Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди
Жаҳон банкининг янги ҳисоботига кўра, 2011–2023 йилларда Ҳиндистонда қарийб 500 миллион киши камбағалликдан чиққан.
Жаҳон
03.11.2026, 17:09
Улашиш:

Мамлакатда ўта қашшоқлик даражаси шу даврда 27,1 фоиздан 2,6 фоизгача пасайган.
Ҳисоботда камбағаллик даражаси кунига 3 доллардан кам маблағ билан яшайдиган аҳоли улуши асосида баҳоланган. Жаҳон банкининг маълумотларига кўра, кунига 4,20 доллардан кам маблағ билан яшайдиган аҳоли улуши ҳам 2011 йилдаги 57,7 фоиздан 2023 йилда 16,1 фоизга тушган. Бу мезон бўйича 496 миллион киши камбағалликдан чиққан.
Жаҳон банки мутахассислари бу натижаларни камбағалликни қисқартириш борасидаги сезиларли ютуқ сифатида баҳолаган. Уларга кўра, бундай ўзгаришга аҳоли истеъмолининг ўсиши, айниқса аёллар ўртасида бандликнинг ошиши ҳамда озиқ-овқат субсидиялари каби ижтимоий ёрдам дастурларининг кенгайиши ҳисса қўшган.
Ҳиндистонда камбағалликка қарши курашиш дастурлари бир неча ҳукумат даврида амалга оширилган. Собиқ бош вазир Манмохан Сингҳ қишлоқ аҳолиси учун йилига камида 100 кунлик иш билан таъминлаш кафолатини берувчи дастурни йўлга қўйган. 2014 йилда ҳокимиятга келган Нарендра Моди ҳукумати эса тўғридан-тўғри пул ўтказмалари, бепул озиқ-овқат маҳсулотлари ва уй-жой билан таъминлаш дастурларини кенгайтирган.
Ҳозирда Ҳиндистонда тахминан 800 миллион киши давлат томонидан бепул озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланади. Шунингдек, қишлоқ жойларда ичимлик суви тармоғига уланган хонадонлар улуши 2019 йил августдаги 17 фоиздан 80 фоиздан зиёдга етган.
Бироқ камбағалликнинг қисқариши мамлакатдаги иқтисодий тенгсизлик муаммосини ҳал қилмаган. 2026 йилги Жаҳон тенгсизлик ҳисоботига кўра, Ҳиндистонда аҳолининг энг юқори даромадли 10 фоизи миллий даромаднинг қарийб 58 фоизини олади. Энг кам даромадли 50 фоиз аҳоли ҳиссаси эса атиги 15 фоизни ташкил этади.
Иқтисодчилар тенгсизликнинг кучайишини иқтисодий ўсиш самаралари аҳоли ўртасида бир хил тақсимланмаётгани билан изоҳлайди. Шунингдек, сифатли таълим ва тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларидаги фарқлар ҳам ижтимоий тафовутни кучайтирмоқда.
Жаҳон банки ҳисоботида камбағаллик қисқаргани қайд этилган бўлса-да, кунига 4,20 доллардан кам маблағ билан яшаётган 233 миллион киши ҳали ҳам мавжуд. Айрим иқтисодчилар бепул озиқ-овқат дастурининг узоқ муддатли молиявий барқарорлиги ва аҳолининг овқатланиш сифатига таъсири юзасидан ҳам саволлар борлигини таъкидламоқда.
Ҳиндистонда камбағалликни янада қисқартириш учун иқтисодий ўсиш билан бирга соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига давлат инвестицияларини кўпайтириш, шунингдек, даромадларни қайта тақсимлаш механизмларини такомиллаштириш зарур.
Жаҳон
03.11.2026, 17:09
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Энг норози авлод
Маданий
12.10.2026, 10:05

Уммон Ҳормуз бўғозида ҳужумга учраган танкер экипажини эвакуация қилди
Жаҳон
07.10.2026, 10:06

Сунъий интеллект пойгаси: Ҳиндистон Deep Tech учун $25 миллиард йўналтирмоқчи
Фан-технология
29.09.2026, 16:13

Ҳиндистонда кучли ёмғирлар оқибатида 62 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
29.09.2026, 09:08

Ҳиндистон мактаблар атрофида фастфуд савдосини чекламоқчи
Жаҳон
24.09.2026, 11:32
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
сўнгги янгиликлар

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда
Жаҳон
03.11.2026, 17:28

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди
Ўзбекистон
03.11.2026, 11:43

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди
Иқтисодиёт
03.11.2026, 10:30

АҚШда исломофобия кучаймоқда
Жаҳон
03.11.2026, 10:22

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

Исроил кучлари Ал-Жазира мухбирини ҳибсга олди
Жаҳон
03.11.2026, 10:00

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди
Жаҳон
03.11.2026, 09:49

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?
Жаҳон
02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди
Ўзбекистон
02.11.2026, 13:03

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди
Иқтисодиёт
31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Ўзбекистон
31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи
Жаҳон
30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради
Иқтисодиёт
30.10.2026, 11:30
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
