updated: 17.07.2026, 11:24

Туркманистон Ўзбекистон SIM-карталарига қарши рейд бошлади

Туркманистонда Ўзбекистон SIM-картасидан фойдаланиш нафақат катта жарима, балки жосуслик айбловига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Жаҳон

15.07.2026, 17:58

Улашиш:

Туркманистон Ўзбекистон SIM-карталарига қарши рейд бошлади

Интернет ва алоқа устидан назоратни кучайтираётган Туркманистон ҳукумати мамлакатнинг чегара ҳудудларида Ўзбекистон мобил операторлари SIM-карталаридан фойдаланаётган фуқароларга қарши рейдлар бошлади. Бу ҳақда “The Times of Central Asia” нашри ёзди.

Хабарга кўра, Ўзбекистон билан чегарадош Дашоғуз вилоятидаги 60 дан ортиқ аҳоли пунктида текширувлар ўтказилган.

Маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишича, хавфсизлик ходимлари рейдлар давомида Ўзбекистон SIM-карталарини аниқлаб, уларни мусодара қилмоқда.

Диёр қишлоғи аҳолиси сўнгги бир неча куннинг ўзида 10 та оиладан Ўзбекистон SIM-карталари олиб қўйилганини маълум қилган.

 

SIM-карта учун жарима ва қамоқ

Хорижий мобил алоқа хизматларидан фойдаланган фуқаролар турли жазоларга дуч келмоқда.

Айрим ҳолларда интернетдан фақат вақт ўтказиш учун фойдаланаётганини айтган ёки жарима тўлаш имконияти бўлмаган фуқароларга фақат огоҳлантириш берилмоқда.

Бошқалар эса 50 минг манатгача жарима ёки қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин. Бу жарима расмий курс бўйича қарийб 14,3 минг доллар, қора бозор курсида эса 2,5 минг доллардан кўпроқни ташкил этади.

 

Ўзбекистон SIM-карталари нега оммалашди?

Radio Azatlyk суҳбатлашган чегара ҳудуди аҳолиси Ўзбекистон мобил тармоқларидан фойдаланишга маҳаллий операторларнинг сифатсиз алоқа ва барқарор интернет тақдим эта олмаслиги сабаб бўлаётганини айтган.

Фуқаролардан бирининг таъкидлашича, Ўзбекистон операторлари интернети Туркманистоникига қараганда қарийб 300 баробар тез ишлайди.

“Ҳукуматимиз фуқароларга сифатли алоқа тақдим этолмайди. У фақат чеклаш ва блоклашни билади”, — деган яна бир аҳоли вакили.

 

Битта рақам 450 доллар

Туркманистон расмийлари аввал ҳам Ўзбекистон мобил алоқа хизматларига қарши чоралар кўрган.

2024 йил июль ойида Podrobno.uz нашри мамлакатнинг шимолий ва шарқий ҳудудларида ҳам шунга ўхшаш рейдлар ўтказилгани ҳақида хабар берган эди.

Нашрга кўра, Ўзбекистон SIM-карталари Туркманистоннинг ягона лицензияга эга мобил оператори — Altyn Asyr жорий қилган интернет чекловларини четлаб ўтиш, шунингдек блокланган янгилик сайтлари ва мухолифат платформаларига кириш имконини бергани сабаб катта талабга эга.

Ўзбекистон SIM-карталари чегарани кесиб ўтувчи йўловчилар орқали Туркманистонга олиб кирилган ва кейинчалик норасмий воситачилар томонидан сотилган.

Битта Ўзбекистон телефон рақами маҳаллий харидорларга тахминан 450 долларга сотилгани айтилмоқда.

 

Жосусликка тенг жиноят

Podrobno.uz манбасига кўра, Туркманистон ҳукумати фуқароларнинг Ўзбекистон рақамлари орқали хорижий ташкилотлар билан мулоқот қилаётгани ва мустақил ОАВни кузатаётганидан хавотирда.

Бундай алоқаларда гумон қилинган фуқаролар ҳатто Туркманистон Жиноят кодексининг жосусликка оид моддалари билан жавобгарликка тортилиши мумкин.

 

Starlink ҳам тақиқ остида

Жорий йил апрель ойида ҳуқуқ-тартибот идоралари Starlink сунъий йўлдош интернет ускуналарини аниқлаш ва мусодара қилиш бўйича бутун мамлакат бўйлаб рейдлар ўтказгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ходимлар сунъий йўлдош терминаллари ўрнатилиши мумкин бўлган уйлар, офислар, тижорат бинолари ва томларни текширган.

Starlink Туркманистонда расман рухсат этилмаган бўлса-да, интернет тезлигининг пастлиги ва давлат назоратидаги операторлар чекловлари сабаб кўплаб фуқаролар ушбу хизматдан фойдалана бошлаган.

мавзуга оид янгиликлар

Украинада Starlink фаолияти чекланди

SpaceX компанияси Украинада ҳаракатланаётган Starlink терминаллари тезлигини чеклади. Илон Маскнинг таъкидлашича, Starshield тизимига оид тезлик ва фойдаланиш чекловларини АҚШ ҳарбийлари белгилайди.

Жаҳон

15.10.2026, 11:18

Амударёда сув камайяптими?

Сув хўжалиги вазирлиги дарё суви камайиб бораётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Ўзбекистон

13.10.2026, 12:32

Шавкат Мирзиёев 7–9 октябрь кунлари Туркманистонда бўлади

Президент Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Сиёсат

07.10.2026, 15:43

Ўзбекистонга январь-июнь ойларида 21 042 нафар чет эллик ўқиш учун келган

Улар орасида АҚШ, Хитой, Корея Республикаси каби давлатларнинг ҳам фуқаролари бор.

Таълим

10.08.2026, 11:47

Ўзбекистонда реклама қўнғироқлари ва СМС-хабарларга янги чекловлар жорий этилади

Мобил телефонларга реклама қўнғироқлари ва СМС-хабарномаларини юбориш тартиби ўзгармоқда. Эндиликда реклама фақат абонентнинг розилиги билан юборилади.

Ўзбекистон

16.07.2026, 17:35

Зилзиладан сўнг Венесуэлага бепул интернет тақдим этилди

Илон Маскнинг SpaceX компанияси зилзиладан талафот кўрган Венесуэла халқи учун маълум муддатга интернетни бепул қилди.

Жаҳон

27.06.2026, 09:22

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

«Футбол — бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

Ўзбекистонда пахта ҳосили 5 миллион тоннадан ошди: 35 йиллик рекорд янгиланди

Рекорд ҳосилга қандай эришилди?

Ўзбекистон

05.11.2026, 09:51

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил

Британиялик Карл Бушби дунё бўйлаб саёҳатини қандай якунлади?

Маданий

04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган

Онлайн савдода нималарга эътибор қилиш лозим?

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?

Самарқандда ШҲТ плюс хавфсизлик бўйича экспертлар мулоқоти ўтказилади

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин

Жамоат транспортида хавфсизлик масаласи кун тартибида.

Ўзбекистон

04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда

Беларусь президенти Александр Лукашенко Украинадаги уруш яқин ойларда тугашига ишонч билдирмоқда. Унинг айтишича, агар Россия-Украина уруши тез орада тугамаса "учинчи жаҳон уруши" бошланиши мумкин.

Жаҳон

03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди

Жаҳон банкининг янги ҳисоботига кўра, 2011–2023 йилларда Ҳиндистонда қарийб 500 миллион киши камбағалликдан чиққан. 

Жаҳон

03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди

Абонент розилиги, қўнғироқ вақти ва реклама тарқатувчи ташкилотларга нисбатан янги талаблар амал қилади.

Ўзбекистон

03.11.2026, 11:43

Illyustrativ tasvir

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди

Янги талаб тафсилотлари билан танишинг.

Иқтисодиёт

03.11.2026, 10:30

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →