Баҳсли харита: Хитойнинг қўшниларига ҳудудий даъволари

Хитой ўзи учун яратган янги харитада қўшни давлатларнинг бир қисми, бутун Тайвань, ҳатто Россияга тегишли ҳудудни ҳам ўзиники сифатида тасвирлаган. Бу оддий харитами ёки Пекиннинг келажакдаги стратегик мақсади?

Жаҳон

15.09.2026, 17:16

Улашиш:

https://www.youtube.com/embed/jwl5o7hIGCw

2023-йилда Хитой табиий ресурслар вазирлиги янги расмий Хитой харитасини эълон қилди. Унда олдин халқаро хариталарда бошқа давлатларга тегишли бўлган ҳудудлар Хитой чегаралари ичида кўрсатилган. Натижада Ҳиндистон, Филиппин, Малайзия, Вьетнам, Тайван ва яна қатор давлатлар Пекинни халқаро ҳуқуқни бузишда айблади.

Ушбу хаританинг эълон қилиниши Хитойнинг ўзида ҳам катта воқеалик сифатида кутиб олинди. Давлат ОАВлари эски хариталар "жамиятга катта зарар етказиши" ҳақида халққа огоҳлантириш бериб, янги харита миллий бирликнинг муҳим омили эканини алоҳида таъкидлаб бу қарашни тарғиб қилишди.

Хитойнинг ўзи яратиб олган бу баҳсли харитасини кўриб чиқамиз.

 

Биринчи бўлиб Кашмирдан бошласак. Хабарингиз бор, Кашмир ҳудуди Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги энг баҳсли ҳудудлардан биридир.

Хитой янги харитасида ушбу ҳудуднинг барчасини ўз ҳудуди таркибида кўрсатган. Амалда эса, Хитой унинг бир қисмини – Аксай Чин ўлкаси ва 1963-йил Покистон томонидан топширилган Шаксгам водийсини назорат қилади.

Ҳиндистон ҳам Кашмир ўзига тегишли эканини даъво қилади. Айнан шу масала икки давлат ўртасидаги кескинликнинг асосий сабаби бўлмоқда.

Ҳар икки томон бу ҳудудда фаол қурилиш ишлари олиб бориб, йўллар, алоқа миноралари, аэродромлар бунёд этмоқда. Чунки ҳарбий можаро бошланганда бу инфраструктуралардан уруш учун фойдаланиши айтилмоқда.

Икки давлат ҳарбийлари “Амалдаги назорат чизиғи” деб аталадиган чегара бўйлаб бир-бирига қарама-қарши туради.

Мазкур чизиқ расмий равишда келишиб олинмаган бўлса-да, амалда икки давлат чегараси ҳисобланади.

Айниқса, чегаранинг Ҳимолай - ер юзидаги энг баланд тоғдан ўтган қисмлари энг мунозарали. Бундай баланд тоғ тизмасида чегара аниқлаш ва ҳудудни назорат қилиш деярли имконсиз. Шунга қарамай, Хитой ва Ҳиндистон ушбу мураккаб тоғларда ўз назоратини оширишга ҳаракат қилмоқда.

Хитой ҳам, Ҳиндистон ҳам ядро қуролига эга давлат бўлгани учун 1996-йилда улар амалдаги назорат чизиғи бўйлаб ўқотар қуроллардан фойдаланмасликка келишиб олган.

Шу сабабли, бирор ҳарбий можаро келиб чиқса, икки томон ҳарбийлари таёқлар ва панжара устунлари билан жанг қилишади. Бу ўрта асрлардаги урушларни эслатса-да, можарони ўқотар қуроллар ишлатиладиган босқичга ўтишдан сақлаб қолмоқда.

Масалан, 2020-йилда, Ладахда бўлиб ўтган можарода Ҳиндистон ва Хитой аскарлари асосан тошлар ҳамда бамбук таёқлари билан жанг қилган. Ўшанда 20 нафар ҳинд ва 4 нафар хитой аскари “таёқ еб” ҳалок бўлган эди.

 

Харита бўйлаб шарққа қараб давом этсак, Непалга етиб келамиз.

2022-йилда BBC томонидан Непал ҳукуматининг махфий ҳисоботи сиздирилди. Унда Хитой Непалнинг Ҳумла туманидаги суверен ҳудудига кириб бораётгани ва Непалда рухсатисиз турли иншоотлар қураётгани айтилади.

Аслида Непал ҳукумати бу ҳисоботнинг оммага тарқалишини истамаган. Чунки Хитой ва Ҳиндистон каби икки йирик давлат ўртасида жойлашган Непал ташқи сиёсатда ниҳоятда эҳтиёткор йўл тутишга мажбур. Айниқса, иқтисодий ва инфратузилмавий ҳамкорлик тобора кучайиб бораётган Хитой билан муносабатларда Непал кескин баёнотлардан қочишга ҳаракат қилади.

Юқорида айтганимиз, 2023-йилда Хитой эълон қилган стандарт харита Непалда ҳам баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Гарчи Хитой харитада Непалнинг халқаро тан олинган ҳудудларини ўз таркибига киритмаган бўлса-да, Непал бу харитадан норозилигини билдирди.

Сабаби, унда Непал 2020-йилда ўзининг янги расмий харитасига киритган Калапани, Липулех ва Лимпиядхура ҳудудлари Непал таркибида акс эттирилмаган. Мазкур жойлар ҳозирда амалда Ҳиндистон назорати остида бўлса-да, Непал уларни ўз суверен ҳудуди деб ҳисоблайди.

 

Энди яна шарққа қараб давом этсак, Ҳимолайдаги яна бир давлат – Бутанга дуч келамиз.

Бутан тўғридан тўғри денгизга чиқиш имкониятига эга бўлмаган давлат. Унинг Хитой билан чегараси музликлар билан қопланган мураккаб тоғли ҳудуд орқали ўтади.

Хитой 2006-йилда Бутаннинг марказий қисмидаги Пасамлунг ва Жакарлунг водийлари бўйича даъвосидан воз кечиши эвазига Бутан ғарбидаги тоғли ҳудудлар – Доклам платоси, Синчулунгпа, Драмана ва Шахатойе яйловларини беришни босим ўтказиб талаб қилган. Бутан таклифга рози бўлмаган.

Бироқ расмий Пекин дунёга ушбу ҳудудлар энди ўз назорати остида эканини эълон қилган. Ва буни стандарт харитасида ҳам акс эттирган.

Хитой Бутаннинг бошқа ҳудудларида ҳам худди шу усулдан фойдаланиб, шимолий чегара чизиғини жануб томон силжитяпти.

2020-йилда эса Хитой Бутандаги Сактенг номли ўрмон ва қўриқхонани ҳам ўзига тегишли эканини даъво қилди.

Бироқ қизиқ томони шундаки, расмий харитасида бу ҳудуд Хитой чегараси ичида кўрсатилмаган. Эҳтимол, кейинги хариталарда уни ҳам қўшишар.

Хитойнинг Бутанга нисбатан энг муҳим стратегик даъвоси Доклам платоси билан боғлиқ. Айнан шу ҳудуд сабаб 2017-йилда Ҳиндистон ва Хитой қўшинлари ўртасида 73 кун давом этган ҳарбий қарама-қаршилик юз берган.

Докламнинг Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги муҳим стратегик бўғинлардан бири бўлишига – сабаб унинг “Товуқ бўйни” (Chicken Neck) деб аталадиган тор йўлакка жуда яқин жойлашганидир. Унинг аҳамияти шунда-ки, ушбу йўлак орқали Ҳиндистон шарқий штатлари билан боғланади.

Хитой айнан Доклам платоси ёрдамида Ҳиндистоннинг энг муҳим транспорт йўлаги – “Товуқ бўйни” устидан қулай ҳарбий кузатув нуқтасини эгаллашга ҳаракат қилмоқда.

Хитойнинг бу “йўлак”ни назорат қила олиши, ҳарбий можаро вақтида, Ҳиндистонни анча заиф ҳолатга тушириши мумкин.

Хитойнинг бу ҳудудий даъвоси фақатгина ўзи хоҳлагандек харита яратиш билан чекланмаяпти.

Reuters таҳлил қилган сунъий йўлдош тасвирлари Хитой Бутаннинг суверен ҳудудида 200 дан ортиқ бино, жумладан, йўллар ва аҳоли пунктлари қураётганини аниқлаган.

Хуллас, Непал сингари Бутан ҳам икки йирик давлат орасида қолиб кетган.

 

Биз билган халқаро тан олинган хариталарда Ҳиндистоннинг шимоли-шарқида Аруначал-Прадеш номли штат тасвирланган.

Хитой харитасида эса ушбу ҳудуднинг барчаси Хитой чегаралари ичида кўрсатилган. Ҳатто хитойликлар бу ҳудудни “Жанубий Тибет” деб қайта номлаб олган.

Бироқ аслида у Ҳиндистонга тегишли ва бу ҳудудда истиқомат қилувчи маҳаллий аҳоли Ҳиндистон паспортига эга.

1914-йилда Буюк Британия Ҳиндистони, Тибет ва Хитой вакиллари ўртасидаги келишувга асосан, узунлиги 890 километр бўлган чегара ҳудуди Деҳли назоратга эканлиги келишилган.

Аммо расмий Пекин Тибетни Хитой таркибида эканлигини ва Тибет билан Ҳиндистон ўртасидаги ушбу 890 километр чегарани ҳеч қачон тан олмаганини таъкидлайди.

Бундан ташқари, Хитой минтақадаги тоғ чўққилари, дарёлар ва шаҳарларнинг номларини янги харитасида хитойча қайта номламоқда.

Бунга жавобан Ҳиндистон ҳукумати Аруначал-Прадешда йўллар қуриш ва юзлаб қишлоқларни ривожлантириш учун 500 миллион доллар ажратди.

Деҳлининг мақсади — ушбу ҳудуд устидан Ҳиндистон назоратини янада мустаҳкамлашдир.

 

Яна шарқ томон юрсак, денгизга чиқамиз. Хитой тузган хаританинг энг баҳсли қисми айнан шу ерда. Янги харитада узуқ-узуқ чизиқ орқали деярли бутун Жанубий Хитой денгизи, Хитой денгиз ҳудуди сифатида тасвирланган.

Бу “тўққиз пунктирли чизиқ” деб номланиб, 1940-йилларда Хитой ҳукумати томонидан қўлда чизилган тахминий чегарадир. Бироқ уни на халқаро ҳамжамият, на минтақадаги бошқа давлатлар ҳам тан олмаган.

2016-йилда Гаага шаҳрида жойлашган Доимий арбитраж суди Филиппин киритган даъво бўйича чиқарган қарорида Хитойнинг "тўққиз пунктирли чизиқ" асосидаги тарихий даъволари халқаро юридик асосга эга эмаслигини маълум қилди.

Аммо “империалистик” ғояли давлатларга хос тарзда Хитой ҳам бошқа давлатларни менсимаган ҳолда бутун денгиз бизники деган позицияда турибди.

Жанубий Хитой денгизи балиқ захиралари, нефть ва газ ресурсларига бой ҳамда стратегик ороллар, муҳим халқаро савдо йўлларига эга ҳудуд ҳисобланади. Хитой учун аҳамиятли ҳам шунда.

Хитой денгиз остидаги майда қояларга қум тўкиб, сунъий ороллар барпо этмоқда. Сўнгра янги оролларда ҳарбий базалар қуришни режалаштирган.

Ўтган ўн йил ичида улар Жанубий Хитой денгизи бўйлаб ўнлаб шундай оролда базаларни яратишди. Ҳатто уларнинг баъзилари дунё ҳамжамияти томонидан бошқа мамлакатлар ҳудуди деб тан олинган денгиз ҳудудларида жойлашган.

Бундан ташқари, Хитой денгиз флоти ҳам ушбу халқаро сувларда ўз ҳудудидек мунтазам патруль назорати олиб бормоқда.

Жанубий Хитой денгизига ўхшаш можаро бироз шимолда жойлашган Сенкаку ороллари атрофида ҳам давом этмоқда.

Ҳозирда йирик нефть ва газ конларига эга ушбу ороллар Япония назоратида. Хитой назарида эса, булар ҳам Хитойнинг ҳудуди. Ишонмасангиз, улар яратган харитага эътибор беринг.

Хитой гоҳида Сенкаку ороллари атрофидаги сув ва ҳаво ҳудудларига Соҳил қўриқлаш хизмати кемаларини юбориб, Японияга ўз қудратини кўрсатиб туради. Яъни улар харитадан ташқари ўз даъвосини амалда ҳам исботлашга ҳаракат қилмоқда.

 

Хитойнинг расмий харитасида Тайван ҳам Хитой таркибидаги орол сифатида тасвирланган.

Тайван қарийб 80 йиллардан бери амалда мустақил бошқарувга эга бўлса-да, Хитой уни ўз ҳудуди деб ҳисоблайди.

Пекин вазият кескинлашса, Тайванни куч ишлатиш йўли билан қайтариб олишга тайёр эканини бир неча бор очиқ айтган.

Шу мақсадда янги харитада тўққиз чизиқли чегарага яна битта, яъни “ўнинчи чизиқ” қўшилган.

Бу янги чизиқ шимол томонга чўзилиб, Тайваннинг шарқий қисмидаги денгиз ҳудудини ҳам ўз ичига олади.

 

Хитой Россия ҳудудига ҳам даъво қилади.

Энди хитойликларнинг харитасида Россияга тегишли бўлган Большой Уссурийский дарё ороли Хитой ҳудуди сифатида тасвирланган.

Бир вақтлар бу орол устида баҳс бўлган. Аммо 2004-йил 14-октябрда Россия ва Хитой чегарани қайта белгилаш бўйича келишувга эришгач, оролнинг ярми Россияга берилган. Бу битим 2008-йилда кучга кирган.

Шунга қарамай, янги харитада Хитой мазкур оролни тўлиқ яна ўзиники сифатида кўрсатмоқда.

 

Хулоса

Танишиб чиққанимиздек, Хитой эълон қилган янги харита бир қатор сиёсий баёнотлардан иборат. Чин ҳукумати ушбу харита орқали ташқи сиёсий амбицияларини ва қарашларини қўшни давлатлар ва жаҳон ҳамжамиятига кўрсатмоқда.

Мазкур харита сиёсий мазмун касб этади. У фақатгина бир давлатининг хоҳиши эмас, балки очиқчасига бошқа мустақил давлат ҳудудига тажовуз сифатида баҳолаш мумкин.

мавзуга оид янгиликлар

Хитой Тайванни Иккинчи жаҳон уруши тарихини бузиб талқин қилишда айблади

Хитой Тайванни Пекиннинг Иккинчи жаҳон уруши тарихига оид талқинини танқид қилгани учун «қаҳрамонлар хотирасини таҳқирлаш»да айблади.

Жаҳон

30.09.2026, 12:18

Ҳиндистон ва Хитой: 2020 йилги тўқнашувдан кейин вазият қандай?

2020 йилда Ҳимолайда Ҳиндистон ва Хитой ҳарбийлари тош ва бамбук таёқлар билан жанг қилганди. Шундан сўнг Хитой раҳбари Си Сзинпин илк бор Ҳиндистонга ташриф буюрди.

Жаҳон

12.09.2026, 14:39

«Нарра» тайфуни Хитойда кучли сув тошқинларига сабаб бўлди

Хитойда  юз берган тошқин оқибатида ўн минглаб аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилди. Айни пайтда яна бир «Саудел» тайфуни Япония ва Тайван томон ҳаракатланмоқда.

Жаҳон

26.08.2026, 17:28

Хитой Тайван бўғозида икки кунлик ўқув-жанговар машғулотларни бошлади

Фужян провинциясидаги машғулотлар АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Тайван масаласини муҳокама қилганидан бир кун ўтиб бошланди.

Сиёсат

24.07.2026, 15:03

Хитой Тинч океанига баллистик ракета учирди

Синов тариқасида учирилган бу ракета Хитой қирғоқларидан туриб АҚШга етиб бора олади. 

Жаҳон

07.07.2026, 11:10

Хитой Тайванга ташриф буюрганларга санкция қўллаяпти

Пекин Янги Зеландиянинг тўрт нафар қонунчисига Тайванга ташриф буюргани сабабли Хитойга киришни тақиқлади. Пекин хорижлик қонунчиларнинг оролга ташрифини Хитой суверенитетига қарши ҳаракат сифатида баҳоламоқда.

Сиёсат

04.06.2026, 15:41

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди

Айрим ҳудудларда сув нархи ошди, келаси йилдан эса тарифларни белгилаш тартиби ҳам ўзгаради.

Иқтисодиёт

31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди

Хитойлик 24 ёшли йигит тўйига меҳмон топиш учун ноодатий йўл тутди. Унинг ижтимоий тармоқдаги мурожаати қисқа вақт ичида кутилмаган натижа берди.

Жаҳон

31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?

2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистонда газ таъминоти, божхона расмийлаштируви, мобил реклама, тадбиркорлар учун коммунал тўловлар ҳамда пенсия тайинлаш тартибига оид бир қатор ўзгаришлар жорий этилади.

Ўзбекистон

31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди

АҚШ судининг қарори ариза топшириш муддатини яна ноаниқ қолдирди.

Жаҳон

30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи

Россия бюджет тақчиллиги 5,8 триллион рублга етди. Ҳукумат бир қатор соҳаларни қамраб оладиган янги солиқ чораларини таклиф қилмоқда.

Жаҳон

30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади

Ёрдам пулини қандай олиш мумкин? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради

Binance хавфсизлик бузилиши гумони билан барча маблағларни киритиш ва ечиб олиш операцияларини вақтинча тўхтатди.

Иқтисодиёт

30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси

Иккинчи жаҳон уруши давомида Япония фойдаланган 56 та «дўзах кемаси»дан 19 таси Иттифоқчилар томонидан чўктирилди. Бу кемаларда 126 мингдан ортиқ ҳарбий асир ташилиб, уларнинг ҳар уч нафаридан бири ҳалок бўлган.

Маданий

29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»

Эрон элчихоналарининг Самарқандни форс цивилизацияси мероси сифатида кўрсатган постларидан кейин Тошкент Теҳронга норозилик билдирганди. Эрон ТИВ бу ҳолатга изоҳ берди.

Ўзбекистон

29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди

Пиротехника воситалари одамларда қўрқув ва хавотир уйғотиши ҳамда руҳий зўриқишга сабаб бўлиши мумкинлиги тақиққа асос қилиб кўрсатилган. 

Жаҳон

29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...

Исроилда парламент сайловларидан кейин овозларни санаш давом этмоқда. Бош вазир Биньямин Нетаньяху тарафдорлари блоки дастлабки натижаларга кўра олдинда бормоқда, бироқ ҳукумат тузиш учун зарур бўлган 61 та мандатни ҳали қўлга киритмаган.

Сиёсат

28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди

2026 йилнинг дастлабки олти ойида Россияга киришидан мақсад сифатида ишлашни кўрсатган 1 178 609 нафар Ўзбекистон фуқароси қайд этилган.

Ўзбекистон

28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди

Босмахонадан 17 579 дона тайёр ва 500 килограммдан ортиқ ярим тайёр контрафакт китоб, тўртта босма ва елимлаш ускунаси ашёвий далил сифатида олинди. 

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?

Жорий йилнинг 15 сентябридан бошлаб ўзбекистонликлар учун 60 кунлик визасиз режим ва аэропортда виза олиш тартиби бекор қилинган эди.

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин

Қирғизистонда вилоят ва туманлар ўрнига “аймоқ” деб аталадиган 20 дан ортиқ маъмурий бирлик тузиш режалаштирилмоқда.

Жаҳон

28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди

Тожикистонда фуқароларга 18 ёшга тўлганидан кейингина хорижга ишлаш учун боришга рухсат берилади. Янги талаб президент Имомали Раҳмон томонидан 21 октябрь куни имзоланган «Миграция тўғрисида»ги қонунда белгиланган.

Жаҳон

28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди

Ўзбекистонда 2026-йилнинг январь–сентябрь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 7,27 млн сўмга етди. Бироқ январь–август ойларидаги медиана иш ҳақи 4,17 млн сўмни ташкил этди. Бу икки кўрсаткич бир-биридан фарқ қилади.

Иқтисодиёт

28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда

Сўнгги 15 йилда Ўзбекистонда қайд этилган никоҳлар сони қарийб 9 фоизга камайди, ажралишлар сони 2,6 баравардан кўпроқ ошди. Мамлакат аҳолиси эса шу даврда 34 фоизга кўпайган.

Ўзбекистон

27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин

Ўзбекистонда 27 октябрдан Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш имконияти пайдо бўлди. Аммо ҳозирча HUMO ва Uzcard рўйхатга киритилмаган.

Ўзбекистон

27.10.2026, 14:50

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →