Ҳиндистон ва Хитой: 2020 йилги тўқнашувдан кейин вазият қандай?
2020 йилда Ҳимолайда Ҳиндистон ва Хитой ҳарбийлари тош ва бамбук таёқлар билан жанг қилганди. Шундан сўнг Хитой раҳбари Си Сзинпин илк бор Ҳиндистонга ташриф буюрди.
Жаҳон
12.09.2026, 14:39
Улашиш:

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ва Хитой Раиси Си Сзинпин 12 сентябрь куни Нью-Деҳлида бўлиб ўтадиган БРИКС саммити доирасида музокаралар ўтказади. Бу Хитой етакчисининг етти йил ичида Ҳиндистонга илк ташрифидир.
Reuters маълумотларига асосланган ушбу мақолада Осиёнинг икки гиганти ўртасидаги муносабатлар 2020 йилдаги қонли чегара тўқнашувидан бугунги кунгача қай тарзда барқарорлашганига назар ташлаймиз.
2020 йил воқеалари
Ҳинд аскарлари баҳсли чегаранинг Ҳиндистон томонида қурилганини айтиб, иккита чодир ва кузатув минорасига ўт қўйганидан сўнг, Ҳиндистон ва Хитой қўшинлари Ғарбий Ҳимолайдаги Галван водийсида жангга киришди.
Бу икки давлат ўртасидаги 1975 йилдан бери ўлимга олиб келган илк ҳарбий тўқнашув эди.
Галвандаги тўқнашувларда камида 20 нафар ҳиндистонлик ва тўрт нафар хитойлик аскар ҳалок бўлди.
Ядро қуролига эга қўшнилар Ҳимолай тоғларида узунлиги тахминан 3800 км бўлган баҳсли чегарага эга.
Томонларнинг муносабати
Нью-Деҳли Хитой сармоялари устидан назоратни кучайтирди, Хитой фуқаролари учун бизнес визаларини бериш тартибини қатъийлаштирди, оммабоп хитой мобил иловаларини тақиқлади ва тўғридан-тўғри йўловчи авиақатновларини бекор қилди.
Пекин мамлакатлар ўртасидаги келишув жиддий бузилганини таъкидлаб, одамлар ўртасидаги алоқаларга, жумладан, журналистлар ва тадбиркорларнинг сафарларига қўйилган чекловларни кучайтирди.
Қўшинларни олиб чиқиш
Қўшни давлатлар 2024 йилнинг октябрь ойида қўшинларни олиб чиқиш тўғрисида келишувга эришган ва икки томон ўзаро қарама-қарши турган бешта жойдан қўшинларини олиб чиққан.
Шунингдек, келишув қолган икки жойдан ҳам қўшинларни олиб чиқишни назарда тутган эди — бу шарт ўша йилнинг декабрь ойига келиб бажарилди.
Ҳозирги вазият
Савдо ва ишбилармонлик алоқалари яхшиланди: Нью-Деҳли Хитойга тўғридан-тўғри авиақатновларни тиклади, хитойлик мутахассисларга бизнес визаларини беришда бюрократик тўсиқларни камайтирди ва Хитой ускуналарини сотиб олишдаги чекловларни юмшатди.
Хитой Ҳиндистон заводлари учун зарурий 100 дан ортиқ турдаги маҳсулотларни импорт қилади.
Шунга қарамай, чегара бўйлаб ҳар икки давлат ҳам салмоқли ҳарбий кучларини сақлаб туришда давом этмоқда.
Қайси зиддиятлар сақланиб қолди?
Чегарада вақти-вақти билан юзага келадиган зиддиятлардан ташқари, Ҳиндистоннинг шимоли-шарқий Аруначал-Прадеш штати юзасидан ҳудудий низолар тез-тез авж олиб туради. Пекин бу ҳудудни жанубий Тибетнинг бир қисми деб билади.
Ўтган йили Ҳиндистон ва унинг эски рақиби Покистон ўртасидаги ҳарбий можарода Хитойнинг тутган ўрни ҳам икки мамлакат муносабатларини мураккаблаштирди.
Гарчи Пекин можарога бевосита аралашмаган бўлса-да, Покистон тўрт кун давом этган жанговар ҳаракатлар чоғида асосан Хитойда ишлаб чиқарилган қирувчи самолётлар ва ракеталарга таянди.
Савдо алоқалари ҳам беқарорлигича қолмоқда. Шунингдек, Ҳиндистон молия, мудофаа ва телекоммуникация каби миллий хавфсизлик учун муҳим ҳисобланган соҳаларга Хитойнинг сармоя киритишидан хавфсирайди.
мавзуга оид янгиликлар

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди
Жаҳон
03.11.2026, 17:09

Баҳсли харита: Хитойнинг қўшниларига ҳудудий даъволари
Жаҳон
15.09.2026, 17:16

Сунъий интеллект АҚШ ва Хитойнинг асосий рақобат майдонига айланди
Жаҳон
15.09.2026, 11:42

Путин энди Си Цзиньпиннинг тенг ҳамкори эмас, балки кичик шеригига айланди
Жаҳон
15.07.2026, 12:06

“Эрон урушини давом эттиришдан маъно йўқ” – Хитой
Жаҳон
15.05.2026, 10:55

Ҳиндистон бош вазири масофавий ишлашга қайтишни таклиф қилди
Жаҳон
11.05.2026, 15:40
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
