Россия украиналик болаларни фронтга тайёрламоқда

Россия босиб олган ҳудудлардаги болаларни рус армиясида хизмат қилиш учун тайёрламоқда. Катта эҳтимол билан мажбуран Россия фуқаролигини олган асли украиналик ўғил болалар 18 ёшга тўлган заҳоти ҳарбий хизматга чақирилади.

Жаҳон

03.08.2026, 12:02

Улашиш:

Россия украиналик болаларни фронтга тайёрламоқда

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЙХҲТ) томонидан Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини юзасидан болалар масаласига бағишланган миссия ташкил этилди.

Уч ҳафталик миссия давомида БМТ, ЙХҲТ, Европа Кенгаши ва Европа Иттифоқининг ҳисоботлари ўрганилди.

Шунингдек, Россия босиб олган ҳудудларда болалигида мафкуравий таъсир ва ҳарбийлаштиришни бошдан кечирган ёшлар ҳамда босиб олинган ҳудудлардан Украина назоратидаги ҳудудларга қочиб чиққан ўқитувчиларнинг ҳикоялари тингланди.

Киевга ташриф давомида Украина давлат идоралари ва фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказилди.

Ҳисоботда кўплаб фожиали гувоҳликлар келтирилган.

Улардан бирида мактаб директори қуролланган ҳарбийлар билан бирга уйма-уй юриб, фарзандларини мактабга юбормаган ва Россия паспортини олмаган оилаларни текширган.

Уларга ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, болалари эса давлат муассасаларига олиб кетилиши билан таҳдид қилинган. Натижада кўплаб оилалар босимга бўйсунган.

Бу ҳолат ягона эмас. БМТ ҳам шунга ўхшаш кўплаб воқеаларни қайд этган.

 

Ҳарбий хизматга тайёрлаш

Россия паспортини олишга мажбурлаш яна бир мақсадга хизмат қилади. Ҳисоботда бу жараён “мажбурий ҳарбий хизмат тизими” деб аталади.

Болалар келажакда Россия армиясида хизмат қилиш учун босқичма-босқич тайёрланмоқда. Катта эҳтимол билан Россия фуқаролигини олган асли украиналик ўғил болалар 18 ёшга тўлган заҳоти ҳарбий хизматга чақирилади.

Мавжуд далиллар уларнинг оддий ҳарбий хизмат билан чекланмаётганини кўрсатмоқда. Айримлари аллақачон фронтга юборилган ва улар орасида ҳалок бўлганлар ҳам талайгина.

 

Мактабларда руслаштириш

Босиб олинган ҳудудлардаги мактабларда украин тилидан фойдаланиш тақиқланган ёки кескин чекланган.

Болалар Россиянинг давлат ўқув дастури асосида таълим олмоқда. Унда тарих сохталаштирилиб, мафкуравий тарғибот кучайтирилган.

Масалан, 11 синф тарих дарслигининг 29 саҳифаси “махсус ҳарбий операция”га бағишланган. Унда Украинага бостириб кириш Ғарб тажовузига қарши мудофаа чораси сифатида талқин қилинган.

Шу мазмундаги дарсликлар 2025–2026 ўқув йилидан бошлаб босиб олинган ҳудудлардаги мактабларда бешинчи ва ундан юқори синф ўқувчиларига жорий этилган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро Amnesty International ташкилоти бу дарсликларни босиб олинган Украина ҳудудларидаги болаларни ноқонуний мафкуравий тарбиялашга қаратилган очиқ уриниш деб баҳолаган.

 

Қурол ишлатишга ўргатилмоқда

2023–2024 ўқув йилидан бошлаб босиб олинган ҳудудлардаги барча мактабларда “Ватан хавфсизлиги ва мудофааси асослари” номли фан мажбурий этиб белгиланган.

Россия ОАВларига кўра, бу мактабларда бошланғич ҳарбий тайёргарликни қайта тиклашни англатади.

БМТ маълумотига кўра, дастур 170 соатлик ҳарбий машғулотни ўз ичига олади. Унда мактаб ўқувчилари гранаталар, ўқотар қуроллар, танкка қарши қуроллар ва милтиқлардан фойдаланишни ўрганади.

Ҳарбийлаштириш шулардангина иборат эмас.

Владимир Путин 2022 йилда ташкил этган “Биринчилар ҳаракати” ёшлар ташкилоти Совет давридаги ҳарбий ўйинни қайта тиклаб, 2024 йилдан бошлаб босиб олинган ҳудудларга жорий қилган.

Ўйин давомида болалар қўшинларга бўлинади, қурол йиғиш, дрон бошқариш, ҳужум операцияларида қатнашиш, ҳарбий тўсиқлардан ўтиш, киберуруш ва ахборот операцияларини бажаришга ўргатилади.

Урушни ўрганиш институти бу тизимни украиналик болаларни ҳарбийлаштириш, уларнинг миллий ўзлигини йўқотиш ва Россия армияси сафида жанг қилишга тайёрлашга қаратилган сиёсатнинг бир қисми деб баҳолаган.

Россия бу сиёсатни инкор этмайди. Аксинча, юқори лавозимли амалдорлар уни очиқ ҳимоя қилади.

Масалан, Россиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Яна Лантратова Россия назоратидаги Украина ҳудудларидаги болалар ҳақида гапирар экан:

“Биз энг аввало болаларимиз ҳақида қайғуришимиз, уларни тарбиялашимиз ва уларда ватанга садоқат туйғусини шакллантиришимиз керак”, — деган.

Фақат гап шундаки, булар рус болалари эмас, балки украиналик болалардир.

Тўпланган далиллар Россиянинг босиб олинган ҳудудлардаги сиёсати халқаро ҳуқуқнинг жиддий бузилиши эканини кўрсатмоқда. Болаларни мафкуравий тарбиялаш ва ҳарбийлаштириш Россиянинг босқинчилик сиёсатига тенг жиноятдир.

Хусусан, таълим тизимини ноқонуний ўзгартириш Гаага регламентининг 43 моддаси ҳамда Тўртинчи Женева конвенциясининг 50 моддасига зид ҳисобланади.

Ҳисобот муаллифлари урушни тугатишга доир ҳар қандай музокарада украиналик болаларнинг хавфсизлиги, миллий ўзлиги ва оилавий ҳаётини ҳимоя қилиш масаласи устувор бўлиши кераклигини таъкидлайди.

мавзуга оид янгиликлар

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади

Қарийб тўққиз ойлик танаффусдан сўнг Вашингтон, Москва ва Киев музокарачилари уруш масаласини муҳокама қилиш учун Абу-Дабида бир стол атрофига йиғилади.

Сиёсат

03.11.2026, 10:17

Россиянинг Киевга ҳаво ҳужумларида уч киши ҳалок бўлди

Киев ва унинг атрофига Россиянинг ракета ва дрон зарбалари оқибатида уч киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди, етти киши жароҳатланди.

Жаҳон

30.09.2026, 12:00

Ким Чен Ин Россия-Украина урушини «Муқаддас уруш» деб атади

Ким Чен Ин Владимир Путинга мактубида Россия билан ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва Москвага ўзгармас қўллаб-қувватловини билдирди.

Жаҳон

15.09.2026, 10:22

Қозоғистон президенти Украинадаги урушни музлатишга чақирди

Тўқаевга кўра, можарони музлатиб, Истанбул формуласининг 2.0 талқинига қайтиш керак. Аммо Путиннинг истакларини инобатга олсак, бу имконсизга ўхшайди.

Сиёсат

27.07.2026, 10:30

“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди

“Amnesty international” халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотининг йиллик ҳисоботи эълон қилинди.

Жаҳон

21.04.2026, 11:26

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда

Беларусь президенти Александр Лукашенко Украинадаги уруш яқин ойларда тугашига ишонч билдирмоқда. Унинг айтишича, агар Россия-Украина уруши тез орада тугамаса "учинчи жаҳон уруши" бошланиши мумкин.

Жаҳон

03.11.2026, 17:28

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. 

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?

12 ноябр куни Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига ҳакамлар тайинланди. 

Спорт

10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади

Нима учун бундай қонун қабул қилинди?

Иқтисодиёт

10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?

Samsung смартфонлар, телевизорлар ёки кир ювиш машиналаридан ташқари осмонўпар бинолар ҳам қуради. Кийим-кечак сотади. Бир пайтлар ҳарбий техника ҳам ишлаб чиқарган. 2016 йилда эса “портлайдиган” телефонлар сотган. Айримлар компания раҳбарини мамлакат президентидан ҳам қудратлироқ деб ҳисоблайди.

Фан-технология

09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқотида маълум қилинди. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?

Мамлакат ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғади, шимолда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

09.11.2026, 12:35

Лайка Спутник-2 аппаратидаги парвозга тайёрланмоқда. 1957 йил. Фото: Космонавтика музейи

Космосга юборилган илк ҳайвонлар

Инсоннинг космосга илк парвозларидан олдин ҳайвонлар вазнсизлик ва радиация шароитида синовдан ўтказилди. Уларнинг айримлари тирик қайтди, бошқалари эса тажрибалар қурбони бўлди.

Маданий

09.11.2026, 11:50

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →