Мексика президенти зўравонликдан ҳимоясиз қолди
2025 йил 4 ноябрь куни Мексика пойтахти Мехико марказида бўлиб ўтган оммавий тадбир бутун дунёни ларзага солди. Мамлакат президенти — Клаудия Шейнбаум одамлар орасида бўлган пайтда номаълум эркак унга яқинлашиб, розилигисиз тегиш ва ўпишга уринди. Бу ҳолат очиқ жойда, гувоҳлар ва камералар олдида содир бўлди
Жаҳон
13.11.2025, 19:27
Улашиш:
Гувоҳлар томонидан тасвирга олинган видеода Мексиканинг илк аёл президенти фуқаролар билан мулоқот қилаётгани кўринади. Бир лаҳзада орқадан келган эркак унинг елкасидан ушлаб, ўпишга уринади. Шейнбаум орқага чекинади, ёрдамчиси Хуан Хосе тез аралашиб, эркакни четга суради. Маст ҳолда бўлган шахс кейинроқ ҳибсга олинади.
Эртаси куни президент Шейнбаум расмий шикоят аризаси топширади ва матбуот анжуманида қуйидагича баёнот беради:
«Мен бу тажовузни нафақат президент сифатида, балки аёл сифатида ҳам қоралайман. Агар мен шикоят қилмасам, бошқа аёллар қандай ҳимоя топади? Ҳеч бир эркак аёлнинг шахсий ҳудудини бузишга ҳақли эмас.»
Бу сўзлар Мексикадаги оғриқли ҳақиқатни очиб берди. Статистикага кўра, мамлакатда ҳар куни ўртача 10 нафар аёл ўлдирилади. Аёлларнинг 70 фоизи умри давомида жисмоний ёки жинсий зўравонликка дуч келади.
Бу воқеа — шунчаки бир шахсга қаратилган ҳужум эмас. Бу — тизимли муаммо, аёлларни ҳимоя қила олмаган жамиятнинг оғриқли акс-садоси. Шейнбаум ўз шикояти билан нафақат адолат талаб қилмоқда, балки ҳуқуқий прецедент яратишни истайди — “агар президентнинг ўзи ҳимоясиз бўлса, оддий аёлнинг аҳволи қандай бўлади?” деган саволни жамият олдига қўйди.
Глобал муаммо — аёлларга нисбатан тизимли зўравонлик
БМТ маълумотларига кўра, дунё бўйлаб:
- аёлларнинг 80 фоизи руҳий зўравонликка дуч келган;
- 65 фоизи жамоат жойида ёки ишда жинсий таъқибни бошидан кечирган;
- 44 фоизига ўлим ёки зўрлаш билан таҳдид қилинган;
- ҳар 10 дақиқада дунёда бир аёл ўлдирилади — кўпинча унинг таниши ёки турмуш ўртоғи томонидан.
Дунё тажрибаси: аёллар учун алоҳида вагонлар
Японияда “чикан” — транспортда аёлларга тегадиган эркакни англатувчи сўз. Муаммо кучайгани сабабли, мамлакатда аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилган. Шу каби чоралар Ҳиндистон, Миср, Эрон ва Индонезияда ҳам амал қилади.
Бу чоралар аёллар заифлиги учун эмас, балки уларнинг хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш учун кўрилган. Балки, Тошкент метросида ҳам шундай ташаббус ҳақида ўйлаш вақти келгандир.
Клаудия Шейнбаум билан содир бўлган воқеа — бутун дунё учун огоҳлик сигнали. Бу — сиёсий, ижтимоий ва маданий тизимларда ҳануз аёлларни тўлиқ ҳимоя қила олмаган жамиятнинг ичидаги муаммо.
Биз аёлларнинг ютуқларини байрам қиламиз, уларнинг лавозимда кўтарилишини ғалаба деб биламиз. Аммо аёлларга керак бўлгани — табрик эмас, балки хавфсизлик ва ҳурмат.
Аёл танаси — баҳс ёки назорат объекти эмас. У дахлсиз ва муқаддас.
Бугун дунё аёллар учун ҳали хавфсиз эмас. Аммо у шундай бўлиши мумкин — агар биз бундай воқеаларни ҳайрат билан эмас, балки жиноят сифатида қабул қилишни бошласак.
Муаллиф: Азиз Солиeв
Жаҳон
13.11.2025, 19:27
Улашиш:
машҳур янгиликлар

ОТМлар супер-контракт миқдорларини эълон қила бошлади
Таълим
02.09.2026, 17:55

Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?
Ўзбекистон
28.08.2026, 16:13

Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?
Ўзбекистон
26.08.2026, 09:52

Эгизак миноралар теракти: 25 йиллик жиноят суди
Жаҳон
27.08.2026, 13:10

Қозоғистон Россияга бензин экспорт қилишдан воз кечди
Иқтисодиёт
27.08.2026, 16:41

Покистон шифохонасида юзага келган ёнғин оқибатида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлди
Жаҳон
26.08.2026, 15:35
сўнгги янгиликлар

Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда
Ўзбекистон
21.09.2026, 09:42

Покистоннинг Афғонистонга ҳаво ҳужумида камида 3 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.09.2026, 09:25

АҚШнинг ўқ-дори заҳираси камаймоқда
Иқтисодиёт
19.09.2026, 12:46

Австралияда тарқалган H5N1 вируси инсонлар учун хавфлими?
Жаҳон
19.09.2026, 11:42

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Хитойдаги чўл остида улкан сув манбалари топилди
Жаҳон
19.09.2026, 11:14

Gemini киберхавфсизлик синовида учта компания тизимига кирди
Фан-технология
19.09.2026, 10:59

Россияда сайловлардан кейин янги сафарбарлик бўлишидан хавотир кучаймоқда
Жаҳон
19.09.2026, 10:02

Учкўприкда овқатдан заҳарланганлар сони 60 нафарга яқинлашди
Ўзбекистон
19.09.2026, 09:44

Саида Мирзиёева «Ўзбекфильм»ни ривожлантириш режалари билан таништирди
Маданий
18.09.2026, 17:19

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди
Ўзбекистон
18.09.2026, 15:25

iPhone 18 Pro Max’нинг Россияда 18 та функцияси чекланган
Иқтисодиёт
18.09.2026, 15:13

Ўтган йили 124 нафардан ортиқ экология ҳимоячиси ўлдирилган
Жаҳон
18.09.2026, 15:10

Эрон Германия элчисини ТИВга чақирди
Жаҳон
18.09.2026, 12:21

Россияда Давлат думаси сайловлари бошланди
Сиёсат
18.09.2026, 10:51

Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди
Маданий
18.09.2026, 10:41

Трамп маъмурияти Саудияга 48 та F-35 сотилишини маъқуллади
Жаҳон
18.09.2026, 09:50

Трамп Канада билан яқинлашгани учун ЕИга таҳдид қилди
Сиёсат
17.09.2026, 17:20

Андижонда илк бор «Yashil uyim» экологик фестивали ўтказилади
Ўзбекистон
17.09.2026, 16:39

Беларусь 25 нафар сиёсий маҳбусни озод қилди
Сиёсат
17.09.2026, 16:39
машҳур янгиликлар

ОТМлар супер-контракт миқдорларини эълон қила бошлади
Таълим
02.09.2026, 17:55

Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?
Ўзбекистон
28.08.2026, 16:13

Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?
Ўзбекистон
26.08.2026, 09:52

Эгизак миноралар теракти: 25 йиллик жиноят суди
Жаҳон
27.08.2026, 13:10

Қозоғистон Россияга бензин экспорт қилишдан воз кечди
Иқтисодиёт
27.08.2026, 16:41

Покистон шифохонасида юзага келган ёнғин оқибатида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлди
Жаҳон
26.08.2026, 15:35
