updated: 22.03.2026, 16:09

Жанубий Кореяда Марказий Осиё давлатлари иштирокида саммит ўтказилади

Жанубий Корея ва Марказий Осиёнинг беш давлати — Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ҳамда Қирғизистон ўртасидаги илк саммит 16–17 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Жаҳон

17.02.2026, 14:20

Улашиш:

Жанубий Кореяда Марказий Осиё давлатлари иштирокида саммит ўтказилади

Бу ҳақда Yonhap агентлиги Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Чо Хённинг баёнотига таяниб хабар берди.

Вазирнинг таъкидлашича, мазкур саммит Сеул учун «Янги шимолий сиёсат»ни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлади. Ушбу ташаббус собиқ президент Мун Чже Ин томонидан илгари сурилган бўлиб, Евроосиё ҳудудида тинчлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хусусан Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни кенгайтиришга қаратилган.

Чо Хён саммит нафақат ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, балки таъминот занжирларини диверсификация қилиш ҳамда минтақадаги этник корейслар жамоаси билан алоқаларни ривожлантириш учун ҳам муҳим платформа бўлишини таъкидлади.

The World Korea нашрининг ёзишича, Корея ҳукумати ушбу учрашув доирасида қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда:

  • муҳим фойдали қазилмалар ва энергетика;
  • саноат ва рақамли трансформация;
  • транспорт ва логистика;
  • мудофаа ва хавфсизлик;
  • қишлоқ хўжалиги, иқлим ва соғлиқни сақлаш.

Таъминот занжирининг барқарорлиги ва диверсификацияси Корея иқтисодий барқарорлигининг асосий устувор йўналишларидан бири экани қайд этилмоқда.

Ҳозирча Ўзбекистон расмийлари саммит саналари юзасидан изоҳ берганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил ёзида Ўзбекистон президенти 2025 йилда Сеулда «Марказий Осиё — Корея» форматидаги биринчи саммитни ўтказиш таклифини маъқуллаган эди. Минтақа давлатлари, шунингдек, «АҚШ — Марказий Осиё», «Европа Иттифоқи — Марказий Осиё» ва «Япония — Марказий Осиё» форматларидаги учрашувларда ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Канададаги ўрмон ёнғинлари тутуни АҚШнинг шимоли-шарқини қоплади

Канада ва Буюк кўллар минтақасидаги ўрмон ёнғинларидан чиққан тутун АҚШ шимоли-шарқигача етиб бориб, Нью-Йорк шаҳрини қоплади — бу эса икки кундан сўнг усти очиқ стадионда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати финали арафасида ҳаво сифати билан боғлиқ хавотирларни кучайтирмоқда. 

Жаҳон

17.07.2026, 14:23

15 ёшга тўлмаган болаларнинг ишлаши қонунийми?

Қонунга кўра, меҳнат шартномаси асосида 16 ёшдан бошлаб ишлаш мумкин. Аммо айрим ҳолларда 15 ёшга тўлмаганларга ҳам ишлашга рухсат этилади.

Ўзбекистон

17.07.2026, 14:07

Ипотека тўлаётганлар учун солиқ имтиёзи автоматик тартибда берилиши режалаштирилмоқда

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб ипотека кредитини қоплашга йўналтирилган даромадлар учун бериладиган солиқ имтиёзларини проактив (автоматик) тартибда қўллаш жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Иқтисодиёт

17.07.2026, 12:35

Ўзбекистон венчур инвестициялар ўсиши бўйича дунёда биринчи бўлди

Dealroom.co платформаси томонидан эълон қилинган Q2/H1 2026 Venture Capital Report ҳисоботида маълум қилинди.

Иқтисодиёт

17.07.2026, 09:53

Британия 16 ёшгача бўлганларга энергетик ичимликлар сотишни тақиқламоқда

Вазирларнинг таъкидлашича, Англияда ҳар куни 100 мингга яқин бола шундай ичимликларни истеъмол қилади.

Жаҳон

17.07.2026, 09:44

Ўзбекистонда реклама қўнғироқлари ва СМС-хабарларга янги чекловлар жорий этилади

Мобил телефонларга реклама қўнғироқлари ва СМС-хабарномаларини юбориш тартиби ўзгармоқда. Эндиликда реклама фақат абонентнинг розилиги билан юборилади.

Ўзбекистон

16.07.2026, 17:35

Ўзбекистонда кутубхоналар сони ошмоқда

Янгиланган статистикага кўра, Ўзбекистонда бир йил ичида кутубхоналар сони 2 764 тага кўпайган.

Маданий

16.07.2026, 16:47

Айрим Исроил амалдорлари урушни чўзмоқчи — АҚШ вице-президенти

Вице-президент Жей Ди Венснинг янги баёноти АҚШ ва Исроил ўртасидаги келишмовчилик тобора ошиб бораётганини кўрсатмоқда.

Сиёсат

16.07.2026, 15:54

Беш йил аввалги башорат: Аргентина Испанияни 3:2 ҳисобида ютади

Жаҳон чемпионати финалида Аргентина ва Испания рўпара келиши маълум бўлиши биланоқ, "Х" ижтимоий тармоғидаги беш йил аввалги бир пост қайта вирусга айланди.

Спорт

16.07.2026, 15:16

Якуний тинчлик учун Арманистон конституциясини ўзгартириши керак — Боку

Озарбайжон расмийсининг айтишича, Боку ва Ереван ўртасида якуний тинчлик битими имзоланмаётганига 2 сабаб бор: Арманистон Конституциясидаги Тоғли Қорабоғга оид бандлар ва “Трамп йўлаги”.

Сиёсат

16.07.2026, 14:45

Тошкентда Мустақиллик шоҳ кўчаси яна 16 кунга ёпилади

Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳ кўчасида қурилиш-таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Ишларнинг аввалги босқичида кўчанинг бир томонидаги қатнов қисми таъмирланиб, йўл қопламаси янгиланган.

Ўзбекистон

16.07.2026, 11:40

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?

Давлат олийгоҳларига ўқишни кўчириш истагида бўлган талабалар миллий ва халқаро сертификатларга эга бўлса, табақалаштирилган ёки максимал балл олишлари мумкин.

Таълим

16.07.2026, 11:37

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди

Хабар қилинишича, бунга Бош давлат санитария врачининг 2026 йил 14 июлдаги 01-7609-сонли кўрсатма хати асос қилиб олинган. 

Таълим

16.07.2026, 11:28

Россияда мигрантлар геолокацияси кузатилиши учун махсус смартфон сотиб олишга мажбурланиши мумкин

Россияга узоқ муддатга ишлашга келувчи хорижликлар энди геолокацияси кузатиб бориладиган махсус мобил телефон сотиб олишга мажбур бўлиши мумкин. Бу орқали ҳокимият мигрантларнинг қаерда эканлиги ва ҳужжатлари муддатини доимий назоратда тутади. 

Жаҳон

16.07.2026, 10:52

Туркманистон Ўзбекистон SIM-карталарига қарши рейд бошлади

Туркманистонда Ўзбекистон SIM-картасидан фойдаланиш нафақат катта жарима, балки жосуслик айбловига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Жаҳон

15.07.2026, 17:58

Европа Иттифоқи ва Украина дрон ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди

Уруш қийинчиликларида шаклланган Украина тажрибаси энди Европа Иттифоқи ҳимоясига ҳам ҳисса қўшади.

Жаҳон

15.07.2026, 16:51

Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими ишга туширилади

Энди аждодларингиз ҳақидаги архив маълумотларини онлайн топиш ва оилангиз шажарасини яратиш мумкин бўлади.

Ўзбекистон

15.07.2026, 15:40

АҚШ Эрон портларига блокада жорий этди

Эроннинг айтишича,  АҚШ вақтинчалик сулҳ келишувини йўққа чиқарган. Трамп эса Эронни “Биринчи бўлиб ўқ узиш”да айблади.

Сиёсат

15.07.2026, 15:11

“Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсуми бошланди

Бугун, 15 июлдан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026-йилги иккинчи мавсуми учун лойиҳаларни қабул қилиш бошланди.

Ўзбекистон

15.07.2026, 14:10

Путин энди Си Цзиньпиннинг тенг ҳамкори эмас, балки кичик шеригига айланди

Украинадаги уруш ва иқтисодий яккаланиш Россиянинг Хитойга қарамлигини кескин кучайтирди. Натижада Пекин 2 давлат муносабатларида устун томонга айланиб, Москва эса тобора кўпроқ ён босишга мажбур бўлмоқда. 

Жаҳон

15.07.2026, 12:06

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →