мамлакатнинг Дублиндаги элчихонасини ёпишга буйруқ берганди.
Жаҳон
06.06.2026, 15:20
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Исроил зарбаси оқибатида Ғазода 5 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
03.10.2026, 11:28

Ғазо ҳақидаги “NAZA” фильми ижодкорлари фуқароликдан маҳрум қилинади – Нетаняҳу
Жаҳон
17.09.2026, 16:19

“Ғазо бизники”: Исроил вазири ҳар кеча Ғазода 30–40 нафар фаластинликни ўлдиришга чақирди
Жаҳон
17.08.2026, 10:31

Исроил ҳужумлари туфайли Ғазода 18 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
03.08.2026, 10:01

Европа Иттифоқи Ғазо учун 1 миллиард долларлик ёрдам дастурини ишга туширди
Жаҳон
13.07.2026, 18:03

“Фаластиндаги қочқинлар агентлиги инқироз ёқасида” – Антонио Гутерриш
Жаҳон
01.07.2026, 10:43
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
сўнгги янгиликлар

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади
Иқтисодиёт
10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади
Ўзбекистон
09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
